РЎЗА

1.     Оғзи тўла қусса, каффоратсиз рўза қазосининг ўзини тутиб беради. Борди-ю, қусқи уни қайтаришга кучи етмайдиган даражада куч билан келса, рўза очилмайди (“Мухтасар”) 

 

2.     Ҳуқна (клизма) қилдириш, бурун билан дорини димоққа тортиб ютиш, қулоққа ёғ томизиш кабилар билан рўза очилади ва каффоратсиз қазо вожиб бўлади. Агар рўзадорнинг қулоғига сув кириб кетса, рўзаси очилмайди  (“Фатовойи Оламгирия”).

 

3.     Ҳозирги оқ сақич (жевачкалар) таркибида турли хил модда ва ширинликлар мавжуд. Шунинг учун ҳозирги сақичларни (жевачкаларни) чайнаб, тупигини ютса, рўзаси очилади.

 

4.     Узрсиз таом тузини тотиб кўриш, бозордан мева сотиб олаётганда танлаш учун тотиб кўриш макруҳ ишлардандир. Узрли бўлса макруҳ эмас. Масалан: эрининг хулқи ёмонлигидан таомнинг тузини тотиб кўришга мажбур бўлса, хўжайининг уришишидан қўрқиб, бозор меваларини тотиб кўриб харид қилса, макруҳ эмас. Шунингдек, ёш болага овқатни чайнаб берадиган одам йўқлигидан рўзадор бўла туриб, ўзи чайнаб бериши узр ҳисоблангани учун макруҳ саналмайди (“Фатовойи Оламгирия”).

 

5.     Рўзадор одамнинг кундуз куни (узрсиз) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, хўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Абу Юсуф эса, бу каби ишлар макруҳ эмас, деб фатво берган (“Фатовойи Оламгирия”).

 

Ўзбекистон мусулмонлари

 

                                                                      идораси фатво ҳайъати

 

Read 20879 times

Мақолалар

Top