muslim.uz

muslim.uz

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қорачой-Черкасияда Республика Қуръони карим мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра аниқланган энг яхши қориларга Ҳаж йўлланмаси мукофот сифатида тақдим этилиши эълон қилинган эди.

Қайд этилишча, мусобақанинг икки нафар ғолибига Ҳаж сафари йўлланмаси берилади. «Интерфакс» агентлигининг Қорачой-Черкасия мусулмонлари идорасига таяниб маълум қилишича, Республика мусобақасида 8 ёшдан 90 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашган.

Турли ёш гуруҳлари ўртасида ташкил этилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган ғолибларга пул мукофотлари тақдим этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Iqna нашрининг "Ukhuffadh"га таяниб хабар беришича, Қуръони карим ҳофизлари жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари ўтказилган саралаш босқичида ўзаро куч синашганлар.

Ушбу саралаш босқичида ғолиб бўлиб, мусобақанинг финалига чиққан иштирокчилар икки гуруҳда мусобақада иштрок этганлар.

Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари ўтказилади. Ушбу босқичда 4 номинация ғолиблари аниқлаши қайд этилган. Қуръони каримни ўқиш, 5 пор, 15 пора ва 30 порани ёддан ўқиш номинациялари мавжуд.

Ушбу мусобақанинг биринчи ўрин ғолибларига умра зиёрати йўлланмаси тақдим этилиши эълон қилинган.

Буюк Британия Қуръони карим ҳофизлари ассоциацияси ҳар йили мамлакат фуқаролари ўртасида қорилар мусобақасини ташкил этиб келади ва бунда фақат Британия фуқаролигига эга қорилар иштирок этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Истанбулда пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг таваллуд саналарига бағишлаб ал-Мавлид ан-Набий анъанавий исломий санъат кўргазмаси очилди.

Туркия диний жамғармасининг Аёллар, оила ва ёшлар маркази томонидан ташкил этилган кўргазма Долмабоғча саройининг санъат галереяси (Сарой коллекциясининг музейи)да ўтказилмоқда.

"Пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳ гўзал ва гўзал нарсаларни севади ҳамда гўзал нарсаларни кўрсатиш, гўзал нарсаларга қараш ва гўзал нарсаларни яратишни маслаҳат берганлар" деди кўргазманинг очилишида Туркия дин ишлари вазири Али Эрбаш.
Кўргазма 200 га яқин асардан иборат бўлиб, уларда 50 нафар талаба ва 8 та Туркия диний жамғармаси Аёллар, оила ва ёшлар марказининг санъат мактаблари усталари қатнашмоқда. Эбру техникаси, хаттотлик, чинни кулолчилиги, миниатюралар, чарм буюмлари, “тезхип” олтин билан ёзиш ва бошқалар ёрдамида яратилган саккизта санъат йўналиши намойиш этилган.

Кўргазма 8 дан 13 ноябргача, душанбадан ташқари соат 09:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Вівторок, 12 ноябрь 2019 00:00

«Фиқҳи акбар» китоби

 (давоми)

 7-қисм

Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ва мусҳафларимизга ёзилгандир. Унинг барча оятлари фазилат ва улуғликда Аллоҳнинг каломи бўлгани учун баробардир. Аммо баъзи оятларнинг ўқилиши ўзи фазилатли бўлса, бошқалари ундаги зикр этилган нарсалар сабабли фазилатга эгадир. Масалан, «Оятул­Курсий»да Аллоҳнинг улуғлиги, буюклиги ва сифатлари зикр этилган. Демак, унда иккита фазилат жам бўлган – зикр ва мазкур фазилатлари. Кофирлар тўғрисида келган оятларда фақат зикр фазилати бўлиб, мазкур этилганлар кофирлар бўлганлари учун иккинчи фазилат тушиб қолади. Шунингдек, Аллоҳнинг исм ва сифатлари фазилат ва улуғликда барчаси тенгдир, бир­биридан бу жиҳатдан фарқ этмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота­оналари фитрат (исломий табиат – ислом)да вафот этганлар. Амакиси Абу Толиб кофирлик ҳолида оламдан ўтган. Қосим, Тоҳир, Иброҳим – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари, Фотима, Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсум – қизларидир.

Ҳар кимга тавҳид ва ақида илмига доир бирор мушкил масала учраб қолса, то бирор олимни топиб, сўраб, аниқлаб олгунига қадар: «Аллоҳнинг наздида тўғри бўлганига эътиқод қилдим» – деб туриши зарур. Олимни излашда тахир этмагай. Тахирга қўйса узри қабул этилмас. Агар излашдан тўхтаса, кофир бўлур.

Меърож воқеаси ҳақ ва ростдир. Ҳар ким уни инкор этса, у залолат ва бидъат аҳлидир.

Дажжол ва Яъжуж­Мажужнинг чиқишлари, қуёшнинг кун ботар томонидан чиқиши, Исо (а.с.)нинг осмондан тушишлари ва бошқа қиёмат аломатлари саҳиҳ хабарларда зикр этилганидек ҳақ ва ростдир.

Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасини тўғри йўлга ҳидоят этгай! 

 

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг Фиқҳи акбар” китоби)

Халқимиз орасида маййитларни охирги йўлга кузатиш ўта муҳим масала бўлиб, кўпчилик билиши лозим бўлган нарсалардир. Муҳтазар (ўлими яқинлашган инсон)га нисбатан қилинадиган одоблар ҳақидаги маълумотга эга бўлмаганликлари сабабли ҳам ҳозирги вақтда кўпчилик орасида бу нарса турли бидъат-хурофотларни келтириб чиқармоқда.

Комил  мўмин  ўлимни охират ҳаётининг дастлабки босқичи, ундан кейин абадий ҳаёт бошланишини билганлиги сабабли, боқий дунё ҳаётини ўзининг солиҳ амаллари билан гўзаллаштиришга ҳаракат қилади ва бундай инсонлар ўлимга ҳамма вақт ҳозир бўлади.

Ўлимни эсламаслик кибр, манманлик, ғафлат, кайф-сафо, лоқайдлик каби қатор иллатларга олиб келади. Ҳамма йўллар инсонни ягона бир манзилга элтади. Мўмин киши, албатта, қилган эзгу амаллари, тоат-ибодатлари, Аллоҳнинг рози-ризолиги йўлида елиб-югурганлиги эвазига улуғ мукофотлар берилишидан умид этади. Зеро, Ҳақ таоло ўлимнинг ҳақлигига ишора қилиб айтади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Қиёмат кунида,   албатта, мукофотларингиз сизларга тўла-тўкис берилур. Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди. Бу дунё ҳаёти эса, фақат ғурур (алдов) матоҳидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят).

Мусулмон киши учун ўлим бу йўқлик эмас. Ўлим бу – бекатда бир муддат қолиб кетган йўловчининг кўзлаган манзилига етиб олиши. Мусофирнинг эса Ватанига қайтишидир. Бунда сафар юзасидан ҳисобот, ҳисоботга қараб мартаба берилади...

Мана шу мартабага етишишда эса ҳаётлик вақтимиздаги эзгу амалларимиз,  ўлим олди ва охират манзилига боришда ўзимиз ва яқинларимизни чиройли тарзда  тайёрлаш  муҳимдир.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Кўзи ожизлар” маданият саройида кўзи ожизлар учун, 3, 10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Карлар жамияти” аъзолари учун “Муҳтазарга нисбатан қилинадиганодоблар” мавзусида диний-маърифий суҳбат ўтказилди.

Тошкент шаҳар “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр Сатторов бемор олдидаги одоблар, ўлими яқинлашган инсонларга қилинадиган амаллар, маййитни ювиш ва кафанлаш, жаноза, маййитни дафн қилиш ҳақида маъруза қилди.

Аллоҳ таоло Анкабут сурасининг 57-оятида: «Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Сўнгра (қиёмат куни) Бизга қайтарилурсиз», деб марҳамат қилган.

Ўлим ҳақ, ҳар қандай тирик жон бир кунмас-бир кун ўлим билан юзма-юз келади. Инсон шу муқаррар воқеликка муносиб тайёргарлик кўриши керак. Ҳеч ким қачон, қаерда, қандай ўлишини билмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида хабар бериб бундай дейди:

“Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса(ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ(ҳамманарсани)билувчи ва хабардор Зотдир” (Луқмон сураси, 34-оят).

Маъруза давомида имом маййитни ювиш учун сув топилмаганда таяммум қилдириш мумкинлигини тушунтириб ўтди. Маййитни ювиш ва кафанлаш ишлари амалий кўрсатиб берилди.

Имконияти чекланган фуқаролар қуйидаги саволларни беришди:

  • Маййитни аслида ким ювиши керак?
  • Маййитнинг оғзидаги тилла тишларни олиш мумкинми?
  • Маййит ювилган сув нима қилинади?
  • Вафот этган аёлларнинг тирноқлари ўсган ва лак сурилган бўлса, нима қилиш керак?
  • Инсон беморлиги туфайли бирор аъзоси кесилса, ўша аъзони у вафот этганда бирга кўмиш учун ишқорга солиб олиб қўйиш керакми?
  • Маййитнинг бурни ювилгандан кейин ҳам қон ёки йиринг келиб турса, нима қилиш керак?
  • Маййитнинг устидаги кийимларни нима қилиш керак?
  • Маййитни ювганда тушган тирноқ ёки соч толаларни нима қилиш керак?

Саволларга имом томонидан атрофлича жавоб берилди. Бу суҳбат ногиронлиги бўлган тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Маъруза учун имомга миннатдорлик изҳор қилишди.

 

 

Мунира АБУБАКИРОВА,

ЎМИ мутахассиси

Top