muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Боғчага кетаётиб ўғлим билан қилган суҳбатимиз мени "YouTube"дан “Sausage party“ номли мультфильмни топиб кўришга ундади. Мультфильмдаги кўп саҳналарни эса тасвирлашга очиғи, ҳижолат бўляпман.

Интернет тармоғида бу каби мазмун-моҳияти жиҳатидан шарқона қадриятлар, ўзбекона урф-одатлар, дину диёнатимизга тўғри келмайдиган мультфильм ва сериаллар сон-саноқсиз. Қаҳрамонларининг ҳаёсизликни тарғиб қилувчи беўхшов қилиқлари, беҳаё суҳбатлари, зарарли одатлари одамнинг энсасини қотиради. Энг ёмони, уларнинг аксарияти кичик томошабинларни ҳайвонларни ўлдиришга, кучсизларга озор беришга, осонлик билан катта бойликни қўлга киритишга, ўғирлик қилишга ундайди.  

Бу чорловлар очиқдан-очиқ эмас, онг ости даражасида юз беради, албатта. Бу мақсад-муддаоларни бола онгли равишда идрок этмайди. Шунчаки мультфильмнинг бош қаҳрамонларига ўхшашга интилади, уларнинг хатти-ҳаракатини такрорлайди. Қолаверса, миттивойларнинг эътиборини ўйин-кулги, ёрқин суратлар, баланд товуш тез тортади. Кўпинча болажонлар бу оламдан чиқиб кета олмайди. Шунинг учун ҳам тез-тез мультфильм қаҳрамони сингари тепаликдан ўзини ташлаган, укасига “қурол” ўқталган, бошқа дин ёки маданият вакили ҳаракатларига тақлид қилган болалар ҳақида эшитамиз.  

Бугун аксарият ота-оналар жуда банд. Смартфон, планшет, ноутбуклар эса фарзандларимизнинг эрмаги, овунчоғи.    

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан телефонга қарамликка касаллик даражасида қаралаётганига анча бўлди. Болаларда бу жисмоний саломатликка ёмон таъсир ўтказиш билан бирга, боланинг психик ривожланиш босқичини кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Натижада боланинг диққати бузилади. Идрокни ўзгартиради, психологик оғишлар юз беради, порнографик қарамлик келиб чиқади. Яқин беш йилда бу муаммо ўзининг ҳақиқий асоратини кўрсатишни бошлайди. Бундан ташқари болаларда дарсларни ўзлаштиришда орқада қолиш, тенгдошлари билан чиқиша олмаслик, бутун дунёдан, воқеликдан узилиш кузатилади.    

– Интернетда болалар руҳиятига салбий таъсир қиладиган мультфильмлар жуда кўпайиб кетган, – дейди Тошкент шаҳар Олмазор туманида истиқомат қилувчи Лола Самандарова. – Шуларни чекласа бўлмайдими? Болалар ҳали мустақил ва онгли равишда бу видеоларнинг қайси бири яхши, қайси ёмонлигини билмайдику. "YouTube"даги турли беҳаё, тажовузкор видеолар боланинг асаб тизимига ҳеч қандай тўсиқсиз таъсир ўтказади. Улар катталарга қараганда ахборотни тез ўзлаштиради. Айниқса мультфильмни смартфонда томоша қилаётган бола ўзини тўхтата олмайди. Лентадаги барча видеолавҳаларни охиригача томоша қилгиси келади. Лента эса тугамайди.    

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг икки ярим ёшгача бўлганларга телефон, смартфон, планшет, ноутбук каби қурилмаларни чеклашни тавсия этиши бежизга эмас. Чунки бу қурилмалар мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўн ёшгача бўлган болалар қарийб 7,5 миллионни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, масала янада долзарб аҳамиятга эга.  

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни кичкинтойларнинг ахборот билан муносабати, медиа истеъмолини тартибга солади. Унга кўра, ахборий маҳсулотларни ёшга доир таснифлаш тизими жорий этилди. Жумладан, 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ каби ёшга доир чекловларни жойлаштирган ҳолда, маълумотни тарқатиш тартиби белгилаб берилди.    

Болалар ўртасида тарқатилиши чекланган бу ахборий маҳсулотларга шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган маълумотлар киради. Шунингдек, ўғил-қизларда саросима уйғотадиган қўрқув, ваҳима, жумладан,  касаллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса, авария ёки фалокат ва уларнинг оқибатини кўрсатадиган, инсон қадр-қимматини камситадиган, жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган, ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборотларни тарқатиш тақиқланади.  

 

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

 

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг шу йил 13 октябрь кунги йиғилишида Самарқанд шаҳрини 2024-йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда mynamaz.ru хабар бермоқда.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукуматларига дастур тадбирларида ўз давлатлари вакилларининг иштирокини ташкил этишда ёрдам кўрсатиш топширилди.

Давлат раҳбарлари, Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарма, МДҲга аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик кенгаши, ҳамкорликнинг бошқа манфаатдор соҳа органлари ва Ҳамдўстлик ижроия қўмитасига Самарқанд шаҳрида маданий тадбирларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кўриб чиқишни топширди.

Маълумот учун, Самарқанд дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, 1924 йилда Совет Ўзбекистонининг биринчи пойтахти бўлган, республикада учинчи йирик шаҳар (2023-йил 1 январ ҳолатига кўра шаҳарда 573,2 минг киши рўйхатга олинган).

Бугунги кунда Самарқандда 14 та археологик ёдгорлик, 410 та меъморий ёдгорлик, 23 та диққатга сазовор жой, 36 та ёдгорлик, жами 483 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Тарихий биноларнинг аксарияти Самарқанд темурийлар салтанатининг пойтахти бўлган 15-17-асрларга тўғри келади.
2001 йилда Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” номи билан ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Шу йил 1 ноябрь куни Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган “Биринчиларнинг энг яхшиси” халқаро Қуръон мусобақаси бошланади.

“ИҚНA” сайтининг “ар-Рая”га таяниб хабар беришича, вазирлик халқаро Қуръони карим мусобақасининг 2023 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари ўтказилишини маълум қилди.

Мусобақанинг ташкилий қўмитаси эълон қилган баёнотда: “Дунёдаги 4 қитъанинг 26 давлатида ўтказилган Қуръони карим мусобақаларида биринчи ўринни қўлга киритган 80 нафар ғолиб “Биринчиларнинг энг яхшиси” унвонини қўлга киритиш учун ушбу мусобақада иштирок этади ва халқаро мусобақалар тарихида бир миллион Қатар риёли (275 минг доллар) миқдоридаги энг юқори мукофотни қўлга киритади”.

Мусобақа иштирокчилари Қуръон карим сўзлари маъноларини ёд олиш билан бирга Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш бўйича беллашади.

Мазкур мусобақа бир гуруҳ таниқли ва машҳур Қуръони карим ҳакамларидан иборат халқаро комиссия томонидан баҳоланади.

Бу иккинчи Қуръон мусобақаси бўлиб, биринчи ўринни қўлга киритган мусобақа ғолибига бир миллион Қатар риёли мукофоти топширилди.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичида қувайтлик иштирокчи Холид Муҳаммад Муҳсин Иброҳим Aл-Инати биринчи ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Намоз ўқиётганда хаёлни қандай жамлаш керак?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Вівторок, 17 октябрь 2023 00:00

Отани қувонтирган «SMS»

Шайх Али Тантовий раҳматуллоҳи алайҳ 20 асрнинг забардаст уламоларидан бўлиб, у кишининг қаламларига мансуб ибратли ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир йигит отаси билан бирга яшар, университетда таҳсил олар эди.
Кунларнинг бирида ушбу хонадонда ноқулай воқеа юз берди. Воқеа тафсилотини йигитнинг ўзидан эшитсак:

«Кутилмаганда мен билан отам ўртасида келишмовчилик юз бериб, ҳатто овозлар баландлаб кетди. Қўлимда ўқув ҳужжатлари бор эди. Жаҳлим чиққанидан қўлимдаги қоғозларни стол устидаги отдим-да, ётоғимга кириб кетдим. Одатимга кўра бошимни ёстиққа қўйдим. Ҳар гал ғам-андуҳлар гирдобида қолганимда уйқуга ётаман, чунки уйқуни ғамлардан қочишнинг ажойиб йўли деб биламан. Эртаси куни университетдан ташқарига чиққанимда, дарвоза ёнида телефонимни олиб, отамнинг кайфиятларини кўтариш учун ҳазил-мутойиба аралаш қуйидаги хабарни жўнатдим:

«Эшитишимча, инсон оёғининг таг қисми устки қисмига қараганда мулойимроқ ва юмшоқроқ бўлар экан. Шу гапнинг қанчалик тўғрилигини аниқлаш учун оёғингизни лабларим билан текшириб кўришга менга ижозат берасизми?»
Уйга бориб эшикни очдим, қарасам, отам ичкарида мени кутиб турган эканлар. Кўзларидан томган шашқатор ёшлар яноқларини жиққа ҳўл қилган эди.

Мени кўриб: «Оёқларимни ўпишинга рухсат бермайман, анави гапга, яъни оёқнинг ости устидан кўра юмшоқроқ бўлишига келсак, мен бу гапнинг тўғрилигини аллақачон, сен гўдаклигингда, оёқчаларингнинг устию остини ўпавериб, аниқлаб бўлганман», дедилар. Бу гапларни эшитиб, ҳўнграб йиғлаб юбордим.

Азизлар, бугун ҳаққимизга дуо қилиб турган ота-оналаримиз куни келиб, Роббимиз ҳузурига йўл олишади. Шундай экан, уларга яқин бўлайлик, йўқотмасдан олдин қадрларига етайлик, ота-онаси вафот этганлар эса уларнинг ҳақларига Аллоҳ таолодан раҳмату мағфират сўраб дуо қилсинлар.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Сторінка 74 з 305
Top