muslim.uz

muslim.uz

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

Савол: Ассалому алайкум. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон айтилганида қай тарзда айтилади? Ўнг ва чап қулоғига алоҳида айтиб чиқиладими ёки бир марта айтиладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўнг қулоғига азон, чапига иқома айтилади. Болани қибла томонга тутиб, аввал ўнг қулоғига азон, сўнг чап қулоғига иқома айтилади.

Савол: Ассалому алайкум. Хавфли, урушадиган спорт билан шуғулланаманММА бу спорт ислом динида мумкинми? Одамларга озор етказиладиган бокс ва яна шунақа спортларга фикрингиз қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ислом одамларнинг танасига эмас, ҳатто қалбига озор берадиган ишлардан ҳам қаттиқ қайтаради. Бизнинг фикримиз эмас, Исломнинг кўрсатмаси сўралади.

Савол: Ассалому алайкум. Домла мен бир инсонга сизга умуман смс ёзмайман деб Аллоҳнинг номини тилга олиб айтганман. Ҳозирга келиб афсусланаяпман, гапирган гапимдан энди у инсон билан қандай мулоқот қилсам бўлади? У инсонга фақат смс ёзмайман деганман телефон қилиб гаплашсам бўладими ?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Сиз кимсизу, у одам кимлиги бизга қоронғу. Орада маҳрам-номаҳрамлик масаласи бор-йўқлиги маълум эмас бизга. Номаҳрам одам бўлса, қасам ичмасангиз ҳам, смс ёзиш ҳам, телефон қилиш ҳам мумкин эмас. Ота-она, ака-укангиз бўлса, қасамингизга тавба қилиб, каффорот тўлаб, қайта смс ёзиш ва телефонда ҳам алоқани тиклашингиз шарт.

 

Барча жавобларга ўтиш

 

 

 

 

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
Аллоҳумма инни аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобри.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Куфрдан, фақирликдан ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман!”, деб дуо қилардилар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган китобнинг иккинчи нашри сотувга чиқарилмоқда.

«Ҳилол» нашри тарқатган хабарга кўра, 28 минг сўм нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Иймон» китоби биринчи марта 1991 йилда нашрдан чиққан эди.

«Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи динимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди», дейилади нашриёт хабарида.

Маълум қилинишича, янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенг ҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилган.

Ушбу китобнинг электрон нашри ҳам бўлиб, у бепул тарқатилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Қирғизистон Республикаси ҳукумати яқин кунларда "Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Ўзгартиришлар биринчи навбатда диний ташкилотлар фаолияти юзасидан бўлиши маълум қилинган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, расман ибодатхоналарнинг фаолиятини тартибга солиш, яъни бу ерда фақатгина намоз ўқишга рухсат этилади.

Ибодатхоналарда маъруза қилиш тақиқланиши айтилмоқда. Қирғизистон парламенти депутатларининг фикрига кўра, тақиқнинг киритилишига ибодатхоналарда "Йакин Инкар" тақиқланган ташкилоти аъзоларининг маърузалар қилишда фойдаланаётгани сабаб бўлган. Улар намозхоналардан ўз қарашларини ёйиш йўлида фойдаланиб келган.

Islam-today нашрига кўра, қонун ижросини назорат қилиш қай усулда олиб борилишига аниқлик киритилмаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Саудия Арабистони ҳаж ибодатини амалга ошириш учун келадиган зиёратчиларга қулайлик туғдириш мақсадида “Макка йўли” лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда “aa.tr.com” агентлигига асосланиб Azon интернет нашри хабар берди.

Лойиҳа бу йил Малайзия ва Индонезия ҳожилари учун татбиқ этилди. Улар паспорт ва божхона назоратидан ўз мамлакатларидаги аэропортларда ўтадилар. Шундай қилиб, Жидда ва Мадинага келишганида ҳеч қандай назоратдан ўтишмайди ва бир неча дақиқа ичида юкларини олиб, махсус йўлак орқали аэропортдан чиқиб кетишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа келгуси йилда бошқа мамлакатлар, хусусан, Покистон ва Туркия учун ҳам жорий этилади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top