Сийрат ва ислом тарихи

Расулуллоҳ (с.а.в) га саловот айтишнинг фойда ва самаралари

Суфёни Саврий ҳазратлари айтади: Каъбани тавоф этаётганда ҳар қадамида салавот ўқиган бир кишини учратдим. Унга “Сен керакли дуоларни ташлаб, фақат салавот ўқияпсан. Ҳар жой учун алоҳида ўқиладиган дуолар бор” дедим. У “Сен кимсан?” деб сўради. Мен ўзимни таништирдим. У “Сен авомлардан эмассан, олим экансан. Сенга гапириб берайин” деб бошлади: Отам билан Байтуллоҳга бориш учун йўлга чиқдик. Йўлда отам касалланди. Уни даволаш учун астойдил ҳаракат қилганимга қарамай отам вафот этди. Вафот этиши билан юзи қорайиб кетганини кўрдим. Юзини бекитдим. Ёнида ўтириб, ухлаб қолибман. Тушимда шундай бир зотни кўрдимки, ундан гўзал юзли ҳеч кимни кўрмагандим. Ундан жуда гўзал ҳид келарди. Отамнинг ёнига келди. Юзини бекитган ёпинчиқни олиб, кафтини отамнинг юзига сурди. Отамнинг қора юзи нурланди, оппоқ бўлди. Бу зотдан ким эканлигини сўраганимда “Мен Расулуллоҳман. Отанг умрини бекор ўтказди. Аммо менга кўп салавот ўқирди, ҳозир қайғуда эканлигини менга билдирдилар, ўзи ҳам мендан ёрдам истади. Кўп салавот ўқиган мўминга мен, албатта, ёрдам бераман” деб марҳамат қилдилар. Уйғониб, отамнинг юзи оппоқ бўлганини кўрдим. Мана шу сабабли, қаерда бўлсам ҳам Пайғамбар жанобимизга кўп салавот ўқийман.

Ҳақиқатдан умримиз ғафлатда ўтди. Қанчадан қанча хайрли ишларни қўлдан бой бердик. Келинг азизлар бу йўқотишни ўрнини саловот айтиб тўлдирайлик ва юзимизни қорайиб кетишидан сақлайлик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фойда ва самаралари.

 1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.

 2. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн саловот олиш.

 3. Бир саловот учун ўн даража кўтарилиши.

 4. Бир саловот учун ўн ҳасанот ёзилиш.

 5. Бир саловот учун ўн ўн гуноҳ ўчирилиши.

 6. Дуонинг қабул бўлиши.

 7. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш.

 8. Гуноҳларнинг мағфират қилиниши.

 9. Ғам ғуссадан фориғ бўлиш.

 10. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш.

 11. Камбағал учун саловот садақа ўрнига ўтиши.

 12. Ҳожатларнинг раво бўлиши.

 13. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтган одамга Аллоҳ таоло ва Унинг малоикалари саловот айтадилар.

 14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчи покланади.

 15. Саловот айтиш бандага жаннат башоратини беради.

 16. Қиёмат куни даҳшатларидан нажот беради.

 17. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтувчига жавоб берадилар.

 18. Бандага унитган нарсани эслатади.

 19. Мажлисни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олади.

 20. Саловот фақирликни кетказади.

 21. Саловот бандадан бахиллик сифатини кетказади.

 22. Саловот инсонни “дуои баддан” қутилишга сабаб бўлади.

 23. Саловот ўз эгасини жаннат йўлига элтади.

 24. У ўз эгасини мажлис нохушлигидан сақлайди.

 25. Ҳамда сано билан бошланган дуони тамомлайди.

 26. Банданинг сиротдаги нурини тўлиқ қилади.

 27. Банда у билан жафодан чиқади.

 28. Саловот баракага сабаб бўлади.

 29. У Аллоҳ таолонинг раҳматига эриштиради.

 30. Саловот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни бардавомлигининг сабабчисидир.

 

 

Нурмуҳаммедова Васила

Read 14106 times
Top