Рамазон

Ифторлик  дастурхони

Рамазон – ёрдамлашиш, едириш-ичириш ойи. Бу ойнинг ҳар куни ғанимат. Мўминлар рўзадорларга ифторлик учун  катта дастурхон ёзмоқ ажридан умидвор ҳисси билан яшайди. Йил давомида эраша олмаган савобга ана шу бир ой ичида сазовор бўлиш мумкин. Чунки кўмагимиз туфайли ўзгалар ҳам неъматлар билан таъминланади.

“Бу ой Аллоҳ мўминнинг ризқини кўпайтирди”. Кундалик хаётимизда уйимиздаги умумий овқатланиш режаси жадвалини чизиб кўринг. Ўн бир ой ичидаги ейиш-ичиш ичишимиз билан рамазон ойидаги дастурхонимизни таққослаб кўрин.

Рамазон кирганда жадвал дархол ўзгаради. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам “Рамазон келиши билан мўъминнинг ризқи ортади, дастурхони файзу баракага тўлади”,  деб  айтганлар.

Аллома Мухаммад Зоҳид Қутқу ҳазратлари “Ризқ – бу инсон томоғидан ўтған луқмадир. Чўнтагидаги нарса эмас”, деган экан.

Ўзимиз гувоҳи бўлиб турибмизки, рамазонда мўъминларнинг ризқи ортмоқда. Ифторликларда ҳар хил ноз-неъматлар, шарбату салқин ичимликлар, маваларнинг сархилидан тортиб ноёбигача борлиги дастурхонимизнинг кўрки ва безаги бўлмоқда.

Биламизки, “Асри саодат”да яшага саҳобаларнинг аксари жуда ҳам оғир аҳволда яшаган. Шу боис бир ривоятда келтирилади. “Ё Расулуллоҳ! Биз ифторлик берадиган, дастурҳон безатадиган ҳолатда эмасмиз “Уйида ейдиган-ичадиган ортиқча нарсаси бўлмаган кишилар нима қилади!” деб сўраганларида”   

Пайғамабаримиз саллоллоху алайҳи васаллам: “Бир киши бир рўзадорга бир дона хурмо ёки бир қултум сув, ёхуд озгина сут берган бўлса, Аллоҳ у кишини савоб билан сийлайди”, деб мархамат қилган эканлар.

Дехқон ва боғбонларимизнинг самарали меҳнати эвазига халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлиб бормоқда.

Бу неъматларнинг шукронасини хар куни қилсак ҳам оз, албатта.  Аллоҳ таоло бизни  яхшиликларига мувоффақ айласин. Бу ойнинг файзу баракотидан, савобларидан, илоҳий неъматларидан, фойдаланишни хаммамизга насиб айласин.

 А. СУЛАЙМОНОВ,

Марҳамат туманидаги “Марҳамат” масжиди имом-хатиби

Read 84875 times
Top