muslim.uz
Хоразмлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга етиб келди
“Ҳаж–2024” мавсумининг илк зиёратчилари Хоразмга етиб келди. Уларни диний соҳа вакиллари ва зиёратчиларнинг яқинлари Урганч аэропортида юқори даражада кутиб олишди.
Улар дунёдаги миллионлаб диндошлари қатори зиммаларидаги Аллоҳнинг фарзини бажариб қайтишди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алаиҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳдан барча ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, ибодатлари мақбул қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
DINIY SOHADAGI ISLOHOTLAR
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ИТБ ҳамкорлиги бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган стратегия муваффақиятли амалга оширилгани инобатга олиниб, 2022-2026 йиллар учун ана шундай стратегия ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
Томонлар истиқболда транспорт, логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, сув, атроф-муҳит, чорвачилик, обод қишлоқ ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим дастурлар эътироф этилди ва уларда ИТБ иштирокини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари мазкур банк томонида амалга оширилаётган лойилар ижросини доимий тарзда мониторинг қилиб бориш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун ИТБ вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яхшилигимиз ўзимизга қайтади
Хайру саховат, ўзига раво кўрилган яхшиликни бошқа мўминларга ҳам раво кўриш мусулмонга хос фазилатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил!” (Қасос сураси 77-оят)
Ҳаётда санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлардан баҳраманд бўлиб юрганимиз Аллоҳ таолонинг бизга меҳрибонлиги, марҳаматидандир. Шу боис имкониятимиз даражасида эҳсон қилишга буюрилганмиз.
Тўғриси, биз хайру саховатни, инфоқ-эҳсонни жуда тор маънода тушунамиз. Бирор нарсани кимгадир ҳадя қилишни ёхуд дастурхон ёзиб, тўрт-беш кишига таом беришнигина хайру эҳсон дейишга ўрганганмиз.
Ҳолбуки, бу ишлар эҳсоннинг энг кичик кўринишидир. Эҳсоннинг маъноси жуда кенг. У барча яхши амалларни қамраб олади. Ким бировга яхшилик қилса, аслида ўзига яхшилик қилган бўлади. “Агар (шундан кейин) чиройли амаллар қилсангизлар, ўзларингизга яхшилик қилган бўлурсизлар”. Оятнинг давомида бировнинг ёмонлик қилиши, бадхулқ, бахил бўлиши ҳам аслида ўша инсоннинг ўзига қилган ёмонлиги бўлиши айтилган. “Агар ёмон, гуноҳ амаллар қилсангизлар ҳам, ўзлариниз учундир” (Исро сураси 7-оят).
Аллоҳ таоло биз мусулмонларни динимизга, жамиятимизга фойда келтирадиган ҳар бир ишда ҳамкорлик қилишга буюради. Эҳсон билан тақвонинг ёнма-ён қўйилиши бежиз эмас. Аллоҳдан қўрқиб, яхшиликка уюшган кишилар жамоаси зарарлардан омонда бўлади. Ўрталарида меҳр-оқибат кучаяди. Уларнинг ҳаракатларини Аллоҳ файзли-баракали қилади.
Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хайру саховат кўрсатамиз, оч, юпунларга ёрдам қўлини чўзамиз деб юрган кишилар ҳам, хайрия ташкилотлари, уюшмалари ҳам талайгина. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам беғараз эмас. Жумладан ҳозирги кунда ўзларини саховатпеша қилиб кўрсатиб инсонларнинг ишончига кириб фирибгарлик орқали даромад топаётганлар ҳам кўплаб учраб турмоқда. Энг ачинарлиси бундай шахслар ўзларича бир бемор ёки ётим учун деб турли акцияларни ўтказиб пул топиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Хайру саховат туфайли инсон бу ўткинчи дунёда туриб, охиратга заҳира йиғиши, жаннатда тайёрлаб қўйилган неъматлардан насибадор бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ким хайру саховат қилиб, кийимга муҳтож бир кишини кийинтириб, хурсанд қилса, Аллоҳ саховатли инсонни жаннат кийимлари билан кийинтиради. Ким егуликка муҳтож, оч кишини тўйдирса, таомлантирса, жаннатдаги таомлардан сероб бўлади”.
Икки дунёси обод бўлишини орзу қилган мусулмон Қуръони каримнинг бундай мазмундаги оятини ҳамиша ёдида тутиши лозим:
“(Эй мўминлар,) то сизлар суйган нарсаларингаздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз. Ҳар қандай нарсани инфоқ қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билур” (Оли Имрон сураси, 92-оят).
Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-ноиби
Книга "Основы исламского фикха" вышла из печати
Первый заместитель председателя Управления мусульман Узбекистана Хомиджан домла Ишматбеков выпустил книгу под названием "Ислом фиқҳи асослари" ("Основы исламского фикха").
В этой книге описывается история и корни возникновения исламского фикха. Цель написания этой книги об особенностях исламского шариата - научно обосновать тот факт, что наша религия является самой совершенной и полной религией, а также соответствует всем требованиям разных времен и эпох.
Ко второму и третьему векам Хиджры муджтахидскими улемами были основаны мазхабы, представляющие исламские шариатские общины. В частности, имам Абу Ханифа в Куфе, имам Малик в Медине, имам аш-Шафии в Хиджазе и имам Ахмад в Багдаде наставляли следующее поколение следовать законам шариата, основанным на учениях предыдущих поколений.
Тот факт, что их методы, имеющие научную основу, и введенные ими правила до сих пор не утратили своей актуальности, свидетельствует о том, насколько основательны и солидны существующие мазхабы. В этой книге также описывается тот факт, что четыре существующие мазхабы основаны именно на Коране и Сунне, и что это методы и правила, которые улемы мазхабов ввели для решения проблем нашей религии, возникающих время от времени.
Пусть Аллах сделает эту книгу полезной для читателей, нуждающихся в знаниях.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.