muslim.uz
Сафарни бошлашда ўқиладиган дуо
Сафарга отланаётган киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса, омонда бўлади, иншааллоҳ.
بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ، لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللهِ .
“Бисмиллааҳи таваккалту алаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” (Сунани Термизий).
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (сафарни бошлайман), Аллоҳга таваккал қилдим. Тоатга қувват ва гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир.
اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ وَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ
“Аллоҳумма, бика асуулу ва бика аҳуулу ва бика асииру” (Муснади Аҳмад).
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенинг мададинг билан ҳимматланаман, Сенинг мададинг билан гуноҳдан тийиламан, Сенинг мададинг билан сафарга чиқаман.
Ҳажгa тaйёpгapлик
Муборак сафарга отланаётган киши учун энг кepаклиcи - ҳaж ибoдaтини яхшилaб тyшиниб oлиш. Чyнки ҳaж ибoдaти инсон yмpида бир марта адо этадиган муборак caфap вa ибoдaт ҳисобланади. Яъни, yмpидa биp мapтa бepилaдигaн имкониятдир. Муайян маблағ, вaқт, кyч-қyввaт capфлaнca-ю, нoтўғpи ибoдaт қилинca, ҳaммa ҳapaкaт пyчгa чиқиши мумкин. yнинг yчyн ҳaм ҳаж ибодатини адо этмoқчи бўлгaн киши энг aввaлo бy ибoдaтнинг йўл-йўpиғини яхшилaб ўpгaниб oлиши лoзим. Ҳaж қилyвчи инcoн oлим бўлca ҳaм, ёнидa ҳаж apкoнлaрини бaён қилyвчи биp китoбни oлиб ҳaжгa бopcин, дeб тaвcия қилинади. Aммo ҳаж қилyвчи oддий киши бўлca, ўзигa биp oлимни йўлбошчи қилиб олиши лозим. Ҳожилар учун бундай киши гуруҳ раҳбари – элликбошидир. Ҳаж ибодати асосларини ўзлаштириб, билиб олишнинг ўзи камлик қилади. Сафар давомида дуч келинадиган ташкилий-маиший масалаларни ҳам ўз ўрнида элликбоши раҳбарлигида тартиб ва уюшқоқлик билан ҳал қилиниши ҳар бир ҳожининг ибодати бенуқсон бўлишига сабаб бўлади.
Ҳaжгa oтлaнаётгaн инcoн сафар олдидан ва уни адо этиш давомида янa қуйидагилapгa эътибop бepиши лозим:
- Aввaлo, оила аъзолари вa яқин кишилapини яхшиликка, яхши ишларни, савоб ишларни кўпроқ қилишгa ундаш;
- Коммунал тўловлардан, банкдан қарзи бўлса, зиммасида нафақа тўлови бўлса, нафақалари ва таниш-билишларидан барча қарзларини тўлаб, узиб қўйиш;
- Oтa-oнaлapи тиpик бўлcaлap, yлapнинг дуоларини oлиш;
- Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилиш; гyнoҳлapини тapк этиб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop қилиш;
- Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи - қилaётгaн ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳнинг poзилигини вa oхиpaтининг oбoдлигини кўзлaш. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, нoм чиқapиш, фaхpлaниш кaби нapcaлapни асло ҳaёлигa кeлтиpмacлик, акс ҳoлдa, бapчa қилгaн caъйи-ҳapaкaтлapи бeҳyдa кетиши мумкинлигини тушиниб етиш;
- Caфap давомидa дoимo Аллоҳни зикp этиш, дyo қилиш, иcтиғфоp aйтиш; Қypъoни кapимни тилoвaт қилиш; тилини бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, cўкиш кaби ножўя сўзлapдaн тийиш; қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яхшилик қилиш;
Ҳoжилap ҳaж дaвoмидa хaёлни oлиб қoчyвчи тижopaтдaн хoли бўлишлapи кepaк. Ўзлapини камтарин тyтиб, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacликлapи лозим. Пaйғaмбapимиз aлaйҳиccaлoм шyндaй қилгaнлap, Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳaдиcдa Расулуллоҳ с.а.в.:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ تَطَوَّلَ عَلَى أَهْلِ عَرَفَاتٍ فَيُبَاهِي بِهِمُ الْمَلائِكَةَ ، فَقَالَ : انْظُرُوا إِلَى عِبَادِي شُعْثًا غُبْرًا ، أَقْبَلُوا إِلَيَّ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ ، فَاشْهَدُوا أَنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهُمْ " ْ
«Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар ила фapиштaлapгa мaқтaнaиб: «Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн xopу зop бўлиб ҳyзypимгa кeлдилap. Cизлap гувоҳ бўлинглap, мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим», дeйди».
Ҳаж ибодати турлари
Ҳаж ибодати уч турлидир:
- Қирон;
- Таматтуъ;
- Ифрод.
- Қирон – луғатда жамлаш, қўшиш деган маънони англатади.
Истилоҳда эса: Мийқотдан ҳаж ва умрани бирга адо этиш учун ният қилиб, эҳромга киришдир.
Мийқотда ҳаж ва умра учун баравар эҳром боғлаш бўлиб, ҳожи умра ва ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин, қурбонлик кунлари шайтонга тош отиб, қурбонлик қилиб, соч олдиргандан кейин эҳромдан фориғ бўлади. Сўнг яна умра қилмоқчи бўлса, умра учун қайта эҳром боғлайди, яъни бу умра қиронга боғлиқ эмас.
- Таматтуъ – луғатда фойдаланиш, ҳузур қилиш деган маънони англатади.
Истилоҳда эса: ҳаж қилмоқчи бўлган киши аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқиб, ҳаж вақтига қадар эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиш ва ҳаж вақти (Зулҳижжанинг саккизинчи куни) бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади. Кўпчилик учун осон ва қулайлигини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан юртимиз ҳожилари таматтуъ ҳажини адо этишлари тавсия қилинган.
- Ифрод луғатда – ажратиш, яккалатиш маъносини англатади.
Истилоҳда эса: фақат ҳажнинг ўзи учун ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади.
Умра
Умра ибодатини мукаммал адо қилиш учун киши ўзини ҳар томонлама тайёрлайди. Барча амаллар ниятга боғлиқ бўлгани учун, ибодатда ягона мақсад Аллоҳ таолонинг розилигини исташ бўлиши керак.
Агар дунё ноз – неъматларига эришмоқчи, “ҳожи” ёки “умрага борган” номларини қозонмоқчи, “ҳўжа кўрсин” ёки асосий мақсади ўзга юртларни сайр қилиб, бир йўла умрани адо этиб келмоқчи бўлса, умра ибодати қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло буюради:
وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّه
“Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг!”. Бақара сураси, 196.
عَنْ أبِى هُرَيْرَةَ ؛ أن رَسُولَ اللهِ ( صلى الله عليه وسلم ) قَال : (العُمْرَةِ إِلَىَ العُمْرَةِ كَفَارَة لِمَا بَيْنَهُمَا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Умра кейинги умрагача қилган гуноҳларига каффоратдир...”. Саҳиҳи Бухорий, 1773.
عن عطاء قال سمعت ابن عباس رضي الله عنهما يخبرنا يقول قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لامرأة من الأنصار سماها ابن عباس فنسيت اسمها ما منعك أن تحجين معنا قالت كان لنا ناضح فركبه أبو فلان وابنه لزوجها وابنها وترك ناضحا ننضح عليه قال فإذا كان رمضان اعتمري فيه فإن عمرة في رمضان حجة
Ато розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ансорий аёлга: “....Рамазон ойи келса у ойда умра қилгин, чунки рамазон ойидаги умра ҳаж қилган билан баробар савобга эгадир”-дедилар. Термизий ривояти.
Мазҳабимиз хулосасига кўра умра суннати муаккададир. У буюк зиёратдир! Зеро, мусулмон киши бунда бутун қалби, руҳи ва бадани ила Аллоҳ таоло учун энг суюкли бўлган жойни зиёрат қилади. Бу омонлик диёрида кўнгиллар хотиржам бўлади, кўзлар эса уни кўришликка ошиқ бўлади. Бу диёр мусулмонлар қалбидан улкан ўрин эгаллаган Макка ва Мадинадир.
Ҳаммамизга маълумки, умра қилишни қасд қилган ҳар бир мусулмон улуғ ибодатни тўла-тўкис адо этишни истайди. Ўз-ўзидан биз учун бу нафақат ибодат, балки узоқ масофали сафар ҳамдир. Шу сабабли, умра қилишни қасд қилган ҳар бир киши умра қонун – қоидалари билан бир қаторда сафар қоидалари ва одобларини яхшилаб ўрганиши лозимдир. Улар қуйидагилардир:
- Умра ибодатини аввало холис Аллоҳ таоло учун ният қилиш унинг мақбул бўлишидаги асосий шартлардан биридир. Зеро, риё аралашган амал биноларининг пойдеворлари ўша биноларни қулатади;
- Бу улуғ ибодат сафарига отланишдан олдин гарданидаги бошқаларнинг ҳақларини ўз эгаларига қайтариши;
- Мол-мулк сифатида қийматга эга бўлган нарса қўлида мавжуд бўлса сафардан олдин уни васият қилиб қўйиши;
- Бу ибодат сафари учун мўлжалланган маблағ ҳалол йўл билан топилган бўлиши;
- Йўлга чиқишдан аввал оиласига ҳадисда айтилганидек қуйидаги дуони айтади:
أسْتَوْدِعُكُمُ اللهَ الّذِي لَا تَضِيعُ وَدَائِعُهُ
“Аставдиъукумулллоҳал-лазий ла тазиъу вадаъиуҳу (маъноси: “Сизларни Унга топширилган омонатлар зойе бўлмайдиган Зот Аллоҳга омонат топширдим”)”. Ибни Можа ривояти;
- Автомашина, тайёра ёки шунга ўхшаш сафар уловларига минганида ушбу ҳадисга амал қилади:
عن ابن عمر رضي الله عنهما ( أن رسول الله ( صلى الله عليه وسلم ) كان إذا استوى على بعيره خارجاً للسفر حمد الله تعالى وسبح وكبر ثلاثاً ثم قال سبحان الذي سخر لنا هذا وما كنا له مقرنين وإنا إلى ربنا لمنقلبون اللهم إنا نسألك في سفرنا هذا البر والتقوى ومن العمل ما ترضى اللهم هون سفرنا هذا واطو عنا بعده اللهم أنت الصاحب في السفر والخليفة في الأهل اللهم إني أعوذ بك من وَعْثَاءِ السفر وكآبة المنظر وسوء المنقلب في الأهل والمال والولد وإذا رجع قالهن وزاد فيهم آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون ) قوله وعثاء السفر : يعني تعبه وشدته ومشقته وكآبة المنظر وسوء المنقلب الكآبة الحزن والمنقلب المرجع وذلك أن يعود من سفره حزيناً كثيباً أو يصادف ما يحزنه في أهل أو مال
Ибни умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб туяларига ўрнашсалар Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) ва уч маротаба такбир (Аллоҳу акбар)ни айтиб шундай дердилар: “Субҳаналлазий саххоро лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина мунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ват-тақва ва минал амали ма тарзо. Аллҳумма ҳаввин сафарона ҳаза ватви анна буъдаҳу. Аллоҳумма антас-соҳибу фис-сафари вал холифату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсаис-сафар ва каабатил манзор ва суил мунқолаб фил аҳли вал мали вал валад” (маъноси: “Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз. Ё, Аллоҳ! Биз Сендан ушбу сафаримизда яхшилик, тақво ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Ё, Аллоҳ! Ушбу сафаримизни енгиллаштир ва узоғини яқин қил. Ё, Аллоҳ! Сен сафарда ҳамроҳ ва аҳли-оилага кафилдирсан. Ё, Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликлари, ғамга солувчи манзара ҳамда аҳли-оила, мол ва фарзандга ёмон ҳолда қайтишдан паноҳ тилайман”).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида эса: “Айибуна таибуна абидуна лироббина ҳамидуна” (маъноси: “Ё, Аллоҳ! Қайтишимизни тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва ҳамд айтувчи ҳолда қилгин”), жумласини қўшиб қўярдилар. Муслим ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уловга минмоқчи бўлсалар оёқларини узангига қўйишлари билан: “Бисмиллоҳ”, – дер эканлар. Эгарга ўрнашиб олганларидан кейин: “Алҳамду лиллаҳи ала кулли ҳал. Субҳаналлазий саххоро лана ҳаза, вама кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ламунқолибун”, – деб қўяр эканлар. Уловга миниладиган ҳайвонлардан ташқари замонавий йўл воситалари ҳам киради.
- Сафарлари давомида баландликка кўтарилсалар “Аллоҳу акбар”, пастликка тушсалар “Субҳаналлоҳ”дейишлари Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифга кўра суннатдир;
- Дуо қилишни кўпайтириш яхшидир:
أبي هريرة عن النبي قال: "ثلاث دعوات مستجابات لا شك فيهن: دعوة المظلوم، ودعوة المسافر، ودعوة الوالد لولده"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Учта дуо борки, шаксиз мустажобдир. Мазлумнинг, мусофирнинг ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси”. Термизий ривояти.
- Аллоҳни зикр қилиш, қироат қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтириш умра одобларидандир. Хусусан, масжидул ҳаромда ибодатни кўпайтиришга тарғиб қилинган:
عن عبد الله بن الزبير قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام وصلاة في المسجد الحرام أفضل من صلاة في مسجدي هذا بمائة صلاة"
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:“Менинг ушбу масжидимда ўқилган намоз ундан бошқа масжидларда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Фақатгина масжидул ҳаром бундан мустаснодир. Масжидул ҳаромда ўқилган намоз менинг масжидимда ўқилган юзта намоздан афзалдир”. Имом Аҳмад ривояти.
- Ушбу улуғ умра зиёратидан олдин умра зиёратига оид барча қонун-қоидаларни яхшилаб, хусусан илм эгаларидан ўрганиши умрани тўла-тўкис бўлишидаги асосий омиллардан биридир.Хусусан, бизнинг диёримизда бошқа жойлардан фарқли ўлароқ ҳаж ёки умра ибодатини ватандошларимиз тўлиқ адо қилишлари учун аҳли илмлардан иборат ҳар эллик кишилик гуруҳларга елликбошилар бириктириладир.
- Ҳамроҳларидан ажралмасликка ҳаракат қилади. Чунки баъзи саҳобалар бир ерга тушиб, сўнг ҳар хил қишлоқ ва водийларга тарқалиб кетишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундай тарқалиб кетишингиз шайтондандир” деб танбеҳ берганлар. Имом Абу Довуд ривояти.
- Шариатимиз буйруғига кўра ишбошиларга бўйсуниш шарт бўлганидек, ҳар бир умра қилувчи ўз гуруҳи раҳбари элликбошига бўйсуниши лозим. Чунки елликбоши айнан диний илмалар, хусусан, ҳаж ва умра илмларини яхши билганлари сабабли ватандошларимизнинг ҳаж ва умраларини тўлиқ ва мукаммал бўлишини таъминлаш учун шу хизматга бўладилар;
- Умра давомида ҳамроҳлари билан уришмайди. Тиқилинч ҳосил қилмайди. Гуноҳ ишлардан четлашади. Тоқати ва илми даражасида яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради. Ҳеч кимга қўли ва тили билан озор бермайди. Чақимқилик, ғийбат ва ёлғон гапларни айтмайди. Унга одамларнинг ҳожати тушса ёрдамлашади;
- Умрадан қайтгандан кейин уни кутиб олишга чиққанлар билан қучоқлашиб кўришади. Уйга келганларни меҳмон қилиши ва ҳадялар улашиши мустаҳабдир.
Аллоҳ таоло умра зиёратига отланган ватандошларимизнинг сафарларини бехатар, ибодатларини ўз дагоҳида қабул қилсин!
Жаҳонгир Убайдуллоҳ,
Т
Имом Муҳаммад Шамсиддин Жазарий
Қори ва муҳаддислар устози, мужаввид ва қироат илми уламоларининг имоми, ўзи замонасидан тортиб то бизнинг давримизгача қироат ва тажвид илмининг шайхи ва олимлар гултожи бўлиб келаётган,“Ал-Жазарий” тахаллуси билан танилган бу зотнинг тўлиқ исми шарифлари Аллома Ҳофиз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф ибн ал-Жазарий, Шамсиддин ад-Дамашқий аш-Шофиъий бўлиб, кунялари “Абул Хайр”дир. Таваллудлари ҳижрий 751 йили Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни, милодий 1350 йилнинг ўттизинчи ноябр, жума кунига тўғри келади.
У зотнинг таваллудлари ҳам ажойиб воқеа бўлган. Ҳикоя қилинишича, қирқ йил фарзанд кўрмаган кекса оталари омонатдор тожирлардан бўлиб, 750 ҳижрий йили муборак ҳаж сафарига борадилар. Бу ибодат амалларини бажариб бўлгач, тавоф қилганларидан сўнг Аллоҳ таолодан ўзларига солиҳ, олим фарзанд ато этишини сўраб, Замзам сувидан ичиб дуо қиладилар ва диёрларига қайтадилар. Бир йил ўтгач, Рамазон ойининг йигирма бешинчи кечасида таровеҳ намозидан сўнг биз “Имом Жазарий” деб улуғлаётган инсон дунёга келади.
Муҳаммад ибн ал-Жазарий туғилган шаҳарларида ўсиб улғайдилар ва 13 ёшида Қуръони каримни тўлалигича ёд олиб, 14 ёшида одамларга имомлик қила бошлайдилар. 15 яшар ўсмирлик даврларида Шайх Абдулваҳҳоб ибн Саллор, Аҳмад ибн Иброҳим ибн Таҳҳон ва Аҳмад ибн Ражаб ҳузурларида қироатларни ифрод (алоҳида-алоҳида) тажвид асосида ўқиб берганлар. Ўн етти ёшга етганларида эса, Шайх Абул Маолий ибн Ал-Лаббон назоратлари остида қироатларни китоб қилиб жамлайдилар. Ёшликлариданоқ замонасининг кўплаб етук қироат соҳиблари ва илм аҳлларидан қироат илмлари билан бирга тафсир, ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, ақоид, балоғат, сарф ва наҳв каби илмларни сабоқ олиб, ўзлаштирадилар. Бир неча марта ҳаж ибодатини адо этадилар. Мисрга қайта-қайта сафар қилар эканлар, у ердаги қироат имомларидан сабоқ олар ва ўз қироатини ҳам улар имтиҳонидан ўтказар эдилар.
Димйотий ва Абарқуҳий асҳоблари, шунингдек, Фахр ибн Бухорийнинг бир жамоаси ва бошқалардан ҳадис илмини таълим оладилар. Фиқҳ илмини эса, Шайх Абдураҳим ал-Иснавий ва унинг сафдошларидан ўрганадилар. “Усул, маъоний ва баён” илмларини Мисрда Шайх Зиёуддин Саъдуллоҳ ал-Қазвийний ва бошқалардан ўзлаштирадилар. У зотга вафотидан олдин, ҳижрий 774 йили Шайхул Ислом муҳаддис, муаррих Абу Фидо Исмоил Ибн Касир, 779 йили Шайх Зиёуддин, шунингдек, 785 йили Шайхул Ислом ал-Булқийнийлар фатво чиқаришга изн беришган.
Умавийлар барпо этган жомеда қироат илмини мукаммал ўзлаштириб, ўша жойдаги машҳур қориларга раис бўладилар ва кўпчиликка қироат илмини ўргатадилар. Дамашқда Қуръони каримга бағишлаб “Дор ал-Қуръон ал-карим” номли мадраса бино қиладилар. Ҳижрий 793 йилдан бошлаб Шом(Сурия)да бир неча йил қозилик қилганларидан сўнг, 798 йили Рум (ҳозирги Туркия)га сафар қилиб, Бурса шаҳрида Боязид ибн Усмон[1] билан учрашадилар.
Аллома илм олиш ва тарқатиш йўлида кўп юртларга сафар қилган. Жумладан, ҳаж ибодатини адо этгач, Ҳижозга борганида баъзи кишилар Имом Жазарийга: “Бурса шаҳрида Қуръони каримни ўрганмоқчи бўлган толиби илмлар бор, улар сиздан таҳсил олишни орзу қилишади. Лекин ёнингизга келиб, илм ўрганиш учун етарли маблағлари йўқ”, дейишади. Шунда ул зот: “Ундай бўлса, уларнинг олдига мен бораман”, дейди-да, Жиддадан кемага чиқиб, Қоҳирага йўл олади. Қоҳирадан Искандарияга, ундан Ўрта Ер денгизи орқали Антокияга етиб келади ва шу ерлик бир кишининг уйида меҳмон бўлади. Имом Жазарийдан Қуръон илмларини ўрганишни орзу қилган бурсалик толиби илм олимни Ҳижозда экани хабарини олгач, шу томон отланиб, Бурсадан Антокияга келади. Талаба хуфтон намозига азон айтилгач, масжидга киради. Намоз тугаб, одамлар тарқай бошлайди. Шунда антокиялик бир киши унинг мусофир эканини сезиб, турар жойи бор-йўқлигини сўрайди. Талабадан борадиган ери йўқлигини эшитгач, ўз уйига олиб бориб меҳмон қилади. Кечки овқат пайтидаги суҳбат асносида: “Бугун юртимизга Исломнинг буюк уламоларидан Муҳаммад ибн Жазарий келди”, дейди мезбон. Бу гапни эшитган илм толиби ўрнидан сакраб туради: “Аллоҳга қасамки, у зотни кўрмагунимча ухламайман!” Мезбон: “Бу кеча дам ол, эртага кўрасан”, деса ҳам, барибир кўнмай туриб олади. Шунда икковлари Имом Жазарий меҳмон бўлиб тушган уйни сўраб-суриштириб йўлга чиқишади. Толиби илм олим билан кўришгач, йиғлаб юборади, севинчидан терисига сиғмайди. Олим бўлган воқеани эшитгач, меҳри товланади. Талаба Қуръони каримни тўлалигича ёд олгач, Антокияда қолади. Ундан сўнг Бурсага бориб, толиби илмларга сабоқ беради.
Боязид кўрсатган ҳурмат ва эҳтиромга жавобан имом у ерда бир неча йил истиқомат қилиб, юрт аҳолисига қироат ва ҳадис илмини таълим берадилар. Кўпчилик бундан унумли фойдаланади. Шунингдек, у зотдан кўп киши ўн хил қироатни мукаммал ўрганади. Ўша диёрда икки жилдли “Ан-Нашр фий ал-қироот ал-ашр” номли асарини таълиф этадилар. Ҳижрий 805 йили бобокалонимиз Амир Темур у зотни Румдан Мовароуннаҳр диёрига олиб келади. Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳрида Соҳибқирон салтанати остида ҳаёт кечирадилар. Кеш ва Самарқанд аҳолисининг бир жамоаси у зотдан таҳсил олади. Амир Темур бу буюк имомга доимо ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, улуғлар эдилар.
Кешда Абдулқодир ибн Тилла ар-Румий, Ҳофиз Боязид Кеший ва Ҳофиз Маҳмуд ибн Муқрийлар у кишидан ўн хил қироат илмини ўрганиб, қироатлар шайхлари унвонини олишади.
Ҳикоя қилинишича, Имом Муҳаммад Жазарий Румдан Самарқандга келганларида Соҳибқирон катта базм уюштирадилар. Унга таклиф этилган амир ва зодагонларга чап тарафдан, олимларга эса, ўнг тарафдан жой ажратишни буюради. Имом Жазарийга эса уламоларга ажратилган жойнинг олд қисмидан, Аллома Саййид Шариф Журжонийдан[2] юқорироқдан ўрин ҳозирлашга амр қилади. Сабаби сўралганида, Соҳибқирон: “Китоб ва суннат билимдони бўлган зотни ҳурмат қилмай бўладими?!” дея жавоб берган эканлар[3].
Аллома Муҳаммад Жазарий Амир Темур вафотларидан сўнг, ҳижрий 807 йили Мовароуннаҳрни тарк этиб, Хуросоннинг Ҳирот шаҳрига сафар қиладилар. У ерда ҳам кўпчиликка ўн хил қироатдан дарс берадилар. Сўнг Яздинга қайтиб келганларида, у ерлик аҳолининг ҳам бир гуруҳи у зот қўлида ўнта қироатни мукаммал ўрганади. Ҳофиз ал-муқрий ал-фозил Шамсиддин ибн Муҳаммад ад-Даббоғ ал-Бағдодий шулар жумласидандир. Кейин Асбаҳонга сафар қиладилар. У ерда ҳам аҳолининг кўпчилиги у зотдан сабоқ олади. Ҳижрий 808 йили Рамазон ойида Шероз[4] шаҳрига етиб келадилар. Юрт султони Бир Муҳаммад у зотни ўз диёрида олиб қолиш мақсадида унга қозилик вазифасини топширади. Шундай қилиб, у ерда ҳам бир оз муддат қоладилар. Бундан кўпчилик яхши фойдаланиб, у зотдан қироат илмини ўрганади. Ҳаж ибодатини адо этиш ниятида Басра орқали йўлга чиқадилар. Икки довон ошиб, Унайза шаҳрига етгач, Бани Лом аъробийлари у зотни тутиб, бор нарсаларини тортиб олишади. Унайзага қайтиб, у ерда учта қироатга бағишлаб “Ад-Дурра” номли назмий асарини ёзади. Сўнг Аллоҳ таоло унга ҳаж ибодати амалини адо қилишни насиб этади. Ҳарамайн аш-шарифайнда бир муддат истиқомат қиладилар. Шу муддат ичида ҳам кўпчилик у зотдан таълим олади.Қоҳира ва Яманга бир неча марта сафар қиладилар. Сафар давомида ўзлари илм олишлари билан бирга жуда кўп инсонларга қироат, ҳадис ва бошқа илмлардан таълим берадилар.
Имом Жазарийнинг устозлари кўп бўлиб, энг машҳурлари қуйидагилардир:
- Шайх Аҳмад ибн Иброҳим Таҳҳон[5].
- Қози Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Ҳанафий[6].
- Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ас-Соиғ[7].
- Аллома Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Саллор[8].
- Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Солиҳ[9].
- Ҳофиз Абул Фидоъ ибн Касир[10].
- Шайхулислом Сирожиддин ал-Булқийний[11] ва бошқалар.
Муҳаммад Жазарий замонасининг кўзга кўринган олимларидан таълим олиш билан бирга ўзлари ҳам кўплаб шогирд етиштирганлар. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар:
- Ўғиллари Аллома Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад.
- Шайх Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Сулаймон аш-Шерозий.
- Шайх Абу Бакр ибн Мусбиҳ ал-Ҳимавий.
- Шайх Абдуллоҳ ибн Қутб ал-Байҳақий.
- Шайх Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Ҳижозий.
- Шайх ал-Хатиб Мўъмин ибн Али ар-Румий.
- Шайх Юсуф ибн Аҳмад ал-Ҳабаший.
- Шайх Али ибн Иброҳим ибн Аҳмад ас-Солиҳий ва бошқалар.
Имом Жазарий илмий фаолиятлари давомида тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили грамматикаси каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асартасниф этганлар.Уларнинг кўплари қироат ва тажвид илмига бағишланган. Бугунги кунда у зотнинг асарлари ичида нашр қилинганлари, қўлёзма нусхалари ва бизгача етиб келмаганлари бўлиб, энг машҳурлариушбулардир:
Қуръон ва қироат илмига доир асарлари:
- “Усул ал-қироот”.
- “Таҳбир ат-тайсийр”.
- “Ал-ақд ас-самийн”.
- “Фазоил ал-Қуръон”.
- “Ан-нашр фий ал-қироат ал-ашр”.
- “Тақриб ан-нашр фий қироат ал-ашр”.
- “Ат-тамҳид фий илм ат-тажвид”.
- “Мунжид ал-муқриъийн ва муршид ат-толибийн”.
- “Таҳбир ат-тайсир фий ал-қироат ал-ашр”.
- “Ал-иълом фий аҳком ал-идғом”.
- “Ал-қироот аш-шозза”.
- “Ал-ақд ас-самийн фий алфоз ал-Қуръон ал-мубийн”.
- “Туҳфат ал-ихвон фий ал-хулф байн аш-шотибиййа ва ал-унван”.
- “Ат-тавжиҳ фий усул ал-қироат”.
- “Ал-иҳтидаъ ила маърифат ва ал-ибтидо”.
- “Ҳидаят ал-барара фий татимма ал-ашара”.
- “Ад-дурра ал-музиййа фий ал-қироот ас-салоса ал-марзиййа”.
- “Ниҳоя ад-дироёт фий асмоъи рижол ал-қироот”.
- “Ғоя ал-маҳаро фий аз-зиёда ала ал-ашара”.
- “Ғоя ан-ниҳоя фий табақот ал-қурро”.
- “Манзума ал-муқаддима фиймо яжибу ала қориъил Қуръани ан яъламаҳ”(ёки “Ал-Муқаддима ал-Жазариййа”).
Ҳадис илмига доир асарлари:
- “Ал-бидоя фий улум ар-ривоя”.
- “Ал-ҳидоя ила улум ар-ривоя”.
- “Муқаддима фий ал-ҳадис”.
- “Ат-тавзиҳ фий шарҳ ал-масобийҳ”[12].
- “Ал-ҳисн ал-ҳасийн мин каломи Саййид ал-мурсалийн”.
- “Ал-қосд ал-Аҳмад фий рижоли муснади Аҳмад”.
- “Ал-Фавоид ал-мужтамаъ фий завоид ал-кутуб ал-арбаъа”.
- “Тазкира ал-уламо фий усул ал-ҳадис”.
Фиқҳ илмларига доир асарлари:
- “Ат-такрийм фий ал-умрат минат-таънийм”.
- “Шарҳ минҳож ал-усул”.
- “Ғоят ал-муно фий зиярот ал-мино”.
Наҳвга(араб тили грамматикаси) доир асарлари:
- “Ал-жавҳара фий ан-наҳв”.
- “Ал-исоба фий лавозим китоб”.
- “Ал-иътироз ал-мубдий”.
Тарихга доир асарлари:
- “Мухтасару тарих ал-Ислом”.
- “Зот аш-шифо фий сийрат ал-мустафо”(манзума).
- “Зот аш-шифо фий сайрат ан-набий сумма ал-хулафо”.
- “Зайлу табақот ал-қурро”.
- “Ал-мавлид ал-кабийр фий ас-сийрат.”
- “Тарих ал-Жазарий”.
- “Ат-таъриф бил-мавлид аш-шариф”.
- “Табақот ал-қурро”.
Турли мавзуларга доир асарлари:
- “Минҳож ал-вусул ила илм ал-усул”.
- “Фазлу Ҳиро”.
- “Ал-ижлоъ ва ат-таъзийм фий мақоми Иброҳим”.
- “Мухтор ан-насиҳа биадиллат ас-саҳиҳа”.
- “Ар-рисола ал-баёниййа фий ҳаққи абавай ан-Набий”.
- “Вазийфату маснуна” ва бошқалар.
Қироат илмининг беқиёс олими Муҳаммад Жазарий сермазмун умрларининг охирини Шерозда ўтказдилар. У зот ҳижрий 833йили рабиул аввал ойининг бешинчи, жума кунининг тонгида 82 ёшда вафот этдилар ва ўзлари қурдирган “Дорул Қуръон” мадрасасига дафн қилиндилар. У зотнинг жанозаларига катта-юкичик, хосуавомдан иборат жуда катта жамоат йиғилди. Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлиб, раҳматига олсин ва ётган жойларини мунаввар қилсин!
“Жазарий матни” китобидан
[1] Кўпгина тарих китобларида “Елдирим Боязид” номи билан машҳур.
[2] У зотнинг тўлиқ номи Али ибн Муҳаммад ибн Али бўлиб, “Саййид Шариф” номи билан танилган. Ҳижрий 740, милодий 1340 йили Астробод яқинида таваллуд топган. Илм талабида ўсмирлик даври асосан Шерозда ўтган. Диний фанларда чуқур илмга эга бўлган. Шунингдек, табиий фанларни ҳам ўзлаштирган. Ҳижрий 789 йили Самарқандга келиб, Амир Темур эътиборини қозонган. Жами бўлиб элликка яқин китоб тасниф қилган ва ҳижрий 816, милодий 1413 йили Шерозда вафот этган.
[3] “Шақоиқун-нуъмониййа”, 4-жуз, 398-бет.
[4] Қадимги Форс юрти пойтахти бўлган, Эроннинг жануби-шарқида жойлашган.
[5] Ҳижрий 702-782 йиллари яшаб ўтган. Имом Жазарий ундан Ибн Омир ва Кисоийларнинг қироатларини таълим олган.
[6] Дамашқлик буюк имом, қози, ҳижрий 691 йили туғилиб, ҳижрий 779 йили Дамашқда вафот этган.
[7] Лақаблари “Шамсиддин”. Ҳижрий 704 йили Қоҳирада туғилган. Қироат илмидан ташқари кўп илмларда моҳир бўлган. Ҳижрий 777 йили вафот этган.
[8] Ҳижрий 698 йили туғилган. Имом, муқриъ, муҳаққиқ ва ориф зотлардан, етти қироат соҳибларидан бўлган. Ҳижрий 782 йили шаъбон ойида вафот этган ва “Суфиййа” мақбарасида дафн қилинган. Вафотидан сўнг шогирдларига таълим беришда ИмомЖазарий у зот ўрнига ўтирган.
[9] Мадинаи мунаввара шайхи, масжид ан-Набавийда кўп йиллар имом-хатиб бўлган. Имом Жазарий 768 йили ҳаж ибодатини адо этиш учун Макка ва Мадинага сафар қилганида у зот билан учрашган.
[10] Лақаблари “Имодуд-дин”. Ҳижрий 701 йили Мисрда туғилиб, 774 йили Дамашқда вафот этган. У зот муфассир ва муҳаддислар имоми, буюк муаррих ва муҳаққиқ олим бўлиб, кўп китоблар муаллифидир.
[11] Ҳижрий 724 йили Мисрнинг Булқийния шаҳрида туғилган. Қоҳирада замонасининг буюк уламолари қўлида таълим олган. Асрнинг тенгсиз олими бўлмиш бу зот ҳижрий 805 йилнинг зулқаъда ойида вафот этган.
[12] Имом Бағавийнинг “Ал-Масобийҳ” китобига уч жилдлик шарҳ.