muslim.uz

muslim.uz

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳри округ суди шаҳардаги масжидларда содир этилган отишмалар ҳақидаги материалларни тарқатишда айбланган 44 ёшли Филип Арпсни 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Суд жараёни вақтида Арпс масжидларга ҳужум видеосини тарқатишдаги айбини ҳамда бу видеоларга «ҳалок бўлганлар сонини кўрсатувчи ҳисоблагич ва нишонга олгич тасвирларини қўшиб қўйганини» тан олган. Судья айбланувчига нисбатан ҳукм чиқараётиб, Арпс терактнинг кейинги куни ҳужум видеоёзувини тарқатиб «ўта шафқатсизлик» намойиш қилгани ва буни «мусулмонларга нафрат» негизида амалга оширганини таъкидлаб ўтган. Судья реал қамоқ жазосининг шартлиси билан алмаштирилиши ҳақидаги илтимосни дарҳол рад этиб, бу ҳолатда ушбу қонунбузарлик яна такрорланиши мумкинлиги хавфи юқорилигини айтган.

Полиция маълумотларига кўра, Крайстчерчда яшовчи Арпс 2019 йил 15 март куни Брентон Таррант томонидан амалга оширилган теракт видеоёзуви билан ижтимоий тармоқларда бўлишган. Кейинги кун у ушбу материалларга «қурбонлар сонини кўрсатувчи ҳисоблагич ва нишонга олгич тасвирларини қўшиб», уларни яна тарқатган.

Масжидларга ҳужум видеоси 15 март куни номақбул топилиб, уни тарқатиш тақиқланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди бошчилигидаги делегация аъзолари 2019 йилнинг 18 июнь куни Хива шаҳрининг диққатга сазавор жойларини томоша қилиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Қадимий Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуасини томоша қилиш асносида Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди барча музейлар хорижий сайёҳлар билан тўла эканлигини ва уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганлигини алоҳида эътироф этиб, шу ерда хизмат олиб бораётган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан суҳбатлашишга чоғланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қирғизистонлик имомлар барча ўзлари ўқиган никоҳ маросимларини Ислом аҳкомларига кўра қайд этиб боришади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлар диний идораси матбуот хизмат хабар бермоқда.

Шу орқали муфтият, айниқса вояга етмаган фуқаролар ўртасидаги ноқонуний никоҳ ўқиш ҳолатларига барҳам бериш ниятида.

Муфтий Мақсат Тоқтомушевнинг айтишича, айни пайтда 3 мингта никоҳни қайд этиш журнали чоп этилган ва имомлар ўртасида киритилган янгилик борасида тушунтириш ишлари ўтказилади. Янги қоидаларга кўра, эндиликда никоҳни қайд этиш учун фуқароларнинг паспортлари талаб қилинади. Имомлар ҳар ой туман имом-хатибларига ўқилган никоҳлар ҳақида ҳисобот беришиб туришади, барча якуний ҳисоботлар муфтиятга келиб тушади. Диний идоранинг таъкидлашича, никоҳ шариатнинг барча қоидаларига жавоб беради, аммо юрилик кучга эмас. Шундан кейин муфтият ходимлари никоҳни ФҲДЁда рўйхатдан ўтказишга чақиришмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

mercredi, 19 juin 2019 00:00

Аудиохабарлар (19-06-2019)

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top