muslim.uz
800 килограмм оғирликдаги Қуръони карим
“Татар мусҳафи” номли Қуръони каримнинг нусҳаси дунёда қимматбаҳолиги жиҳатидан нодир тошлар билан безатилган Қуръон каримлар ичида иккинчи ўринда туради. У 632 бетдан иборат. Катталиги 1,5 х 2 метр. Оғирлиги эса 800 килограмм.
Мусҳафнинг жилди олтин, кумуш, мармар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Ушбу Қуръон Қозон шаҳридаги Қул-Шариф масжидида бир неча ой давомида кўргазмага қўйилади. Франция, Буюк Британия ва Швейцария музейларида ҳам кўргазмага қўйилган, европадаги миллионлаб мусулмонлар ва сайёҳлар томоша қилганлар.
Халқаро алоқалар бўлими
Қуръоний зиёфатга марҳабо!
Кеча хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида Қуръони карим хатмонаси бўлади. Бу кеча “Намозгоҳ” майдони узра ўзгача файз, сакинат нозил бўлиши аниқ.Чунки манбаларда Қуръон тиловат қилинганида, ҳар бир ҳарф учун ҳасанот (ажр-савоб) ёзилиши, Қуръон ўқувчи доимо Аллоҳнинг раҳмат-мағфирати узра бўлиши, уни фаришталар ўраб олиб, устига сакина (хотиржамлик) тушиши зикр қилинади.
Доно халқимизда «Кўпнинг дуоси кўл», деган нақл бор. Жамоатдаги биргина кишининг «омин»и сабабли дуолар қабул бўлиши мумкин. Шу билан бирга, хатми Қуръон чоғида мухлис мўминларнинг ҳозир бўлиши файз устига файз бўлади, Қуръоннинг эъзози, тантанаси бўлади ва бир қанча мўмин мусулмонларнинг хатми Қуръон фазилати ва дуоларидан баҳраманд бўлишларига кўмаклашиш бўлади.
Шундай экан, бу ғанимат онларни ўтказиб юборманг. Хатмонага ташриф буюринг, тиловат ва дуолардан баҳраманд бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳазрати Имом” жоме масжидида қуйидаги қорилар хатмга ўтишмоқда:
1. Аҳмаджон қори Алимов
2. Абдулбасир қори Камолов
3. Исмоил қори Қурбонов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати
صلاة التراويح في المسجد الجديد
كما ذكرت، في 31 مايو 2017 م كان حفل افتتاح المسجد والجامع الجديد "الإمام الترمذي" داخل المجموعة "الإمام أبوعيسى محمد الترمذي" الواقعة في ناحية شيرأباد بولاية سورخانداريا. وأفرح هذا النبأ السار ليس فقط أهل ولاية سرخاندريا بل اهل بلدنا كله. لان إفتتاح هذا المسجد أصبح هدية مناسبة لشعبنا العظيم في شهر رمضان المبارك. وزار مئات المصلين المسجد الجديد "الامام الترمذي" في ليالي الرحمة لشهر رمضان المبارك لأداء صلاة التراويح. فيما يلي نقدم لكم لفتات من الصور الفتوغرافية أنتم سوف تتمتعون حفل افتتاح المسجد والجامع الجديد "الإمام الترمذي" و صلاة التراويح التي تتم أداءها في هذه الأيام
قسم العلاقات الخارجية لإدارة مسلمي أوزبكستان
Ишонинг бу факт!
- 75% одам эснаш ҳақида ўқиганда ўзи ҳам эснайди, ишонмасангиз текшириб кўринг!
- Голландияда энг баланд бўйли инсонлар истиқомат қилишади. Эркакларнинг ўртача бўйи – 192 см, аёлларники эса – 178 см.
- Кун давомида 1 дона олма ейиш, буйракда тош пайдо бўлишини 45%га камайтиради
- Аёлларга нисбатан эркаклар буйрагида 4 марта кўпроқ тош йиғилади.
- Илон 3 йилгача ухлаши мумкин.
- Ер сайёрасидаги 245 кун, Зуҳро сайёрасида 1 кунга тенг.
- Агар сиз шамоллаб қолган бўлсангиз 10-12 дона бодом мағзидан енг. Бу аспирин истеъмол қилган билан баробардир.
- Бир кунда онгимизда 70.000 та фикр айланади.
- Эркаклар юраги аёлларникидан 20%га катта.
- Исботланишича, ичимликка солинган ялпиз мия фаолияти ва концентрациясини оширади.
- Акула 100 литр сувга тушган бир томчи қонни ҳам сезиши мумкин.
- 1 кг оғирликдаги буюмни кўтариш учун 80 та учар шар керак бўлади.
- Кетма-кет ичилган 100 финжон қаҳва инсон ҳаётига зомин бўлади.
- Жирафалар суткасига 30 дақиқа ухлашади.
- Ижтимоий тармоқларда кунига 1 миллионта селфи сурат жойлаштирилади.
- Аксарият ўргимчакларнинг асаб тизимлари жуда нозик бўлади. Улар шунчаки қўрқувдан ҳам вафот этишлари мумкин.
- Олимларнинг айтишича, чекиш – стрессни камайтирмайди, аксинча кўпайтиради.
- Гренландия – чивин йўқ бўлган дунёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.
- Ер юзидаги 1,1 % сув ичиш учун яроқли.
- Асалари бутун умри давомида атиги икки чой қошиқ асал тўплай олар экан.
- Дарахтлар баландлигининг чегараси борми? Албатта, бор. Ҳеч бир дарахт 130 метрдан ортиқ ўса олмайди, чунки ундан баланд бўлган ҳолатда ердан керакли бўлган намликни олиб капилярлар орқали дарахт учига етказиб бера олмайди. Маълумки, баланд дарахтларнинг учлари доимий сув етишмаслигидан азият чекади, шу туфайли у ердаги барглар паст қисмидагига нисбатан анча майда бўлади.
Моҳира ЗУФАРОВА
тайёрлади.
Таомланиш одоби
Ҳамма нарсанинг одоби бўлганидек, таом емоқнинг ҳам ўзига яраша одоби бор. Ана шу одобни ўрганиб, унга амал қилиш ғоят фойдали амалдир.
Таом ейиш шартлари:
- Таоми ҳалол бўлмоғи керак. Чунки дуо ва ибодатларнинг қабул бўлишига ҳалол луқма сабаб бўлади;
- Ризқни Аллоҳ таолодан деб билиш;
- Аллоҳ таоло тақсимотига рози бўлиш;
- Модомики, еган таомининг қуввати баданида бор экан гуноҳ иш қилмаслик.
Таом ейиш одоблари:
- Таом ейишдан олдин икки қўлини бўғимигача уч марта ювиш;
- Таомни “Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим” ни айтиб бошлаш;
- Таомни ўнг қўли билан ейиш. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бирингиз ўнг қўли билан енг ва ўнг қўл билан ичинг ва ўнг қўл билан беринг. Чунки шайтон чап қўл билан ейди, чап қўл билан ичади ва чап қўл билан беради;
- Таом ейишни туз билан бошлаб, туз билан тугатмоқ;
- Нонни икки қўл билан синдирмоқ. Чунки нон улуғ неъматдир.
- Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ, яьни, бош бармоқ, кўрсаткич бармоқ ва ўрта бармоқ билан емоқ;
- Таомни ўз олдидан емоқ;
- Таом еган идишни яламоқ;
- Таом егандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ” демоқ. Расулуллоҳ алайҳиссалом таомдан сўнг ушбу дуони айтардилар: “Бизларни таомлантирган ва сув билан қондирган ҳамда бизларни мусулмонлар жумласидан қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”;
- Таомдан сўнг иккала қўлини бўғимигача уч марта ювмоқ;
- Шериклари билан таом емоқ. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Жамь бўлингизлар таомларингизга-ки, Аллоҳ таоло ушбу таомга барака беради”, деб марҳамат қилганлар;
- Таомнинг охиригача шериклари билан бирга еб турмоқ;
- Луқмани кичик олмоқ;
- Товоқнинг четидан олмоқ;
Шуни айтиш керакки, овқатланаётганда бош ва бошқа аьзоларни қашиламоқ, оғзида луқма билан гаплашмоқ, ёнидаги шеригининг овқатланишига қарамоқ, таомни иссиқ ҳолда емоқ, таомни айбламоқ, таомни пуфламоқ, таом юриб кетаётиб емоқ, тик туриб таом емоқ номақбул амаллардан.
Хулоса қилиб айтганда, дуо ва ибодатларнинг қабул бўлиши, комил ва оқил фарзандларнинг дунёга келиши луқмаи ҳалолга боғлиқдир.
Н.НУРМАТОВ,
Марҳамат туманидаги «Сунна» масжиди имом-хатиби
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.