muslim.uz
Буюк зотга эҳтиром
Отреставрирована мечеть Хазрати Хизр
В течение всего прошлого года на территории мечети Хазрати Хизр, где покоится Первый Президент нашей страны, шли строительные работы по созданию мемориального комплекса имени Ислама Каримова.
Как сообщает «Самаркандский вестник», проект строительства был разработан главным управлением охраны и использования объектов культурного наследия при Министерстве культуры Республики Узбекистан. Все работы над созданием мавзолея осуществлялись в сотрудничестве с Центром всемирного наследия ЮНЕСКО и ИКОМОС (Международный совет по сохранению памятников и достопримечательных мест). Для согласования проекта в декабре 2016 года специалисты ИКОМОС прибыли в Самарканд. Изучив местность, они дали рекомендации по строительству комплекса, в соответствии с критериями ЮНЕСКО, то есть при полном сохранении всемирного объекта - мечети Хазрати Хизр.
По первоначальным сметам на строительство мемориального комплекса было выделено 126,9 млрд. сумов. Из Индии сюда были доставлены драгоценные и поделочные камни, из Китая - столбы для айванов, лестничные решётки, лифт, подъёмники, оникс и белый оникс с надписями для оформления стен, брусчатка, из Болгарии - кондиционеры.
Мемориальный комплекс, воплощающий в себе лучшие элементы и традиции архитектуры Центральной Азии, неимоверно красив. Нижняя часть мавзолея украшена зелёным ониксом, верхняя - драгоценными камнями, на купол установлен латунный шпиль. Внутри установлено надгробие из белого камня, украшенное камнями.
На территории мавзолея построены айваны с тёплыми полами, лестницы. Для удобства посетителей здесь есть два помещения для омовения, 11 беседок, лифт, два подъёмника для людей с ограниченными физическими возможностями. Полностью обновлено вечернее освещение.
Мечеть Хазрати Хизр тоже была отреставрирована. Минарет украшен керамикой, дорожки, ведущие к мечети, устланы гранитом. Рассажены деревья, привезённые из Бельгии.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
“Киши молини ема сирот узра тутаро...”
Аллоҳ таоло Мулк сурасининг 2-оятида бундай дейди: “(Эй инсонлар) у қай бирингизнинг амалларингиз яхшироқ эканини синаш учун ўлим ва ҳаётни яратди. У қудратли ва кечирувчидир”.
Бутун олам ва барча махлуқотлар қаторида инсон зотини ҳам Аллоҳ таоло турлича қилиб жисмини, миллатини, ирқини бошқа-бошқа қилиб яратди. Уларни ризқлантиришда ҳам молу дунёлар билан таъминлашда ҳам ҳар хил қилди. Бировни бойлик бериб синаса бировни йўқчилик билан синайди.
Ислом динида кучлиларни ожизларга, бойларни камбағалларга ёрдам беришда чақиради. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қиладилар: “Кимки бирорта мусулмонни дунё ташвишларидан қутқарса Аллоҳ таоло у бандани қиёмат кунидаги битта ташвишидан қутқаради...” (Имом Муслим, Абу Довуд ва Табароний).
Ҳаёт бамисоли пасту баландликдан иборат йўлга ўхшайди. Гоҳида бировнинг ёрдамига муҳтож бўлинади. Қарз олишга мажбур бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳга чиройли қарз берадиган (унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса. (Бақара, 245)
Бу оятда муҳтож бўлган кишиларга беғараз ва беминнат ўз мол-мулкини, маблағини сарф қилиши “Аллоҳга қарз” деб аталмоқда. Ислом динида садақа бергандан кўра қарз берганнинг савоби кўпроқ. Чунки садақа ва эҳсонлар ҳар кимга ҳам берилиши мумкин. Лекин қарз фақат муҳтожларга берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар “Жаннатга кирдим ва унинг эшигига садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади)” деган ёзувни кўрдим... (Табароний ривояти)
Қарз берувчи муҳтож кишига очиқ юзли юмшоқ кўнгилли бўлишлиги керак бўлса ўз навбатида ҳожатини битириб , мушкулини осон қилган одамга қарздор хам ваъдага имкон қадар вафо қилишлиги лозим.
Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ уни қарзини узишига ёрдам беради Ким молига талофот етказиш учун олса, Аллоҳ унинг ўзига талофат етказади”.
Шунинг учун қарзни ўзишга қодир бўлиб уни адо қилмаса, гуноҳкор бўларкан. Ислом динида энг савобли амаллардан бири дин учун, ватан ҳимояси учун шаҳид бўлишдир. Ҳаттоки шаҳид бўлган инсон қиёмат куни хисоб ва сўроқ қилинмайди. Аммо бировнинг ҳақи зиммасида бўлса шуни ҳисоби қилинади. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. “Шаҳиднинг қарздан бошқа ҳамма гуноҳлари кечирилади” (Имом Муслим ривояти).
Қаранг, бировнинг ҳақи шаҳиддан ўтилмас экан, албатта, бошқалардан ҳам кечилмайди!
Шунинг учун ҳам халқимизда марҳумнинг жанозасини ўқишдан олдин унинг адо қилинмай қолган қарзи бўлса ўз зиммасига олувчи борми? деб сўралади. Бунинг сабаби марҳумнинг руҳи бу дунёдаги қарзига боғланган ва уни адо қилмагунича ором топмас экан. Ҳозирги кунда энг долзарб бўлган масалалардан бири электр энергияси, газ ва сувга ўхшаш кундалик эҳтиёжимиз учун фойдаланиладиган неъматларнинг тўловини вақтида қилмасдан қарздор бўлиш ҳам мусулмончилик одобига хос бўлмаган ишлардандир. Бу дунёда адо қилинмаган қарзлар учун қиёматда номаи аъмолидаги савобли амалларидан олиб берилади. Бу дунё –охиратнинг экинзори. Имкон қадар савобли амалларни кўп қилишлик зиммамиздаги ҳақларни қарзларни адо қилиб яшашимиз зарур.
Бу дунё беш кунлик дейилади. Таъбир жоиз бўлса, аслида бу дунё уч кунлик: кечаги кунимиз ўтиб кетди; эртанги кунимизни Аллоҳ насиб қиладими, йўқми, билмаймиз; энг муҳими, бугунги кунимиздир. Қанча яхшилик бўлса шу бугун қилиб қолайлик, бировларнинг кечаги ва бугунги хақларини бугун адо қилайлик. Токи умримиз баракали, охиратимиз бехавотир бўлсин!
Отабек ЗАЙНИДДИНОВ,
Китоб тумани “Алақўйлиқ” жоме масжид имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
В Москве пройдет выставка Halal Eurasia at Prodexpo
С 5 по 9 февраля 2018 года в рамках крупнейшей в России и Восточной Европе 25-й международной продовольственной выставки «ПРОДЭКСПО - 2018» второй год подряд организована экспозиция лидеров индустрии, ведущих производителей продукции «Халяль» – Halal Eurasia at Prodexpo. Организатором проекта является Международный центр стандартизации и сертификации «Халяль» при поддержке Совета муфтиев России и Духовного управления мусульман Российской Федерации и компания ITQ Consult.
Цель данной экспозиции – обеспечить производителям продукции «Халяль» площадку для взаимодействия с клиентами, заявить о себе и полноценно представить вниманию потенциальных покупателей соответствующую продуктовую линейку. Мероприятие будет интересно специалистам в сфере производства продуктов питания, предприятиям оптовой и розничной торговли, а также новым компаниям, осваивающим продовольственный сегмент рынка России и облегчит им выбор проверенной и качественной продукции «Халяль».
Динамичное развитие производства продукции «Халяль» расширит выбор для миллионов потребителей, внимательно относящихся к выбору продуктов питания и будет способствовать встраиванию сегмента «Халяль» в продовольственную индустрию страны.
Среди участников проекта крупнейшие производители сертифицированной мясной продукции и полуфабрикатов “Халяль”. Экспозиция будет представлена на верхнем уровне «Продэкспо» среди иностранных стендов, что значительно расширит ее коммерческий потенциал на международном рынке. Для максимальной эффективности экспозиции до выставки и во время её проведения планируется масштабная рекламная кампания, что поспособствует привлечению наибольшего количества посетителей для ознакомления с продукцией “Халяль”.
В рамках проекта 8 февраля 2018 года на выставке «Продэкспо», с 13:00 до 18:00, планируется проведение «Международного форума «Халяль», на котором посетители смогут подробно узнать о требованиях, предъявляемых международными стандартами «Халяль» при производстве продукции. В целях определения лучших образцов продукции «Халяль» пройдет конкурс «Лучший «Халяль» продукт на выставке “Продэкспо-2018”», награждение по результатам которого пройдёт на Международном форуме «Халяль».
Для посещения выставки специалистам отрасли необходимо получить электронный билет на сайте «Продэкспо» -http://www.prod-expo.ru/ru/visitors/ticket/.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Кун мавзуси: Олимлар макони – Регистон майдони
«Устознинг муборак ўрнига ҳаргиз ўтирма.
Чунки бу ишинг устозга нисбатан ҳурматсизлик бўлади».
«Таълим олувчига таълим йўлини ўргатиш» китобидан
Зиёрат туризмини ривожлантириш, уни иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғига айлантириш бўйича жуда катта ишлар олиб борилмоқда. Муқаддас юртимиз асрлар давомида олим ва мутафаккирлар етиштириб чиқарган масжиду мадрасаларга, буюк инсонларнинг муборак қадамжоларига бой замин. Она юртимизда юзлаб, балки минглаб таълим даргоҳлари, қорихоналар мавжуд бўлган. Ана ўшалардан бири – Регистон ансамбли. Темурий ҳукмдор Мирзо Улуғбек ушбу майдонда уч бинодан иборат муҳташам обидалар яратади. Уларнинг иккитаси мадраса, биттаси эса масжид-мадраса бўлган:
- Улуғбек (1417-1420 йиллар);
- Шердор (1619-1635 йиллар);
- Тиллакори (1646-1660 йиллар).
Мирзо Улуғбек ва Шердор мадрасалари барча шароитлар муҳайё қилинган, ўз даврининг илғор олий ўқув юртлари бўлган. Улуғбек мадрасаси эса Шарқдаги биринчи дорилфунун ва кенг имкониятларга эга илмий муассаса сифатида ҳам катта шуҳрат қозониб, "Улуғбек академияси" сифатида машҳур бўлди. Европалик машҳур ёзувчи, файласуф ва тарихчи олим Вольтер: «Трансаксиянада унинг (Амир Темур) ўрнига тахтга чиққан машҳур Улуғбек Самарқандда биринчи академияга асос солди. Астрономик жадвалларни тузишга бош бўлди», деб айтади.
Мадрасалар таркибида масжид, кутубхона, дарсхоналар, ҳужралар ҳамда ошхона мавжуд бўлган. Кутубхоналарга диний ва дунёвий фанларга оид китоблар жамланган. Буюк Амир Темур ва авлодлари жамлаган китобларнинг аксари ана шу ерда сақланган. Бу мадрасаларда диний ва дунёвий фанлардан чуқур таълим бериш яхши йўлга қўйилган. Мавлоно Муҳаммад Хавофий, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Муъиниддин Коший мадрасаларнинг етакчи олим ва мударрислари саналган. Улуғбек мадрасасида бошқа олимлар билан бир қаторда Улуғбекнинг ўзи ва шогирди Али Қушчи ҳам дарс берган.
Ушбу мадрасалардан Маржоний Шаҳобиддин, Шарофуддин Али Яздий, Ҳофизи Абрў, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Исфаҳоний, Давлатшоҳ Самарқандий. Қутб, Сайфи Саройи, Лутфий, Ҳайдар, Хоразмий, Дурбек, Амирий, Яқиний, Атойи, Саккокий, Абдуқодир Наимий, Қулмуҳаммад Шатқий, Ҳусайн Удий, Шоҳқули Ғижжакий, Қосим Раббоний, Дарвиш Аҳмад каби буюк олим ва ижодкорлар етишиб чиққан. Бутун дунёга танилган машҳур бобокалонларимиз Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳам Ҳиротдан Самарқандга келиб Мирзо Улуғбек мадрасасида таълим олганлар. Шунингдек, машҳур олим Мирам Чалабий ва Абул Али Биржандий ҳам мазкур билим даргоҳларида таҳсил олганлар.
ХV асрда Самарқанд илм ва адабиёт маркази сифатида Шарқда машҳур эди. Самарқандда қурилган Регистон ансамбли шарқ меъморчилигининг энг нодир ёдгорликларидан бўлиб, ҳақли равишда Ўрта аср мусулмон меъморчилигининг ноёб дурдонаси деб фахрланишга арзийди. 2001 йил Регистон майдони ЮНЕСКОнинг бутун дунё ёдгорликлари рўйхатига киритилди.
Дарҳақиқат, ушбу улуғ қадамжолар бутун дунёдан зиёратчиларни ўзига жалб қилиб туради. Ҳақиқатки, зиёратчиларга бу масканларнинг бошқа бирор ерда топилмайдиган ўзига хос руҳияти, шарқона гўзаллигидан баҳраманд бўлиб кетиш учун қулай шароитлар яратиш айни муддаодир. Шу ўринда шароит қандай бўлиши керак деган савол эса бугун кўпчиликни бошини қотираётгани аён. Яқинда бир интернет сайтида “Регистон майдонидаги бўш турган ҳужраларда кафетерийлар ташкил этилиши мумкин”, деган хабар тарқалди.
Хабарда айтилишича: Самарқанднинг Регистон майдонидаги бўш турган ҳужраларда кафетерий ва меҳмонхона хизматлари ташкил этилиши мумкин. Испаниянинг Саноат, энергетика ва туризм вазирлиги Халқаро бўлими бошлиғи Мария Анхелес Мартинес Мингеса Самарқандга ташрифи чоғида шаҳар ҳокимлиги томонидан туризм соҳаси вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида мазкур таклифни билдирган. Унинг таъкидлашича, бу каби усуллар Испаниядаги маданий мерос объектларида кенг тарқалган.
Меҳмоннинг туризмни ривожлантириш бўйича берган қолган барча таклифларини ўрганиб чиқиш мумкин. Бироқ бўш турган ҳужраларни кафетерий ёки меҳмонхона қилиш масаласи, албатта, бизга тўғри келмаслиги аниқ. Чунки асрлар оша не-не буюк зотларни тарбиялаб келган ҳужраларни қаҳвахона ёки меҳмонхоналарга айлантириш, бу жойларнинг мартабасига тўғри келмайди. Бундай иш нафақат ўзимизда, балки бошқа диндош ўлкаларда ҳам эътирозларга сабаб бўлиши мумкин. Аслида зиёратчиларга қулайлик яратишнинг бошқа усуллари жудаям кўп. Бундай қулайликларни Ансамблдан чеккароқда ташкил қилса ҳам бўлади.
Таълим-тарбияга оид адабиётларимизда шундай ривоят нақл қилинади. «Уламолардан бири масжидга талабаларга дарс бергани киради. Қараса, талабалар устозига ҳурмат кўрсатишини ният қилиб, у зотнинг курсисини доим ўтирадиган жойидан олиб, бошқа ўринга, юқорироққа олиб қўйишибди. Буни кўрган устоз ўриндиқни аввалги жойга қайтариб, талабалардан: "Сизлар курсини қўйган жойда аввал ким ўтирганини биласизларми?" деб сўрабди. Улар: «Йўқ», деб жавоб қилишибди. Устози уларга: «Бу ерда ана шу илм даргоҳининг катта устозларидан бири ўтирган. Мен ҳали бу муборак ўринга ўтиришга лойиқ бўлмадим», дебди. Ваҳоланки, у зот 20-30 йилдан бери катта-катта уламоларга дарс бериб келаётган экан".
«Таълим олувчига таълим йўлини ўргатиш» китобида бундай дейилади: «Устознинг муборак ўрнига ҳаргиз ўтирма. Чунки бу ишинг устозга нисбатан ҳурматсизлик бўлади».
Улуғ бобокалонларимиз таълим олган муқаддас жойларни уларнинг мартабаларига мувофиқ эъзозлашимиз уларнинг муборак хотираси қаршисидаги бурчимиздир.
ЎМИ матбуот хизмати