muslim.uz

muslim.uz

Жисмоний касалликларни табиблар даволаса, маънавий касалликларни уммат табиблари уламолар даволайдилар. Шунинг учун фитна вақтида уламоларга қулоқ тутиш энг тўғри йўлдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

26 апрель куни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида Наманган ва Мингбулоқ туманидан муборак ҳажга борадиган зиёратчиларга йиғилиш ўтказилди. Зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиш, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратиш кўрсатмалари берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

السبت, 27 نيسان/أبريل 2024 00:00

Мазҳаб

Мазҳабларда ўзига хослик ва фиқҳий қарашларни турли бўлиши Қурони карим оятлари ва Ҳадиси шарифдаги сўзларни турли маноларга далолат қилишидир.

Масалан:
Талоқ қилинган аёл идда ўтириши лозимлигини ҳамма билади. Аммо идданинг муддати ҳақида бир мазҳаб уламоларидан сўрасангиз, уч марта ҳайз кўргунча деса, иккинчи мазҳаб уламолари, уч марта ҳайздан поклик муддати ўтиши керак, дейишади. Масала битта бўлса, нима учун жавоб ҳар хил? Ёки далиллар ҳар хилми? Далилга келсак, икки томон учун ҳам Аллоҳнинг: «Вал муталлақоту ятараббасна би анфусиҳунна саласата қуруъ» - «Талоқ қилинган аёллар ўзларига уч қуруъ кутадилар», деган ояти каримасидир. Жавобнинг турлича бўлиши «қуруъ» сўзидан келиб чиққан. Бу сўз араб тилида икки маънони, ҳам ҳайз ва ҳам ҳайздан поклик маъноларини англатади. Демак, имомларнинг айримлари ўша сўздан бир ҳайз маъносини олиб, идданинг муддати талоқдан сўнг уч ҳайз кўргунча кутиш деса, бошқалари поклик маъносини олиб, идданинг муддати уч марта ҳайздан поклик муддатининг ўтиши деганлар. Албатта, уламолар бу маъноларни ўзларича ёки гапим бошқаникига ўхшаб қолмасин, деб эмас, балки қўшимча кучлантирувчи далиллар асосида олганлар.

Демак, шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли фиқҳ уламоларимиз мазҳабларида ўзига хослик ва турли-туманликлар келиб чиққан. Илм ва уфқ доираси етарли кишилар буни оддий бир ҳолат, турли-туман инсонлар яшайдиган жамиятда бўлиши табиий ва қолаверса, мусулмон уммати учун раҳмат деб тушунилган. Чунки, оғир аҳволга тушиб қолганда бир мужтаҳиднинг фатвосида жавоб топилмаса, иккинчисиникидан топилади ва ҳакозо.

Лекин, минг афсуслар бўлсинки, баъзи уфқ доираси тор, мутаассиблар бу ҳолатдан жанжал ва келишмовчиликлар чиқаришган ва мусулмонларга катта зарар етказишган.

Абдураҳмонов Муҳаммаджон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

الجمعة, 26 نيسان/أبريل 2024 00:00

DINIY SOHADAGI ISLOHOTLAR

MUHAMMAD BOBUR NASRIDDINOV
Namangan shahar "XOMIDDIN QORI"
jome masjidi imom xatibi

2024 йил 24 апрель куни ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ва "Хожа Бухорий" ЎМИТМда бўлиб ўтган ўқув-семинарлар давомида отинойилар учун маънавий-маърифий тарғибот йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган долзарб масалаларга ёндашув самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарда ҳамкор ташкилот вакилларининг ҳам маърузалари тингланиб, улар томонидан отинойиларнинг билим ва маърифати юксалиши учун зарур маълумотлар бериб ўтилди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top