muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) ҳазратлари томонидан ёзилган “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди.
Ҳақиқатан, Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ислом динига оид барча хукмларнинг асосий манбаидир. Қуръони каримни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан чалғишлари, турли оқим ва ҳаракатларга алданиб қолишлари осон кечади.
Шунинг учун халқимизни иложи борича Қуръони карим билан яқиндан таништириш, унга бағишланган асарларни кўпроқ тарғиб қилиш ҳозирги пайтдаги муҳим вазифа саналади. “Тафсири Ирфон” номли ўзбекча таржима ва тафсир китоби шу йўлдаги камтарона уринишлардан биридир.
Ушбу маънолар таржимаси ва тафсир асари бошқаларидан шу билан фарқланадики, унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди. Бунда оятлар таржимасида қавс ичидаги изоҳлардан иложи борича воз кечилди. Оятларни тафсир қилишда ўтмишдаги ва ҳозирдаги улуғ муфассирлар тафсирларидан кенг истифода қилиш билан бир қаторда замонавий фан-техника ютуқлари ва кашфиётлари баён этилган илмий китоблардан ҳам фойдаланилди.
Аллоҳ таоло ушбу мўътабар тафсир китобини халқимизга муборак айласин!

Мурожаат учун телефон: (99) 0010112

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Энг маърифатли имом” танловининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. 

Фарғона вилоятида жами 238 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари танловнинг туман-шаҳар босқичида иштирок этишди. Иштирокчилар Қуръони карим, ақоид, фиқҳ илмлари бўйича саволларга жавоб бердилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра, қуйидагилар ўз ҳудудларида биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўл олдилар.

Юсупжанов Алишер Ибрoҳимжон ўғли – Фарғона шаҳар «Нур» масжиди имом-хатиби;
Азамов Иқбол Мавлон ўғли – Қўқон шаҳар «Дегрезлик» масжиди имом-хатиби;
Мамарасулов Юнусхон Юсуфжон ўғли – Марғилон шаҳар «Саид Жалолхонтўра» масжиди имом-хатиби;
Абдужамилов Аслиддин  Абдулҳафиз ўғли – Қувасой шаҳар «Аҳмадали бобо» масжиди имом-хатиби;
Каримов Хайрулло Рўзимуҳаммад ўғли – Қўштепа тумани «Сармазор» масжиди имом-ноиби;
Сайфуллаев Сардорбек Аҳадулло ўғли – Ёзёвон тумани «Абу Ҳурайра» масжиди имом-ноиби;
Масаидов Саидкамолхон Умарали ўғли – Тошлоқ тумани «Ибн Умар» масжиди имом-хатиби;
Тўрахонов Таваккалхон Зиёдхон ўғли – Қува тумани «Мавлон ҳожи» масжиди имом-хатиби;
Абдуназаров Воҳиджон Маманазар ўғли – Сўх тумани «Хожа Абулқосим» масжиди имом-хатиби;
Абдухолиқов Абдумўмин Абдурасул ўғли – Фарғона тумани «Ҳувайдо» масжиди имом-хатиби;
Норимов Валижон Юлдашали ўғли – Олтиариқ тумани «Полосон» масжиди имом-хатиби;
Қурбонов Неъматали – Риштон тумани «Хўжай боб» масжиди имом-хатиби;
Мўйдинов Маҳмуджон Ғуломиддин ўғли – Бағдод тумани «Қоровултепа» масжиди имом-хатиби;
Лутфиддинов Мансуржон Собир ўғли – Бувайда тумани «Сўфи Оллоёр» масжиди имом-хатиби;
Аҳмадхўжаев Насруллохон Аъзам ўғли – Учкўприк тумани «Муҳаммаджаҳонгирхон Ғозий» масжиди имом-хатиби;
Аҳмедов Отабек Эргашхўжа ўғли – Данғара тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби;
Тўхтабоев Абдулазиз Абдулфатто ўғли – Бешариқ тумани «Фирдавс» масжиди имом-хатиби;
Пармонқулов Анваржон Алижон ўғли – Фурқат тумани «Ал-Мадинатул Мунаввара» масжиди имом-хатиби;
Норматов Даврон Нурали ўғли – Ўзбекистон тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов Сирдарё вилоятида қайта қурилаётган масжидлар билан танишди.

Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида “Бахт”, “Исмоил Бухорий”, “Муҳаммад Бобур” жоме масжидлари тўлиқ янгидан қурилаётган бўлса, “Акбарали ота”, “Янги ҳаёт”, “Аҳмадхўжа” масжидлари ҳам шу йили қайтадан қурилиши режалаштирилган.  

М.Қаюмов қурилиш жараёни билан танишар экан, ҳар бир ишни маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат, ҳамфикр бўлиб олиб боришни, масжид меъморий услубларида миллий ва замонавий анъаналардан уйғун ҳолда фойдаланиш лозимлиги, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан тавсиялар берди.

Эътиборлиси, “Бахт” жоме масжиди аввалги жойлашган ўрнидан бироз марказда, яъни М-34 магистрал йўли бўйида қурилмоқда. Бу эса нафақат ҳудуд аҳолиси балки, маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари  учун қулайлик туғдиради. Масжид 800 намозхонни сиғдириши режалаштирилган. Бундан ташқари Оқ олтин туманида катта йўл бўйида жойлашган “Ҳазрати Али” масжидининг таҳоратхонаси ҳам янгидан кенгайтирилиб қурилмоқда.     

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 

Top