muslim.uz
Қуръоннинг куфийдаги нусхаси шишали кўргазма пештахтасида
Теҳрон (IQNA). Қуръони каримнинг 1100 йил муқаддам куфий хатида ёзилган бир нусхаси шишали кўргазма пештахтасида сақланмоқда.
IQNA ахборот агентлиги “саидаонлине” ахборот порталига таяниб хабар беришича, Қуръони каримнинг 1100 йиллик тарихга эга бўлган ушбу нусхаси “Китоб – истиқбол манбаси” шиори остида Ар-Риёдда бўлиб ўтган Халқаро китоблар ярмаркасида намойиш этилди. Мазкур нусха ҳижрий 3 асрга оид бўлиб, терига куфий ёзувида катта маҳорат билан битилган. Қуръони каримнинг куфийдаги 1100 ёшли нусхаси Оли Имрон сурасининг 50-оятидан бошланиб, “Абаса” сурасининг охирги ояти билан якунланган.
ЎМИ Халқаро бўлими
Энг баланд даража соҳиблари – қорилар
Қуръон мусобақаси ҳам кечагина ниҳоясига етди. Тиловати Қуръонни тинглаб қалбимиз таскин топди. Кўнглимиз аллақандай ғам-қайғулардан озод бўлиб енгил тортиб қолдик, дунё ташвишларини унутдик. Кўнглимиз қанчалик таскин топган бўлса, демак, ўшанинг миқдорича ажру савоблар олдик.
Бизнингки, яъни сомеъларнинг мукофоти шунчалик баланд экан, қорилар ва айни чоқда тловат қилиб турган қориялар эришадиган даражалар қанчалар баланд бўлади.
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ: اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُ بِهَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِىُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади», деб айтилади» (Абу Довуд,Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ).
Ҳадиси шарифдан аён бўладики, ҳеч ким Қиёматда даражасининг баландлиги бўйича қорилар билан беллаша олмас экан. Хўш, жаннатдаги энг баланд даража қанча ўзи?
وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَدَدُ دَرَجِ الْجَنَّةِ عَدَدُ آيِ الْقُرْآنِ فَمَنْ دَخَلَ الْجَنَّةَ مِنْ أَهْلِ الْقُرْآنِ فَلَيْسَ فَوْقَهُ دَرَجَةٌ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат даражалари Қуръон оятлари миқдоричадир. Қуръон аҳлидан ким жаннатга кирса, ун(инг мартабаси)дан юқори даража бўлмайди», дедилар» (Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган).
Демак, Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, унга амал қилиб яшаган инсон жаннатнинг энг баланд даражасига чиқиб борар экан.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَجِيءُ الْقُرْآنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ حَلِّهِ فَيُلْبَسُ تَاجَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ زِدْهُ فَيُلْبَسُ حُلَّةَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ ارْضَ عَنْهُ فَيَرْضَى عَنْهُ فَيُقَالُ لَهُ: اقْرَأْ وَارْقَ وَتُزَادُ بِكُلِّ آيَةٍ حَسَنَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِىُّ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Қиёмат куни Қуръон келади ва: «Эй Раббим, уни (яъни Қуръон ўқиган бандани) кийинтиргин!» дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра: «Эй Раббим, унга зиёда қилгин!» дейди. Бас, унга каромат либоси кийдирилади. Сўнгра (Қуръон): «Эй Раббим, ундан рози бўлгин!» дейди. Бас, (Аллоҳ) ундан рози бўлади. Сўнг (Қуръон соҳибига): «Ўқи ва кўтарилиб боравер», деб айтилади. Бас, (Аллоҳ) ҳар бир оят учун бир ҳасана (даража) зиёда қилади» (Термизий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Олдинги ривоятларда Қуръон охират куни бандани шафоат қилиши айтилган эди. Бу ривоятда ўша шафоат қандай бўлиши баён қилинмоқда. Демак, Қуръон қиёмат куни Аллоҳдан ўз соҳибини безатишни, унга иззат-икром кўрсатиш ва ўша бандадан рози бўлишини сўрар экан. Қуръоннинг бундай шафоатига эришиш учун банда Қуръон ўқиши, Қуръон ҳақларини адо қилмоғи керак.
Умидимиз шулки, ушбу шарафли мусобақада қатнашган қориларимиз ва қорияларимиз Қуръони карим таълимотини ҳаётларига татбиқ этиб чинакам тирик Қуръон бўлиб ҳаёт кечирадилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ўзбекистондан Россияга борувчи мигрантлар учун патент олиш янада соддалаштирилди
Бундан аввал меҳнат мигрантлари рус тили бўйича имтиҳонни ва суғурта тўловларини бевосита Россияда амалга ошириш керак бўлган. Энди буларни ҳаммасини Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон Россияда меҳнат мигрантларига патент расмийлаштириш жараёнида керакли бўлган рус тили бўйича сертификат олиш ва суғурта тўлови билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилинди.
“Биз бу босқичда патент олишда керак бўлган рус тили бўйича сертификатни олиш муаммосини ҳал қилишга эришдик. Ҳозир бу жараён ишга туширилиб, биз бу сертификатларни ўзимиз бера оламиз. Шунингдек, биз Россияга келиш ва патент олиш учун зарур бўлган суғурта масаласини ҳам ҳал қилдик”, — деб таъкидлади Sputnik таҳририятига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили.
Ҳозирги вақтда яна бир муҳим масала — Ўзбекистонда берилган тиббий ҳужжатларни Россияда амал қилишини таъминлаш масаласини ҳал қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.
“Бунинг учун Россия томонидан билдирилган бир нечта талабларни бажариш керак. Бу оддий жараён эмас. Агар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни амалга ошира олса, ўйлайманки, яқин вақтларда бу масалани ҳам ҳал қила оламиз”, — деди суҳбатдош.
Бундан ташқари, республика бўйлаб меҳнат мигрантлари учун рус, инглиз, немис, корейс тилларини ўрганиш ҳамда керакли бўлган касблар (сваркачи, қурувчи) бўйича бепул ўқув курслар очилмоқда.
Агентлик вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу ўқув курслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадагилар учун бепул ташкил қилинган. Шунингдек, бу ерда рағбатлантириш тизими ҳам бор, агар икки ойлик ўқув курси якунида ўқувчи яхши натижаларни кўрсатса, у учинчи ойга ҳам қолади.
Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур (Аудио)
Британияда “Аллоҳ ризолиги учун ҳаётни сақлаб қол” акцияси бошланди
Британиядаги етакчи исломий ҳайрия жамғармаси мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланиши арафасида турли динларга эътиқод қиладиган эҳтиёжманд ва кам таъминланган одамларга эҳсон таклиф қилишда Аллоҳ номидан иш юритмоқда. Бу ҳақда "info.islom" хабар берди.
Исломий ёрдам ҳайрия ташкилотининг 2018 йилги Рамазон ойи арафасида уюштирган тадбири “Аллоҳ ризолиги учун, ҳаётни сақлаб қол” (For the love of Allah) шиори остида ўтмоқда.
Исломий жамғарма вакиллари айтганига таяниб Гео Нюс нашрининг хабар беришича, “Аллоҳ ризолиги учун, ҳаётни сақлаб қол” шиори ёзилган Лондон шаҳридаги машҳур икки қаватли 75та қизил автобус, 6 май якшанба кунига қадар ўз йўналишида йўловчиларни манзилига етказади.
Манчестер шаҳрида айни шиор ён томонга ёпиштирилган 100 та автобус, Глазгоу шаҳрида эса 82та метро вагони “Аллоҳ ризолиги учун, ҳаётни сақлаб қол” шиори билан ўз йўналишида қатнайди.
Ҳайрия жамғармаси вакилларига кўра, тадбирдан кўзланган асосий мақсад мусулмонлар эътиборини эҳтиёжманд ва кам таъминларган одамларга қаратиш, шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдами ташкилоти фаолиятини дунёга танитишдан иборат экани қайд этилган.
ЎМИ Матбуот хизмати