muslim.uz
Муносиб келин (биринчи мақола)
Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга киришади. Куёв тарафдан қизга совчи қўйилади. Ўша пайтда куёв, унинг ишбошилари ва совчилари келинликка номзоднинг қандай тарафларига эътибор беришлари керак? Бу саволга жавоб ахтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мурожаат қиламиз. Зотан, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қанча ҳадиси шарифларида муносиб келин қандай бўлишини баён қилиб берганлар. Мазкур ҳадиси шарифларда келинликка номзоднинг қуйидаги сифатларига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган:
- Диндорлик.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِينِهَا فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл тўрт (нарсаси) учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» Бешовлари ривоят қилганлар.
Уйланишдан олдин келинликка номзоднинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша – никоҳига рағбат қилинадиган номзодда бўлиши лозим бўлган яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ҳақида сўз кетмоқда.
Агар ушбу тўрт сифат – мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб, бир қизнинг зийнати бўлиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда, улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларига яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди.
Чунки молдорлик вақтинчалик сифатдир. Бир лаҳзада молу мулкдан ажраб қолганлар қанча. Агар келиннинг молига қизиқиб, унга уйланилса ва унинг моли бақосизлик қилиб, уни тарк этса, мазкур келинга қизиқиш қолмайди. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган ҳолатда бойлик кўпинча ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.
Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши келин бўлади. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота‑она, бобо-момолари яхши одамлар бўлса, жуда ҳам яхши, лекин улар ўз уйларида қоладилар, куёвникига келиннинг ўзи келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасабу насаби билан фахрланиб, куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин.
Жамол ҳам ўз ҳолича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчидир. Маълум муддатдан кейин ҳар қандай инсоннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Агар келин ўзининг жамоли учун қизиқилаётганини билса, бу омилни куёвни ўзига мубтало қилиб, унинг устидан ҳукмронлик қилишга ишлатиши ҳеч гап эмас.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Диндорлик ҳақиқий ва бардавом гўзал сифатдир. Бунинг устига диндорлик сифати вақт ўтиши билан зиёда бўладиган нодир сифатлардан биридир. Келин диндор бўлса, куёвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади, оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунёга келган, унинг тарбиясини олган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар, иншааллоҳ.
Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича оиладаги ўз бурч ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир!
Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз лозим. (Давоми бор).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Маълумот "Бахтиёр оила" китобидандан олинди
ЯССАВИЙ ВА УБАЙДИЙ: кўнгил поклигига эришмасдан туриб, бирор мақсадга эришиб бўлмайди...
Саломатлик улуғ неъмат эмасми?!..
Инсон умри давомида кўп неъматларнинг қадрига етмайди. Бетоб бўлмагунимизча соғликнинг, нотинчлик бўлмагунича тинчликнинг, ўлим эшик қоқмагунича ҳаётнинг… Инсонни тўрт мучасини соғ, ақл ва тафаккур эгаси қилиб яратишининг ўзи Яратганнинг улуғ бир неъмати эмасми?!
Aллоҳ таоло атрофимизда неъматлари қадрига етишимиз учун турли ибратларни кўрсатиб қўйди. Кўзи ожизларни кўриб, кўзлари очиқ кимсалар нега шукрона этмайдилар? Қўлтиқтаёқда юрганларни кўрган оёғи бутунлар нега Aллоҳга ҳамд айтмайдилар? Ўнг қўли ногирон кимсанинг чап қўли билан кўришаётганини кўриб, ҳар ким ўзининг соғлом қўлларига бир назар ташласин. Тан олиш керак, ўшандай ногирон инсонларнинг кўплари аслида биздан кўра сабрлироқ, шукр қилувчироқдирлар…
Шундай, бу дунё ибратлар, синовлар, сирлар дунёсидир.. Ҳар ишнинг дақиқ ҳикматини Ўзи билгувчироқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг: ўлимдан олдин тирикликни, бетобликдан олдин саломатликни, бандликдан олдин бўш вақтни, кексаликдан олдин ёшликни, фақирликдан олдин бойликни ғанимат билинг.
Тан оламиз, биз шукрни унутиб қўйдик. Govid-19 номли замонавий тиббиёт ҳам қаршисида мулзам турган бу касаллик ҳам, балки Aллоҳнинг неъматидир.
Биз ҳозир ўзимиз, яқинларимиз ва ён атрофимиздагиларнинг соғлигига беэътибор бўлмаган ҳолда уйдамиз. Таълим муассасалари, кўплаб корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини пандемия сабабли тўхтатган. Тўғри, беш ойлар муқаддам биз кўчада эркин юрардик, кимдир ўқишга, кимдир ишга шошарди, кўчалар, метро ва автобус бекатлари одамлар билан тўла эди.
Aфсуски ҳозир… Кўпчилик инсонлар ваҳимада, касаллик кўрсаткичлари кўтарилиб бормоқда, оғир касаллар вафот этмоқда, ҳатто баъзилар бир-бирларига ҳадик, шубҳа билан қарашмоқда. Баъзиларимиз хатто, фарзандларини бемалол бағриларига боса олишмаяпти.
Шуниси муҳимки, бизда таффакур қилиш учун ҳозир вақт бор. Қилган амалларимиз, босиб ўтган ҳаёт йўлимизни сарҳисоб қилиш имконияти мавжуд.
«Aллоҳ таоло мусибат, бало ва машаққатларни бандалари орасига раҳмат ўлароқ туширади. Булар сабабли хатоларини кечириб юборади ва гарчи нафсларига оғир келиб, ёқтирмасаларда, улар учун улкан неъматдир».
Шунингдек, тинч ҳаётимизнинг қадрига етайлик. Юртлари уруш исканжасида қолган, бомбалар ёғилиб турган, кўчага ҳам чиқа олмаётган, ҳар куни, ҳар лаҳзасини бугун уйга қайта олармиканман, фарзандларимни кўра олармиканман деган қўрқув билан яшаётган инсонлар сафида эмаслигимизга, буюк авлиёлар юрти бўлган заминда умргузаронлик қилаётганлигимизга шукр қилайлик.
Келинг азиз юрдошим, дуо қилайлик! Юртимиз тинч бўлсин, беморларимизга шифо берсин, вафот этганларимизни Ўзининг раҳмати, мағфиратига олсин! Бу синовли кунлар ҳам тез кунларда ортда қолсин, аввалги ҳаётимизга янада ғайратли, шижоатли бўлиб қайтишимизни насиб этсин.
Малика Шомуродова,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 4-курс талабаси
Бухоролик имом хатиблар буюк ватандошлари қадамжосини зиёрат қилди
На родине Авиценны создается этнотуристическая махалля Х века
Поселок Афшона – древнее село в 30 км к северу от Бухары. Именно здесь родился великий ученый и автор «Канона врачебной науки» Абу-Али ибн Сина (Авиценна).
Из достопримечательностей города можно отметить мемориальный музей великого ученого и Медицинское училище имени Авиценны, сообщает Телеграм-канал Госкомтуризма.
В сентябре в Пешкунском районе Бухарской области состоялась встреча ответственных лиц рабочей группы областного департамента по развитию туризма.
На встрече было принято решение по созданию этнотуристической махалли X века в поселке Афшона. В этот же день районному архитектору было поручено разработать проект этнодеревни в формате 3D.
В ходе встречи рабочая группа ознакомилась с уникальными историческими экспонатами музея великого ученого в Афшоне и с проектом нового комплекса Авиценны, который планируется построить в этом районе.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана