muslim.uz

muslim.uz

vendredi, 14 juin 2019 00:00

Аудиохабарлар (14-06-2019)

ЎМИ Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Фозила, илмли аёлга дунёнинг барча моддий хазиналари ҳам тенг келмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар бир муддатлик ғазабингни боса олсанг, юз кунлик надоматнинг олдини олган бўласан.

 “Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир инсоннинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, (пул, мансаб, обрў борасида) ўзидан қуйироқдагилар билан қилаётган муомаласига қаранг, бошлиқлари билан қилаётган муомаласига эмас.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир варақ имтиҳон қоғози менинг келажагимни белгилаши мумкин эмас.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ўлим аниқ келади. Демак, келиши аниқ нарсадан қўрқиш эмас, балки унга яхши тайёргарлик кўриш керак.

*****

Жаннатга киришингга сабаб бўладиган амалларни қилиб вақт ўтказишинг бошқаларнинг дўзахга киришини исботлаш учун вақт сарф қилишингдан яхшидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ким муршид (устоз)сиз йўлга (тариқатга) кирса, икки кунлик сафар учун юз йил вақт сарфлайди.

Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

*****

Муваффақиятга эришган шахсга ҳужум қилиш ўрнига ундан-да муваффақиятлироқ бўлишга интил. Ҳасад билан ҳавас орасидаги фарқ шудир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Таълим шундай қуролки, у билан дунёни ўзгартириш мумкин.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Жорий йилнинг 29 август - 1 сентябрь кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайтига таяниб Ислом.уз нашри хабар беради. Дунёнинг турли мамлакатларидан қорилар ташриф буюриб, ушбу мусобақада иштирок этади.

Хабарда айтилишича, Абу Ҳурайра номидаги марказда ташкил этиладиган мусобақа учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мусобақанинг олдинги мавсумида турли давлатлардан 16 та қори иштирок этган. Ғолибларга 90 минг АҚШ доллар миқдорида мукофот пули берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Муди сайловлардаги муваффақиятидан сўнг, Бош вазир сифатидаги биринчи сафарини қўшни Малдив Республикасидан бошлади. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар беради.

Ҳиндистон бош вазири Малдив Республикаси пойтахти Малега қилган сафарида мамлакат Парламентида нутқ сўзлаган. У мамлакатдаги қадимий ва айни пайтда таъмирлашга муҳтож бўлиб турган тарихий масжид ҳақида сўзлаб: «Маржон тошларидан барпо этилган «Ҳукури Миски» (Жума масжиди) дунёда мисли йўқ тарихий обида ҳисобланади», деган ва уни сақлаб қолишга Ҳиндистон томонидан ёрдам берилишини маълум қилган. Мале шаҳридаги ушбу масжид 1658 йилда ёғоч ва маржон тошларидан барпо этилган. Масжид 2008 йилда UNESCO ҳимоясига киритилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

«Панчбоул» масжиди Австралиянинг Сидней шаҳри ҳудудида барпо этилган йирик меъморий обида ҳисобланади. Масжид замонавий дизайни ва меъморчилиги билан бутунлай ананавий масжидлардан ажралиб туради, деб хабар беради Designboom нашри. Маълум бўлишича, Австралия ислом миссияси томмонидан барпо этилган ушбу масжид қурилиши учун қарор 1996 йилда қабул қилинган. Бироқ қуриш учун бериладиган лицензияни олишга маҳаллий ҳокимликдаги бюрократик тўсиқлар туфайли 17 йил керак бўлди. Мутлақо янгича усулуб ва дизайнда барпо этилган ушбу масжиднинг умумий майдони 550 кв. метрни ташкил этади. Мажиднинг ичида 300 киши ибодат қилиш имкониятига эга.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top