muslim.uz
Оила инқирози
Ўтган асрнинг 60-йилларида ғарб мамлакатларида содир бўлган “маданий инқилоб” эр, хотин ва болаларни оилавий вазифалар, бурч ва масъулиятдан озод этиб, оилага бўлган ижтимоий эҳтиёжни йўққа чиқарди. Бу ҳол оиланинг емирилишига сабаб бўлди. Ҳукмронликни қўлга олган “оммавий маданият” кечаю кундуз азалий қадриятларни камситиб, ҳатто аёлнинг эри ва болалари бўлиши табиий, ҳаётий эҳтиёж экани ҳақидаги тасаввурлар устидан ҳам кулиб келди. Бугунги кунда аёлни оналик вазифасидан буткул маҳрум этишга интилаётган кучлар ҳам пайдо бўлди.
Бундай вазият вужудга келишида ўтган асрнинг бошларида кўп ғарб мамлакатларида шаклланган ва бугунги кунга келиб ижтимоий ҳаракатга айланган феминизмнинг “хизмат”и катта бўлган. Масалан, ашаддий феминист аёллардан бири оила-никоҳ масаласи ҳақида тўхталиб, бундай хато фикрларни ёзган: “Никоҳ бу – қулликнинг бир шакли. Шундай экан, аёллар ҳаракати ана шу институтга қарши йўналтирилиши зарур. Негаки, никоҳ барҳам топмаган жамиятда аёлларнинг озод этилишига умид қилиш хомхаёлдир”.
Афсус, бу ғоялар таъсирида миллион-миллион ғарблик аёллар оила қуриш ва бола туғишдан воз кечмоқда, оиланинг барча динларда қораланган ноанъанавий шакллари пайдо бўлмоқда.
1970 йилдан ҳозирги вақтгача никоҳсиз яшаётганлар сони 523 мингдан 6,5 миллионгача, яъни 1000 фоизга ошгани, фақат тўрт хонадондан биттасида тўлиқ оила истиқомат қилаётгани, бир жинслилар “никоҳ”и кўпайиб бораётгани, якка ўзи яшаётган америкаликлар мамлакат аҳолисининг 26 фоизини ташкил этаётгани фикримизни тасдиқлайди.
Британияда эса болаларнинг 34 фоизи никоҳсиз туғилмоқда, тахминан, шунча миқдордаги катта ёшлилар ажралиш аламидан азият чекмоқда. Келгуси йигирма йил давомида британиялик болаларнинг ярмидан озроғигина ота-она тарбиясини олиши мумкин.
АҚШда қамалганларнинг ярмидан кўпи бузилган оилаларнинг фарзандлари экани, ота-онаси ажрашгани туфайли етказилган кучли руҳий зарба эркак ва аёлларга ўрта ёшда, ҳатто кексалик чоғида ҳам салбий таъсир ўтказиб туриши аниқланган.
Оврупаликларда: “Эрлар аёллар учун биринчи бўлишни, аёлар эса эркаклар учун сўнггиси бўлишни орзу қилади”, деган гап бор. Бунинг маъноси бундай: Эр уйланмоқчи бўлган қизнинг аввал бошқа эркак билан бўлмаганини орзу қилади. Агар зинога аралашган бўлса, фарқи йўқ, бу ёғига тўғри юрса бас. Хотин эса, “Эрим менгача юрган бўлса юргандир, энди юрмасин”, деб орзу қилишидир . Бу тушунча турли маданиятларда ҳар хил қабул қилинади.
Ҳозирги кунда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб кетганини юқорида кўп бор таъкидлаб ўтдик. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам оила муқаддас, деб ҳисобланарди. Аммо оилага “эркинлик” мартабасининг берилиши жамиятни ҳам бора-бора издан чиқарди. Мисол учун, бугун ғарбда оила бобида қуйидагича бузилишларни учратиш мумкин:
- Бир жинслиларнинг никоҳланишига қонун доирасида йўл очиб қўйилгани.
- Оила қурмай, ёлғиз яшашга интилиш кучлилиги.
- Хотин эрни ёқтирмай қолгани учун уни ташлаб кетиши .
Хуллас, оила-никоҳ муносабатларининг инқирози ғарбона турмуш тарзининг эски қадриятлари саналган фидойилик, меҳрибонлик, садоқат, имон-эътиқод каби фазилатларнинг шахсий манфаатлар қондирилишини ёқловчи қарашлар томонидан сиқиб чиқарилгани билан изоҳланади.
“Оилада фарзанд тарбияси” китоби асосида тайёрланди
ЎМИ Матбуот хизмати
Англиянинг Дэвентри шаҳрида илк масжид очилди
Англиянинг Дэвентри шаҳри мусулмонлари тез ёрдам клиникасининг аввалги биноси ўрнида илк масжиднинг очилишини нишонламоқдалар.
Масжид қурилишини бошқарган мусулмонлар етакчиси Муҳаммад Аҳтарамнинг айтишича, ўз вақтида у шаҳардаги биринчи мусулмонлардан бири бўлган, вақт ўтиб уларнинг сони кўпайди ва масжид очилиши учун эҳтиёж пайдо бўлган.
“Daventry Express” нашрининг билдиришича, масжиднинг очилиш маросимига ушбу округ депутати, округ полицияси зобити, шаҳар мэри Линн Тэйлор ва насроний черковларининг руҳонийлари ташриф буюришган.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати
Сбербанк ўз бўлинмаларида “исломий деразалар”ни очишни режалаштирмоқда
Сбербанк бошқаруви раиси ўринбосари Олег Ганеевнинг айтишича, “исломий деразалар” талаб бўлган жойлардаги бўлинмаларда очилиши мумкин. Ҳозирги пайтда ушбу масала билан кредит ташкилотининг ишчи гуруҳи шуғулланиб келмоқда.
Сбербанк ўз бўлинмаларида ислом талабларини ҳисобга оладиган шерикчилик банкинги меъёрлари бўйича “исломий деразалар”ни очишни режалаштирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, айна пайтда “исломий деразалар” Бошқирдистон, Татаристон ва Чеченистондаги бошқа кредит-молия ташкилотларида фаолият юритмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, исломда судхўрлик билан шуғулланиш таъқиқланади. Ислом банклари кредитларни фоизларга беришмайди, мижозларга давлат томонидан ўрнатилган инфляция даражасидан ташқари қўйилган маблағлар бўйича даромадларни тўлашмайди ва улар турли хил молиявий найранглардан фойдаланишмайди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати
Илм ўрганиш фазилати (1-қисм)
Илм олиш фазилати ҳақида Қуръони каримнинг Тавба сураси 122-оятида шундай марҳамат қилинади: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!»
Бу оятдан кўзланган мақсад таълим бериш ва тўғри йўл кўрсатишдир.
Аллоҳ таоло айтади:
“Эсланг (Эй Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли китоблардан, уни (Таврот ва Инжилни) одамларга, албатта, аниқ баён қиласиз, уни (ҳеч кимдан) сир тутмайсиз деб аҳд олган эди” (Оли Имрон, 187). Бу оят таълим беришнинг вожиблигига далолатдир.
Бошқа оятда айтилади:
“Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиганлардан) сўрасангиз!” (Наҳл, 43)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Малоикалар толиби илмни қилган ишидан мамнун бўлиб унга қанотларини ёзадилар. (имом Аҳмад Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир”. (Имоми ибн Абдулбар Абу Зарр ривоят этган)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтадилар: “Киши илмдан бир боб ўрганиши унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир” (Имом ибн Абдул Бар Ҳасан Басрийдан мавқуф ҳолда ривоят қилган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Илмни Чинда (Хитойда) бўлса ҳам ўрганинглар” (Имом ибн Адий ва Байҳақийлар заиф иснод билан ривоят қилишган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари- савол. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи” (Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жоҳил билмаганини сўрамаслиги, олим билганини айтмаслиги дуруст эмас” (Табороний, Ибн Мурдавайҳ, ибн Сунний, Абу Нуъаймлар ривоят қилишган).
Абу Зарр ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракат намоздан, мингта касални бориб кўришдан, мингта жанозада иштирок этишдан афзалдир”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, Қуръон тиловатидан ҳам яхшироқми?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм бўлмаса, Қуръон тиловати фойда берадими?”. (Ибн Жавзий “Мавзуъот”да зикр қилган)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким исломни тирилтириш учун илм ўрганаётганида вафот этса жаннатда у билан Пайғамбарлар орасида бир даража қолади.(Дорамий ва ибн Сунний Ҳасан ҳолда ривоят қилишган)
Ислом буюклари ҳам илм ўрганиш фазилатини ҳам кўп таъкидлашган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм олишда (қийналдим), бир оз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач азизу мукаррам бўлдим”.
Ибн Абу Мулайка Ибн Аббос ҳақида шундай деганлар: “Чиройда Ибн Аббосдек чиройлисини, сўзлашда тили равонини, фатво беришда илмлисини кўрмаганман”.
Абдуллоҳ Ибн Муборак айтадилар: “Илм ўрганмасдан туриб улуғликка интилган кишига ҳайронман”.
Ҳакимлардан бири айтади: “Мен икки кишига ачинганчалик бошқа ҳеч кимга ачинмаганман:
- Илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига,
- Илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни ўрганмаган кишига”.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Сен олим, ё ўрганувчи ёки унга қулоқ тутувчи бўл. Лекин тўртинчиси бўлмагилки, ҳалок бўласан”.
Тобеинлардан Ато Ибн Абу Рабоҳ айтадилар: “Бир илм мажлиси лағв –беҳуда мажлислардан 70 тасига каффорат бўлади”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кундузлари рўзадор ва кечалари қоим бедор бўлган мингта обиднинг ўлими, ҳалол ҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир”.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Илм ўрганиш нафл ибодатидан афзалроқ”.
Ибн Абдулҳакам раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Мен имоми Молик ҳузурларида илм ўқирдим. Пешин вақти кириши билан нафл намоз ўқиш учун китобларимни йиғиштира бошладим. Шунда устоз: “Агар ниятинг дуруст бўлса, хозир машғул бўлиб турган ишинг бажармоқчи бўлаётган ишингдан афзалроқдир” дедилар”.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ким илм ўрганишга чиқиш жиҳод эмас, деса унинг ақли ва фикрида ноқислик бор экан».
«Иҳёу улумид-дийн» китобидан Илҳомжон Мадалиев тайёрлади
Манба: http://shosh.uz
قرار حكومي للعناية بالمقابر وتعمير المساجد
تم اتخاذ قرار حكومي لتشكيل الأمور المنسقة للعناية بالمقابر وتعمير المساجد والمزارات. وجاء هذا الخبر في قناة الأخبار الحقوقية لوزارة العدل.
طبقا للقرار سيتم تشييد أماكن خاصة بإقامة المراسم الدينية من تشييع الجنائز وإقامة الذكريات في المقابر. ولهذا الغرض من تعمير المساجد والمزارات والعناية بالمقابر سيخصص مبلغ بحجم 3 مليارات سوم للميزانيات الإقليمية.
يجري تنظيم قائمة المساجد القديمة التي تحتاج إلى الترميم وسيتم ترميمها وإعادة بنائها على حساب الصندوق الخيري لصيانة المزارات وتعميرها لدى إدارة مسلمي أوزبكستان ومبالغ التبرع خلال سنتي 2018-2019.
كما ينص القرار على أهمية ترسيخ مشاعر الاحترام والتقدير والصيانة للمساجد والمزارات عند الجيل الناشئ من خلال مواد دراسية وتدابير تعليمية.
وتم وضع وإبرام برنامج إشراف ومراقبة أعمال تعمير المساجد والمزارات والعناية بالمقابر وتقديم التقارير عن الأعمال المنفذة في إطار القرار.
خدمة الإعلام لإدارة مسلمي أوزبكستان