muslim.uz
Дину юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласи
Бугунги диний соҳадаги улкан ютуқлар, минглаб масжидларнинг фаолият юритаётганию, миллионлаб юртдошларимизнинг эмин-эркин ибодат қилишларини кўрган киши бу кунларга етказгани учун Аллоҳга беҳад шукроналар айтади. Чунки бундай ҳурлик замони неча минглаб ота-боболаримизнинг орзуси, уларнинг меҳнатларию заҳматлари, фидойиликлари, бетиним дуоларининг ижобатидир.
Диний соҳа ҳақида сўз кетганда, аввало диний идора асосчилари, марҳум муфтийлар – Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохоновлар кўз ўнгимизда намоён бўлади. Уларнинг диний идора, мадрасалар, олий маъҳад ва масжидлар ташкил топишида жуда катта хизмат қилганларини элу юрт яхши билади.
Шуни алоҳида қайд этишш керакки, Муфтий Бобохоновлар фаолияти шўролар давлатида қалтис бир даврга тўғри келди. Шундай замонлар ҳақида ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб хабар берганлар: “Ҳали одамларга шундай бир замон ҳам келадики, унда динида сабр қилувчи киши ҳудди чўғни чангаллаб турган одамга ўхшайди”, деган мазмундаги ҳадисларида диний фаолият кўрсатиш ўта қийин бўлган вақтларда динни ҳудди чўғни ушлагандек тутиб, кейинги авлодлар учун кўприк вазифасини бажарган, мана шундай уламоларни назарда тутган бўлсалар, ажаб эмас.
Муфтий Бобохоновлар минтақамиздаги бешта республика мусулмонларининг муфтийси бўлиб, бу муҳими ва масъулиятли вазифани ҳам аъло даражада бажарганлар. Собиқ иттифоқ даврида диний уламолар тақиб учраб, турли тазйиқларга қолган дамларда ҳам у зотлар ёпилган масжидларни очиш, бузилиб ётганларни таъмирлаш, диний тадбирларни ўтказиш, фуқароларнинг ҳаж сафарларига рухсат олишга эришганлар.
Муфтий Бобохоновларнинг улкан хизматларидан бири Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси ва Тошкентда Ислом олий маъҳадининг очилиши бу соҳадаги муҳим қадамлар эди. Бу илму фан ўчоқлари нафақат Ўрта Осиё ва Қозоғистон, балки Россиянинг Европа қисми ва Сибир, Кавказорти, Шимолий Кавказ диний муассасалари учун ҳам кадрлар тайёрладилар. Мазкур ўқув юртларини битириб чиққанлар орасида таниқли дин арбобларининг борлиги фикримизни тасдиқлайди.
Зиёуддинхон ибн Эшон ва Шамсиддинхон Бобохоновлар ўзларининг онгли ҳаёти давомида исломни умуминсоний тинчлик ва дўстлик дини сифатида – барча замонлар ва халқлар учун тарғиб қилдилар.
Муфтий Бобохоновлар халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга ҳам эътибор бердилар. Бунда улар, биринчидан, турли мусулмон мамлакатларида ўтказилган халқаро анжуманларда иштирок этиб, ўша даврларнинг долзарб масалалари юзасидан маъруза қилган бўлсалар, иккинчидан, кўплаб дин ва давлат арбоблари билан алоқа ўрнатдилар.
Муфтий Бобохоновлар иштироки билан ўша даврларда араб мамлакатлари ва ислом дини тарқалган 80 та давлат билан мамлакатимиз ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб, диний алоқалар кенгайгани ҳам ҳақиқат. Маълумки, Зиёвуддинхон қори ака малакатимизнинг дипломатик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш ишига билвосита, Шамсуддинхон ҳазратлари эса Миср Араб Республикасида, Саудия Арабистони Подшоҳлигида ва Бахрайн, Жазоир, Йордания давлатларидаги Ўзбекистоннинг фавқуллода ва мухтор элчиси бўлиб бевосита ҳисса қўшдилар. Шу боис Муфтий Бобохоновлар номлари Саудия Арабистони, Марокаш, Иордания Қироллигида, Бангладеш, Ливия каби давлатларда ҳам машҳур шахслар қаторидадир.
Кейинги йилларда ҳукуматимиз кўмагида Муфтий Бобохоновлар сулоласи ҳақида ҳужжатли фильм, кўрсатув, китоб, оммабоп рисола ва туркум мақолалар чоп этилиб, уларнинг динимиз, юртимиз равнақи йўлида қилган ишларини кенг оммаган тарғиб қилинмоқда. Бу эса у зотларнинг ёрқин хотирасига ҳурмат-эҳтиром ва уларнинг хайрли амаллари доим эл ёдида эканлигининг бир белгисидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон Ишматбеков
Нега биз тўрт мазҳабга тақлид қиламиз?
Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича анжуман ўтказилди
Ҳозирги вақтда кучга асосланган экстремизм ва терроризм дунёдаги миллатлараро тотувликка таҳдид солмоқда. Бу эса уларни бартараф этиш йўлларини излаш учун биргаликда ҳаракат қилишни талаб этаётир. Шу боис Бирлашган миллатлар ташкилотининг махсус қарори билан 21 август – Халқаро терроризм қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгиланган.
23 август куни Ўзбекистон Республикасида терроризмга қарши кураш Миллий стратегияси ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорликда “Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда халқ дипломатиясининг аҳамияти” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Дин ишлари бўйича қўмитас, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамалакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари ҳамда Самарқанд ҳадис илми мактаби мутахассислари маъруза ва таклифлар билан иштирок этдилар.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сўз чиқиб, ҳозирги кунда республикамизда терроризмни олдини олиш, ёшларни бу иллатлар қарши туришда самарали ишлар қилинаётганини алоҳида қайд этди. Хусусун, бу таҳдидга маърифий йўл билан барҳам беришда диний улома ва ҳудудларда фаолият юритаётган имом-хатибларнинг роли тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Айниқса, улар томонидан масжидларда пешин, хуфтон ва жума намозларидан сўнг жамоатга доимий тарзда илмий-маърифий суҳбатларнинг ташкил этилаётгани халқимизнинг диний билимларининг мустаҳкамланишига ва турли оқимларга берилиб кетишининг олдини олишга хизмат қилаётганини билдирди.
Семинар давомида иштирокчилар терроризм ва экстремизмга қарши курашда Ўзбекистонда бугунги кунга қадар муайян тажриба шаклланганлигини таъкидладилар.
Шунингдек, бу йўлда жамиятимизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар сафига кириб қолишларини олдини олиш бўйича тарғибот ишларини изчил амалга ошириш, уларни интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилинаётган турли мафкуравий ва информацион хуружлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар кўламини давом эттириш зарур эканлиги қайд этилди.
Тадбир якунига кўра, семинар иштирокчилари мамлакатимизда терроризм ва экстремизм ғояларига қарши йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш, диний ақидамиз ва умуминсоний қадриятларимизни тарғиб этувчи китоб ва қўлланмалар мунтазам нашр этиш ҳамда бағрикенглик ғояси ва тинчликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан илмий-назарий мулоқот давралари, семинарлар ташкил этиш, ушбу йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш зарурлиги борасида таклиф ва тавсиялар қабул қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Сотрудничество Узбекистана и Азербайджана в сфере туризма
Для всех стран Центральной Азии, в том числе и Узбекистана особенно важны традиции добрососедства, существовавшие на протяжении веков. Азербайджан является ключевым партнером Узбекистана в регионе Южного Кавказа, который приобретает сегодня все большее геополитическое и экономическое значение. Время показало, что узбекско-азербайджанские отношения имеют большие перспективы и могут сыграть важную роль в поддержании долгосрочной стабильности и устойчивого развития регионов Южного Кавказа и Центральной Азии.
По данным Trend, отношения между Узбекистаном и Азербайджаном основаны на глубоких исторических корнях, общности и близости национальных традиций, обычаев, языка, культуры и религии. Они имеют четко определенные стратегические приоритеты и ориентиры. Обе страны заинтересованы в развитии сотрудничества в области туризма. Современные тенденции развития этой сферы свидетельствуют о том, что ее влияние на мировую экономику в целом и на экономику отдельных стран возрастает.
Пользуясь тем, что Азербайджан и Узбекистан расположены на популярном туристическом маршруте «Великий шелковый путь», обе страны предпринимают активные шаги в направлении увеличения взаимного туристического потока. В этом плане немаловажную роль играют подписанные сторонами двусторонние документы. В их числе следует отметить Меморандум о сотрудничестве, подписанный еще в 2019 году между Азербайджанской ассоциацией туризма (AZTA) и Министерством туризма Узбекистана. Документ обобщает опыт и предусматривает обмен информацией, сотрудничество в области туризма, совместные туры, мероприятия, связанные с пропагандой туризма, организацию взаимных визитов, а также продвижение оздоровительного туризма между двумя странами и увеличение потока туристов. Документ сыграл ключевую роль в открытии новой страницы сотрудничества в туристической сфере, поскольку был подписан в ходе VII саммита Совета сотрудничества тюркоязычных государств, который прошел в Баку 14-15 октября 2019 года.
В рамках исполнения Меморандума в начале 2019 года посольство Узбекистана в Азербайджане и туристическое агентство «My Travel» подписали документ о проведении рекламной кампании, направленной на увеличение туристического потока из Азербайджана в Узбекистан. Кроме того, AZTA и учебный центр «Узбектуризм» договорились о совместной подготовке гидов с международным статусом. Такой подход в работе сыграл положительную роль в наращивании взаимных поездок между Ташкентом и Баку.
Взаимодействие двух стран осуществляется также и в образовательной сфере. Международный университет туризма «Шелковый путь», расположенный в городе Самарканд, ежегодно предоставляет гражданам Азербайджана квоты на безвозмездное обучение. В частности, в текущем году азербайджанцам предоставлено 3 места для бесплатного обучения. Это уникальный проект, в рамках которого Университет студентам оплачивает их международный авиаперелет, ежемесячно выплачивает стипендию в размере 500 долларов США, а также покрывается часть расходов на проживание в Узбекистане. Студенты данного ВУЗа ежегодно 2 раза в рамках практических мероприятий направляются в туристические поездки по историческим городам и достопримечательностям Узбекистана.
Так же 20 июня 2022 года в Ташкенте между Министерством туризма и культурного наследия Узбекистана и Государственным Агентством по туризму Азербайджана была подписана программа сотрудничества в сфере туризма на 2022 год.
Согласно программе, стороны договорились сотрудничать в следующих направлениях:
- проведение промо-мероприятий «Путешествуй в Узбекистан» и «Путешествуй в Азербайджан» в крупных городах Азербайджанской Республики и Республики Узбекистан;
- проведение туристических ярмарок с участием представителей туристических компаний Узбекистана и Азербайджана на территории двух стран;
- проработка вопросов, связанных с обменом эфирным временем на телеканалах Узбекистана и Азербайджана для размещения рекламных материалов о туристическом потенциале двух стран, а также организация съемок передач популярных телеканалов Узбекистана и Азербайджана;
Таким образом, двусторонние соглашения между государствами Узбекистан и Азербайджан приведут к дальнейшему развитию новых туристических направлений и обеспечат взаимный туристический поток.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Религиозная толерантность в Узбекистане в фокусе внимания СМИ Кувейта
В кувейтской газете «Q-8 Press» опубликована статья Комитета по делам религий при Кабинете Министров «Религиозная толерантность в Узбекистане – изменение подходов и взглядов», сообщает корреспондент ИА «Дунё».
«За последние пять лет в Узбекистане произошли значительные изменения и реализованы широкомасштабные реформы во многих областях, в том числе и в религиозно-просветительской сфере, говорится в публикации. Принят ряд законодательных актов, направленных на дальнейшее совершенствование деятельности в религиозной сфере. В целях углубленного изучения ислама и обучения его научным основам создана Международная исламская академия Узбекистана. Академия специализируется на обучении светским и религиозным знаниям, подготовке квалифицированных кадров по толкованию Корана, исламскому праву, религиозным догмам и хадисам».
Как отмечается в статье, в Узбекистане задействованы своеобразные механизмы возрождения национальных и религиозных ценностей, изучения и пропаганды богатого научно-духовного наследия великих предков, укрепления в обществе религиозной толерантности - налажена деятельность Центра исламской цивилизации, международных научно-исследовательских центров имени Имама Бухари, Имама Термизи и Имама Матуриди.
Подчеркивается, что при Управлении мусульман Узбекистана образован Благотворительный общественный фонд «Вакф», в числе задач которого финансирование работ по реконструкции мечетей, святых мест паломничества и посещения, других объектов, обеспечение материально-технической базы и оказание материальной поддержки работникам данной сферы. Фонд получил возможность распоряжения средствами, поступающими на 3 счета: благотворительный, вакф и закят (ушр, фидя, фитр).
«В соответствии с принятыми законодательными актами, в целях дальнейшего совершенствования деятельности Комитета по делам религий при Кабинете Министров Республики Узбекистан, утвержден новый состав Совета по делам конфессий, который является общественно-консультативным органом при Комитете», пишет «Q-8 Press».
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.