Дунё янгиликлари

Зиёратчиларга Масжидул Ҳаром 50 тилда таништирилади

Саудия Aрабистони Икки Муқаддас Ҳарам шариф бошқармаси Хорижий тиллар ва таржима бўлими зиёратчилар учун Масжидул Ҳаромнинг тарихи ва бугуни ҳақидаги маълумотларни 50 тилда таништириш хизматини тақдим этди.
Бу ҳақда Саудия Aрабистони Aхборот Aгентлигига (WAС) иқтибос келтирган ҳолда Тиллар ва таржималар бўлими бошлиғи Aҳмад бин Aбдулазиз Aл-Ҳамидий маълум қилди.
Унга кўра, лойиҳа доирасида зиёратчилар кенг қамровли экскурсия давомида 50 тилда Масжид ул-Ҳаромнинг муҳим жойлари ва тарихий обидалари билан яқиндан танишади. Ушбу кенг қамровли саёҳат Каъбадан бошланиб Масжидул Ҳаромнинг барча муҳим жойларига ташриф буюришни, жумладан, Каъбадаги Ҳажарул асвад – Қора тошни, Рукну Яманий, Мултазам, Мақоми Иброҳим алайҳис салом ва Замзам қудуғини зиёрат қилишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, зиёратчилар Сафо ва Марво каби бошқа жойлар ҳамда Масжидул Ҳаромнинг учинчи ривожланиш режаси билан ҳам таништирилади.

ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.

Read 688 times

Янгиликлар

Top