muslim.uz

muslim.uz

Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун жоме масжидининг очилишига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу масжид замонавий меъморчилик санъати жиҳатидан Буюк Британияда ўхшаши йўқ обида бўлади.

Бундан 40 йил олдин исломни қабул қилган, ҳозирда масжидлар масъуллари кенгаши раиси вазифасида ишлаётган Тим Уинтер масжид, асосан ҳомийлар ҳисобидан барпо этилаётганини айтган. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, масжид қурилиши учун 23 миллион фунт стерлинг маблағ сарфланган.

Янги масжид минг нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид ҳовлисида авто ва бошқа уловлар учун ҳам махсус тураржой барпо этилган.

Масжиднинг ёрқин дизайнига шифтга ўрнатилган саккиз хил рангдаги ойналар, полга тўшалган Испания мармарлари ва Шимолий Ирландиянинг декоратив эман панеллари ўзгача шукуҳ бағишлаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Россия Ҳаж миссияси ва Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги ўртасида жорий йилда учрашув ташкил этилди. Учрашувда вазир ўринбосари Абдулфаттоҳ бин Мулаймон Машшат иштирок этган. Россия делегациясига эса Чеченистон муфтийси Межиев Салах Митаевич бошчилик қилган.

Қрим Республикаси номидан муфтий ўринбосари Эсадуллаҳ Баиров ҳамда Қримда фаолият юритувчи Ҳаж оператори АВН-Тур компанияси раҳбари Артур Решитов иштирок этган.

Учрашувда зиёратчилар учун қулайликлар яратиш, уларнинг оғирини енгил қилиш масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда транспорт ва ёқилғи тарифларининг ошиши, Мино ва Муздалифада чодирларда яшаш хизматларининг кўтарилиши масалалари ҳам муҳокама қилинган. Бунда зиёрат нархи 20 фоизга ошиши айтилган.

Бундан ташқари, учрашувда Россия Федерацияси республикалари учун квоталарни қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Қрим Республикаси учун 600 ўрин ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда Ҳаж зиёратига келишни истовчилар сони ошган. Шу мақсадда квота сонини 1000 тага етказиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

dimanche, 27 janvier 2019 00:00

Якшанба мутоаласи

Ассалому алайкум! Бугун хафтанинг якшанба куни.

“Якшанба мутолааси” рукни орқали муслим.уз порталининг хафта давомидаги энг сара мақолаларини тавсия этишда давом этамиз.

  1. “Вафо жуда қиммат нарса. Уни арзон кимсалардан кутманг.” мазкур ибратли сўз каби пурмано ҳикматлар билан яқиндан танишиш учун “Нишонга урилган гаплар туркум мақолаларини кузатиб боринг!
  2. Муслималарга ҳар томонлама ўрнак ва ахлоқ намунаси бўлган мўмна оналаримиз ва уларнинг ибратли фазилатлари ҳақида “Мўминаларга ибрат мўминалар” туркум мақолалари орқали ўзингизга зарур маълумотларга эга бўласиз! 
  1. Сизни муаммолар ва ҳаёт ташвишлари қийнаяптими? Хавотир ва ташвиш гирдобидан қандай чиқишни билишни истайсизми? Унда сиз учун Қуръони каримдаги муаммоларга ечим бўлувчи оят шарҳи ва тавсиялар ҳақидаги Муаммонинг ечими” мақоласини мутолаа этишни тавси этамиз. 
  1. Агар инсон одамларнинг кўзидан яшириб, беркитиб, уйининг ичига кирволиб, деразаларига қора пардаларни тўсиб, гуноҳ содир этса ҳам, шу гуноҳига қиёмат куни 4 та нарса гувоҳликка беради. Мазкур 4 та гувоҳлар хақида Охиратдаги гувоҳлар мақоласи орқали батафсил маълумотга эга бўласиз. 
  1. Тарих китоблари ва саҳиҳ ҳадислардан маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз юмушларини доимо ўзлари бажаришга ҳаракат қилганлар. Аммо, саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўлиш учун ул зотнинг хизматларида бўлишга ошиққанлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари мақоласи орқали Набий алайҳиссаломнинг хос ҳодимлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз.
  1. Ҳаётий ҳақиқатлар, умр мантиғи ва инсон тафаккури озиқаси ҳақидаги “Ҳеч ўйлаб кўрдингизми” мақоласини мутолаа этиш орқали ўзингиз ва яқинларингиз учун фойдали маълумотларга эга бўласиз.
  1. Нонушта, тушлик ва кечликни ёлғиз тановул қилиш метаболизм синдроми хавфини келтириб чиқаради. Мазкур, илмий асосланган маълумот ва унинг амалий аҳамияти хусусида “Олимлар аниқлашди: ёлғиз овқатланиш зарарли” мақоласи орқали батақсил билиб оласиз. 

муслим.уз сайтини кузатишда давом этинг! Бир-биридан қизиқарли, илмий асосланган ва сиз учун фойдали бўлган мақолалардан янада кўпроқ баҳраманд бўласиз!

 

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!

Унутманг биз сиз учун ижод қиламиз

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида ал-Азҳар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларини ўзлаштирдилар.
Ал-Азҳар кутубхонаси мудири Абдулмажид Аҳмад Абдуллатиф ва малакали мутахассислардан ноёб асарларни сақлаш, таъмирлаш, электрон нусхаларини олиш ва фойдаланиш тартиблари борасидаги кўп йиллик тажрибалар ўрганилди.
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китобларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолати мониторинг қилиниб, уларнинг электрон базасини шакллантириш ишлари бошланган. Шу билан бирга, Диний идора фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич таъмирлаш учун зарур кимёвий моддаларни ишлатиш, фондни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича амалий ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилган.
Миср сафари мана шундай ишларни энг юқори сифатда амалга оширишда жуда қўл келади. Диний идора фондидаги қўлёзма ва тошбосма манбаларни таъмирлашда муайян муаммолар бор эди. Айниқса, соҳа мутахассислари маслаҳати ва тажрибасига эҳтиёж катта. Чунки сўнгги йилларда фонддаги айрим асарларни таъмирлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундай долзарб масалаларнинг оқилона ечими – инновация, интеллектуал билим ва илм-фаннинг янги ютуқларини амалиётга татбиқ этишдир.
Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг бой тажрибалари жуда ҳам катта фойда беришига ишонамиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Самарқанд бош имом хатиби З.Эшонқулов бошчилигида Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд тумани имом-хатиблар вилоятимизнинг қатор диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар.

Дастлаб, “Имом Бухорий” мажмуаси зиёрат этилди. Кейин эса мажмуа ёнида қад кўтарган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишилди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мазкур иншооатлар билан танишиб, ушбу маскан бизга буюк аждодларимизнинг кимлигини англатиши, маънавият, маърифатни тарғиб этишини таъкидлаган ва бу ерни ҳар бир юртдошимиз зиёрат қилиши мақсадга мувофиқлигини қайд этган эди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шукрулло Умаров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган марказ ва ҳадис илми мактабининг яратилиш тарихи, бу ерда икки йил давомида амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг буюк аждодимиз меросини ўрганиши учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди. Марказдаги музей ва тарихий қўлёзмалар фонди ушбу масканнинг том маънода халқаро аҳамият касб этиши, унинг дунё миқёсидаги нуфузи ва салоҳияти юксаклигини кўрсатиб туриши қайд этилди.

Имом-хатибларга марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган асарларни ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Марказ ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабида тингловчилар учун яратилган шароит, бу ердаги ўқув жараёнларнинг замонавий ахборот технологияларига асосланганлиги имомларда катта таассурот қолдирди.

Шу куни “Махдуми Аъзам” ҳамда “Хўжа Донёр” зиёратгоҳларига ҳам ташриф буюрилди.

 

   

Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Top