muslim.uz
Даврий нашрларда: Зайнаб бинти Муҳаммад алайҳиссалом
Зайнаб розийаллоҳу анҳо Набий алайҳиссалом ўттиз ёшга кирганларида, яъни, рисолатдан ўн йил олдин дунёга келдилар. Онаси: Хадича бинти Хувайлид розийаллоҳу анҳо. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Қосимдан кейин иккинчи, қизлардан энг катта фарзандидир.
Зайнаб розийаллоҳу анҳо ўн ёшдан ошганларида, ҳошимийлар уни кўз остиларига ола бошлашди. Маккаликлар Қурайшнинг энг муҳтарам хонадонига мансуб қизни келин қилишга ўзаро рақобатлаша бошлашди. Бу рақобатда Макканинг энг шарафли хонадонларидан бири, Хадича онамиз розийаллоҳу анҳонинг синглиси Ҳола бинти Хувайлиднинг ўғли Абул Ос ибн Робиа зафар қучди (“Сийратун Набавия”). Ушбу ҳодиса Набий алайҳиссаломга ваҳий келишидан олдин бўлиб ўтди. Ушбу никоҳдан Зайнаб розийаллоҳу анҳо Али ва Амома исмли фарзандларни дунёга келтирди. Абдуллоҳ кичиклигида вафот этди. Амома эса вояга етди. Ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом бир сафар бомдод намозини Амомани елкаларида кўтариб ўқиганлар (Ибн Ҳишом ривояти).
Зайнаб розийаллоҳу анҳо ота-онасидан вафодорлик, ихлос ва муҳаббатни ўрганди. Шу боис турмуш ўртоғининг энг суюкли ёрига айланди. Шунингдек, Абул Ос ибн Робиа ҳам вафодорлик, ихлос ва муҳаббат борасида завжасидан қолишмасди.
Зайнаб розийаллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломга биринчи имон келтирганлардан. Бу йўлда қурайшнинг озорларига бардош берди. Лекин турмуш ўртоғи ўз динида қолди. Шундай бўлса-да, эр-хотиннинг аҳиллигига путур етмади. Қурайшликлар: “Муҳаммаднинг қизини қайтариб юбор. Ўзинг истаган қизга никоҳлаб қўямиз”, деб талаб қўйишганда, Абул Ос ибн Робиа: “Йўқ, умр йўлдошимдан ҳаргиз ажрашмайман. Аёлим эвазига келадиган ҳеч бир хотиннинг менга кераги йўқ”, деб рад жавобини берди (“Сийратун Набавия”).
Хадича онамиз розийаллоҳу анҳо ҳамда Абу Толибнинг вафотидан кейин қурайшнинг зулми кучайди. Маҳзунлик устига маҳзунлик ортди. Лекин Зайнаб сингиллари билан отасига елкадош бўлди.
Зайнаб розийаллоҳу анҳонинг тимсолида собира аёлни кўрамиз. Набий алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижрат қилганларига қарамасдан, Зайнаб Маккада қолди. Қурайшнинг жабр-ситамларига сабр қилиб, эрининг ҳақ динга эргашишини умид қилди.
Зайнаб вафодор, муҳаббатли аёл эди. Эри Абул Ос Қурайш билан мусулмонларга қарши Бадрга чиққанида, у Маккада қолди. Жанг асносида Абул Ос мусулмонларга асир тушди. Ойша онамиз розийаллоҳу анҳо бундай ривоят қилади: “Макка аҳли асирларнинг озод бўлишлари учун бадалларини юборишганда, Зайнаб розийаллоҳу анҳо Абул Ос учун мол билан бирга тўйи куни онаси таққан шода марваридни ҳам юборди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марваридни кўриб, Хадича онамиз билан ўтган саодатли кунларини эсладилар. Қизлари Зайнабга раҳмлари келди. Сўнг: “Агар маъқул кўрсангиз, Зайнабга асири билан молини ҳам қайтариб юборамиз”, дедилар. Саҳобалар рози бўлишди. Шундан кейин Набий алайҳиссалом Абул Ос ибн Робиа билан Зайнабни Мадинага юбориши ҳақида ваъдалашдилар.
Абул Ос Маккага қайтгач, ваъдасига вафо қилиб, аёлига рухсат берди (Ибн Касир ривояти). Шундан кейин Зайнаб сафарга тайёргарлик кўрди. Бу вақт Ҳинд бинти Утба унга кўмаклашмоқчи эканини айтди. Зайнаб розийаллоҳу анҳо унга зиён етказишидан хавфсираб, рад этди.
Сафарга тайёр бўлгач, қайниси Кинона ибн Робиа туя келтирди. Улар кундузи йўлга чиқишди. Кинона Зайнабни қўриқлаш учун ўзи билан камонини ҳам олди. Зайнаб розийаллоҳу анҳонинг ҳижратидан Қурайш хабар топиб, йўлини тўсгани чиқишди ва Зу Туво деган жойда унга етиб олишди.
Зайнабга биринчи бўлиб Ҳаббор ибн Асвад, кейин Нофеъ ибн Абду Қайс етиб олди. Ҳаббор найза отди. Кажавада ўтирган Зайнаб розийаллоҳу анҳони зарб билан отилган найза чўчитиб юборди. Қаттиқ қўрқиш натижасида Зайнаб ҳомиласидан айрилди (“Сийратун Набавия”).
Кинона ва Абу Суфён Зайнабга ёрдамга шошилди. Уни Маккага қайтаришди. Сўнг қурайшликлар қайта ҳужум қилишидан қўрқиб, тунда йўлга чиқди. Бу вақтда Набий алайҳиссалом Зайд ибн Ҳориса билан ансорийни Зайнабни Мадинага олиб келишлари учун юборгандилар. Кинона йўлда Зайнаб розийаллоҳу анҳони иккаласига топширди (“Сийратун Набавия”).
Набий алайҳиссалом Ҳаббор ва Нофеъни ўлдириш учун сария жўнатар эканлар: “Агар Зайнабга биринчи бўлиб ҳужум уюштирган Ҳаббор ибн Асвад ёки Нофеъ ибн Абду Қайслардан устунликни қўлга киритсангиз, иккаласини ҳам ёқиб юборинглар”, деб амр қилдилар. Эртаси куни сарияга одам юбориб: “Тутишга қодир бўлсангиз, иккисини ёқиб юборишга амр қилгандим. Кейин билдимки, олов билан азоблашга фақат Аллоҳ таоло ҳақли экан. Иккаласи устидан зафар қучсангиз, уларни ўлдирингиз”, деб буюрдилар (“Сийратун Набавия”).
Зайнаб розийаллоҳу анҳонинг эри Абул Ос Маккада қолди. Ҳижратнинг 8 йили, Макка фатҳидан олдин Абул Ос қурайшдан мол қарзга олиб, Шомга сафарга чиқди. У ердан қайтишда Набий алайҳиссаломнинг сарияларидан бири уни тўхтатиб, молини олди. Кейин Абул Ос тунда Мадинага кириб, Зайнаб розийаллоҳу анҳодан ҳимоя сўради. Ўша куни тонгда одамлар намоз ўқишаётганида, Зайнаб розийаллоҳу анҳо барчага эшиттириб: “Эй одамлар, мен Абул Ос ибн Робиани ҳимоямга олдим”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг гапини тасдиқлаб: “Мусулмонлардан ҳар бири ўзи истаган одамни ҳимояга олишга ҳақли”, дедилар. Кейин саҳобалардан Абул Осдан олганларини қайтариб беришларини талаб қилдилар.
Абул Ос Маккага қайтди. Қурайшга молларини топшириб, мусулмон бўлганини эълон қилди. Сўнг Мадинага ҳижрат қилди. Набий алайҳиссалом Зайнабни унга аввалги никоҳини сақлаган ҳолда қайтардилар (Ибн Ҳишом ривояти).
Ҳижратнинг 7 ёки 8 йили, ҳали 29 ёшга кирмасидан Зайнаб розийаллоҳу анҳо оламни тарк этди. Вафотининг сабаби Мадинага ҳижратида ҳомиласидан айрилгани, деган ривоятлар ҳам бор. Бетоблик уни тарк этмай, оламдан ўтди (Ибн Абдул Бар ривояти). Набий алайҳиссалом: “Зайнаб мен туфайли энг кўп мусибатга гирифтор бўлган қизимдир”, деганлар (“Бидоя ван ниҳоя”).
Зайнаб розийаллоҳу анҳони Умму Айман, Савда бинти Замъа, Умму Салама розияллоҳу анҳунна ювишди. Набий алайҳиссалом жаноза намозини ўқиб, эри Абул Ос ёрдамида қабрга қўйдилар.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Зайнаб бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганида, Набий алайҳиссалом қабр оғзида турдилар. Бу вақт Фотима розийаллоҳу анҳо йиғларди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса унинг кўз ёшини кийимлари билан артиб турардилар. Шунда аёллар ҳам йиғлашди. Ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳу йиғини бас қилишлари учун аёлларни қамчилари билан туртди. Набий алайҳиссалом: “Эй Умар, уларни ўз ҳолига қўй. Кўз ёш тўкади, нафс жафо чекади. Сизлар ҳам, улар ҳам йиғлаверинглар. Шайтонга йўлиқишдан сақланинглар. Албатта, қалбдан ва кўздан келгани Аллоҳдан, аммо қўл ва тилдан келгани шайтондандир”, деб таълим бердилар (Имом Табарий ривояти).
Манбалар асосида Иқбола НАРИМОНОВА тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2020 йил, 5-сонидан
Ўзбекистонда ҳам Исломий молия тизими ривожланади
Сўнгги пайтларда жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини тобора ишончли забт этаётган Исломий молия тизимига бўлган қизиқиш тобора кучаймоқда. Янги исломий банклар, суғурта ташкилотлари, инвестиция жамғармалари пайдо бўлиб, ушбу тизим мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам фаол ривожланмоқда.
«Serene Air» намерена совершать чартерные рейсы в Узбекистан в рамках зиёрат-туризма
Посольством Узбекистана в Пакистане проведена встреча в формате видеоконференцсвязи с главным директором по коммерческим вопросам пакистанской авиакомпании «Serene Air» Халидом Баширом, в которой также участвовали другие руководители компании Фахим Хамид и Мухаммад Джавед, сообщает ИА «Дунё».
С узбекской стороны в мероприятии приняли участие заместитель председателя Государственного комитета по развитию туризма Улугбек Азамов, заместитель министра транспорта Жасурбек Чориев, заместитель председателя Комитета по делам религий Музаффар Камилов.
Целью онлайн-встречи стало обсуждение технических вопросов совершения чартерных рейсов между Исламабадом и Ташкентом в рамках продвижения паломнического туризма в Узбекистан.
Стороны рассмотрели вопросы увеличения частоты полетов узбекских авиалиний в Пакистан, в частности открытие направления Ташкент-Исламабад-Ташкент.
До пакистанских партнеров были подробно разъяснены принимаемые руководством Узбекистана меры по увеличению привлекательности логистических возможностей Узбекистана, объявлении режима «открытое неба» в отдельных аэропортах страны, особенно о преференциях по осуществлению специальных рейсов в рамках паломнического туризма.
В контексте тенденции роста привлекательности региона для многих международных авиакомпаний как на пассажирском, так и в грузовом сегменте, была подчеркнута важность столичного региона для поддержания авиасообщений между двумя государствами.
В ходе встречи также были обсуждены перспективы осуществления карго-рейсов в/из Пакистана, в частности участники согласились с перспективность вопросов расширения географии полётов.
Важной повесткой встречи был вопрос развития туризма в рамках зиёрат-туризма в постпандемический период. В частности, заместитель председателя Госкомтуризма Улугбек Азамов поделился своим опытом развития туризма в Узбекистане и о приоритете, придаваемом на сегодняшний день данному сектору, в частности программы «Cash Back» в рамках поддержки туристической отрасли, инициированной руководством республики.
Со своей стороны, Халид Башир, заверил в полной готовности авиакомпании осуществлять прямые авиарейсы в Узбекистан. Он сообщил, что на сегодняшний день в авиапарке компании имеются 5 самолетов моделей Boing 737-800 и один А330, еще два борта указанной марки поступят в эксплуатацию до конца января 2021 года
По словам Халида Башира, в марте 2020 года компания получила разрешение IATA на осуществление с апреля 2020 года регулярных международных авиарейсов в ОАЭ, КНР и КСА. Однако ввиду наступившей пандемии, компания не смогла реализовать запланированное. Тем не менее, компания приняла активное участие в возвращении оставшихся за рубежом пакистанцев на родину и совершила 55 рейсов в указанные государства.
С учетом указанного, а также принимая во внимание наличие двусторонних соглашений между авиационными властями Узбекистана и Пакистана, «Serene Air» в кратчайшие сроки направит необходимые обращения узбекской стороне для совершения чартерных рейсов в Узбекистан в рамках зиёрат-туризма.
Стороны выразили заинтересованность в регулярном проведении вебинаров и отдельных переговоров, поддержали инициативы, предложенные Посольством, вытекающие из установок руководства страны, а также достигнута договоренность по согласованию и подготовке документов для установления сотрудничества двух сторон.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Дамир Мухетдинов: У нас есть свое видение, стратегия и план реализации, как популяризовать богатейшее ханафитско-матуридитское и накшбандийское наследие Узбекистана
У нас есть свое видение, стратегия и план реализации, как популяризовать богатейшее ханафитско-матуридитское и накшбандийское наследие Узбекистана и Средней Азии в целом.
Об этом заявил первый заместитель председателя ДУМ РФ, доктор теологии Дамир Мухетдинов.
По его словам, многие инструменты государственно-исламского взаимодействия, показавшие свою пользу для уммы и для страны в целом в Российской Федерации, находят свое отображение и в братских странах СНГ. Так, аналог Фонда поддержки исламской культуры, науки и образования был создан в Казахстане.
“Как первый заместитель председателя Духовного управления мусульман Российской Федерации, я хочу выразить полное удовлетворение процессами нашего взаимодействия с мусульманскими общинами стран СНГ. У нас имеется полное взаимопонимание с муфтиями и ректорами исламских вузов, а также с государственными деятелями и дипломатами всех ключевых стран СНГ. Муфтии стран СНГ, ректоры исламских вузов регулярно бывают на наших мероприятиях, в т. ч. выездных, и приглашают нас в свои страны. Переводятся на языки народов СНГ и издаются работы богословов как прошлого, так и современности. Наши наработки внедряются в учебные программы исламских вузов в странах СНГ. Так же как и религиозные деятели других мусульманских стран, наши братья в СНГ прекрасно осознают необходимость своевременных и правильных, соответствующих Корану и образу нашего Пророка (мир ему) реформ в мышлении. Подчеркну, что речь не идет о реформе ислама — мы всегда ведем речь об изменении системы взглядов рядовых мусульман и их духовных лидеров, но не ислама”, - отметил Мухетдинов.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Взгляд из Великобритании: Культурное и историческое наследие Узбекистана всегда привлекало внимание путешественников со всего мира
В адрес ИА «Дунё» поступили комментарии профессора Британского Университета Суонси, бывшего заместителя председателя правительственного Совета Уэльса по развитию туризма Терри Стивенса:
- Ребрендинг и возрождение международной туристической привлекательности Узбекистана будут критически важны для восстановления экономики страны после пандемии и его устойчивого развития в последующие 20 лет. Туризм также поможет достичь целей по расширению сотрудничества как с близкими, соседними странами, так и государствами дальнего зарубежья.
Культурное и историческое наследие Узбекистана всегда интересовали путешественников со всего мира. Отрадно, что туристическая привлекательность страны еще больше усилиться за счет открытия нового культурно-просветительского комплекса в Ташкенте, а также возрождения Ташкентского международного кинофестиваля под названием «Жемчужина Шелкового пути».
Необходимо отметить, что завтрашние туристы во многом будут искателями приключений. Они готовы исследовать и открывать для себя не только культурные центры страны, но и её сельскую местность. Поэтому нужен новаторский подход, чтобы предоставлять новому поколению туристов подходящие места для проживания, ознакомить их с уникальными узбекскими традициями, местной кулинарией и ремеслом. Важно повышение квалификации и навыков местных специалистов по развитию маркетинговой составляющей туристической продукции.
Туризм является индустрией, связанной с людьми, поэтому школы, колледжи и университеты должны подготовиться к развитию навыков, талантов и опыта молодежи, что крайне необходимо для устойчивого улучшения турсферы и её трансформации.
Убежден, что все эти амбициозные планы прекрасно сочетаются с теми задачи в области образования, которые были обозначены в Послании Президента.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана