muslim.uz

muslim.uz

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бўлмиш Истиқлол шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. Халқимиз ўз ҳаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва даҳрийлик тазйиқидан халос топди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади.

Ислом дини оиланинг ҳар бир аъзоси учун у лойиқ бўлган мақом ва даражани белгилаб қўйди. Оилада энг олий мақом соҳиблари ота‑онадир. Чунки, инсонни дунёга келишига ҳақиқий сабаб Аллоҳ таоло бўлса, ота‑она эса зоҳирий сабабдир. Бу ҳақиқатни фарзандлар бир лаҳза ҳам унутишлари мумкин эмас.

Аллоҳ таоло Исро сураси, 23‑ояти каримасида шундай дейди:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا (سورة الإسراء23

яъни: Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт. (Исро сураси, 23-оят)

Аллоҳ таоло Луқмон сураси, 14‑ояти каримасида шундай дейди:

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ  ) سورة لقمان (14

яъни: “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки), “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир” (Луқмон сураси, 14-оят)

Қуръони карим оятларида фарзандларга яхшилик қилишдан кўра ота-онага яхшилик қилиш хусусида кўп айтилган. Чунки, ота‑онага фарзандинга яхшилик қил деб айтиш шарт эмас. Улар ўзлари емай едирадилар, киймай кийдирадилар. Фарзанд учун барча роҳатларидан воз кечадилар. Уларнинг бу хислатлари барчанинг эҳтиромига лойиқ.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Жаннат оналар оёғи остидадир” деганлар. Оналарга итоаткор бўлиш ва уларни рози қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади. Юқоридаги ҳадисдан мурод, онага яхшилик қилиш ва унинг хизматини қилишда унинг оёқлари остидаги тупроқдек бўлиш керак.... деганлар.

 Қадрли намозхонлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадиси шарифларида ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматларини қилиб дуоларини олиш, уларни норози қилиб қўймаслик, ранжитиб қўймаслик ҳақида кўп марҳамат қилганлар. Ҳатто улар вафотларидан кейин ҳам фарзанд зиммасида ҳақлари борлигини таъкидлаганлар.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللهِ ، أَيُّ الأَعْمَالِ أَفْضَلُ ؟ قَالَ : الصَّلاَةُ لِمِيقَاتِهَا، قَالَ : قُلْتُ : ثُمَّ أَيُّ ؟ قَالَ : بِرُّ الْوَالِدَيْنِ. (متفق عليه

 яъни, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Амалларнинг қайси бири афзал? деб сўрадим. Вақтида ўқилган намоз дедилар. Кейин нима? дедим. Ота-онага яхшилик қилиш дедилар.

عن كعب الأحبار قال قال لقمان لابنه يا بني من أرضى والديه فقد أرضى الرحمن ومن أسخطهما فقد أسخط الرحمن يا بني إنما الوالدان باب من أبواب الجنة فإن رضيا مضت إلى الجبار وإن سخطا حجبت (رواه البيهقي في كتاب الزهد

 Яъни, Каъб ал‑Аҳбордан ривоят қилинади: Луқмон уғлига: Эй, Ўғлим! Ким ота-онасини рози қилса, Раҳмонни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Раҳмоннинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй Болам! Албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор деди.

عن أبي أسيدقال: كنا عند النبي صلى الله عليه وسلم فقال رجل: يا رسول الله! هل بقي من برّ أبويَّ شيءٌ بَعْدَ مَوْتِهُما أَبَرَّهُما؟ قَالَ: "نَعَمْ. خصالٌ أربع: الدعاءُ لهما، والاستغفارُ لهما، وإنفاذُ عهدهما، وإكرامُ صديقهما، وصلة الرحم التي لا رحم لك إلا من قبلهما" (رواه أحمد في مسنده).

 яъни, Абу Усайддан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: Ё Расулуллоҳ! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими? деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа, тўрт нарса дедилар: уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилиш, уларни ваъдаларини бажариш, дўстларини ҳурмат қилиши ҳамда сен билан қориндош бўлмаган аммо, ота-онанг билан қориндош бўлганлар билан қариндошлик ришталарини боғлаш .

 Ота-онага яхшилик қилган фарзандга кўп фойдалар бор:

1.Умри зиёда ва баракали бўлади.                                                        

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُمَدَّ لَهُ فِى عُمْرِهِ وَيُزَادَ لَهُ فِى رِزْقِهِ فَلْيَبَرَّ وَالِدَيْهِ وَلْيَصِلْ رَحِمَهُ (مسند أحمد بن حنبل

 яъни, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимни умри узун бўлиши ва ризқи кенг бўлиши ҳурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин дедилар.

 2.Амаллари қабул бўлади ва жаннатга киради.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: " مَا مِنْ مُسْلِمٍ لَهُ أَبَوَانِ، فَيُصْبِحُ وَهُوَ مُحْسِنٌ إِلَيْهِمَا إِلَّا فُتِحَ لَهُ بَابَانِ مِنَ الْجَنَّةِ (رواه أبو داود وابن ماجه

 яъни, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. деганлар. Ҳикматларда келади:

الأمُّ بابٌ من أبوابِ الجنَّة

 яъни, "Она жаннат эшикларидан бир эшикдир", яъни фарзанднинг онасига яхшилик қилиши уни жаннатга етказади.

Машҳур Қози Иёз Закийнинг оналари вафот этганида қаттиқ йиғлаб туриб: Мен учун жаннатга олиб борадиган икки эшик бор эди, биттаси беркилиб қолди деганлар.

  1. Гуноҳлари мағфират қилинади ва тавбаси қабул бўлади.

رَوَى ابْنُ عُمُرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُما أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِيَّ - صلى الله عليه وسلم - فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي أَصَبْتُ ذَنْباً عَظِيماً فَهَلْ لِي تَوْبَةٌ؟ قَالَ:"هَلْ لَكَ مِنْ أُمٍّ"قَالَ:لاَ. قَالَ:"هَلْ لَكَ مِنْ خَالَةٍ؟" قَالَ: نَعَمْ. قَالَ:"فَبَرَّهَا"(أَخْرَجَهُ التّرْمِذِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен катта гуноҳ қилдим. Энди мен учун тавба борми?» деди.«Онанг борми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Холанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар» (Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти).

Демак, хола ҳам она ўрнида бўларкан. Онаси вафот этиб кетган инсон холасига яхшилик қилса, бу ҳам гуноҳларига каффорат бўлар экан.

 4.Дуоси ижобат бўлади.

Увайс ал Қараний розияллоҳу анҳу Яманлик солиҳ киши бўлганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг ҳаётликларида имон келтирганлар. Аммо Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламни кўра олмаганлар. Бунга сабаб доимо оналарининг хизматида бўлганликлари эди. Шунинг учун саҳоба бўла олмай, тобеъий бўлганлар.

Увайс ал-Қараний розияллоҳу анҳу оналарига жуда меҳрибон, кўп яхшилик қиладиган зот эдилар. Шу сабабли Аллоҳ таоло у кишининг қасамини бажо қиладиган бўлди. Агар бировнинг хаққига дуо қилсалар, истиғфор айтсалар, Аллоҳ таоло у кишининг дуо ва истиғфорини қабул қиладиган даражага эришдилар. Баданларида оқлик бор эди, оналарига қилган яхшиликлари, меҳрибонликлари туфайли унга ҳам Аллоҳ таоло шифо берган эди.

Қадрли намозхонлар! Муқаддас динимиз ота-онага фақат яхшилик қилишни талаб этади. Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 8-оятида:

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حُسْنًا ...

Яъни: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” дейилади. Ҳадиси шарифда айтиладики: “Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, инсонни қонини ноҳақ тўкиш, ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон гувоҳлик бериш.........” (Муслим ривояти).

Афсуски, айрим ёшларимиз кексайган, катта умид билан вояга етказган ота-онасини гўёки динсизликда айблаб, мутаассиб шахсларнинг даъватига учиб, кексайган ота-оналарини хор қилиб уруш авж олган ҳудудларга бориб қолмоқдалар. Ўзларининг қилмишлари билан ота-онасини юзини ерга қаратиб, уларнинг қарғишларига қолмоқда. Аллоҳ барчаларимизни бундай гуноҳ амаллардан асрасин. Ҳадиси шарифда “Ота –онасини тириклик вақтида рози қилмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин”, дейилган.

Аксинча, оила бағрида ота-она розилигини олиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланаётганлар Аллоҳнинг розилигини топадилар. Ҳадисда айтилади:

"مَنْ بَرَّ وَالِدَيْهِ طُوبَى لَهُ، زاد اللهُ في عُمْرِهِ" (رواه الحاكم

яъни: “Кимки ота-онасини розилигини олган бўлса, унга қандай яхши! Аллоҳу таоло унинг умирини узайтиради”.

  1. Ғам ташвиши кетади ва мушкили осон бўлади.

Уч киши ёмғирдан қочиб бир ғорга кириб олишади, бир харсанг тош думалаб тушиб, улар ўтирган ғорнинг оғзи ёпилиб қолади. Ҳар бирлари қилган солиҳ амалларини васила қилиб, Аллоҳ таолодан ёрдам сўрайдилар. Шунда улардан бирлари кекса ота-онасига қилган яхшилигини эслайди ва: “Агар Сен шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга бир тирқиш очгин, осмонни кўрайлик...” дейди. Шунда, Аллоҳ таоло тирқиш очиб уларга нажот беради.

 Муҳтарам жамоат! Зар қадрига заргар етади деганларидек, ота-онанинг қадрига бу умматнинг улуғлари етганлар. Қуйида уларнинг ҳаётларидан баъзи лавҳаларни келтирамиз, шоядки, ибрат олиб бизлар ҳам ўзимизни ўнглаб олсак.

Боязид Бистомий ҳазратлари улуғ олимлардан, валиййуллохлардан бўлганлар. У Зот айтадилар: Совуқ бир қиш кечаси эди. Онам уйғониб, сув ичишни истадилар. Мен дарров сув олиш учун ўрнимдан турдим. Лекин идишда сув йўқ эди. Булоқ бошига бориб, идишга сув тўлдирдим. Уйга келганимда онамнинг яна ухлаб қолганларини кўрдим. Уйғотишга кўзим қиймади. Идишни қўтарганимча узоқ муддат кутдим. Кун жуда совуқлиги сабабли қўлим идишга ёпишиб қолган эди. Анча вақтдан кейин онам яна уйғониб сув сўрадилар. Мен идишни узатганимда қўлимнинг териси шилиниб қонаб кетди, бу ҳолни кўриб онам:“Ё Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман. Сен ҳам рози бўл!” деб дуо қилдилар.

Оналарига қилган яхшиликлари, хизматлари ва оналарининг мана шу дуолари сабабли Аллоҳ таоло Боязид Бистомий ҳазратларига олим ва авлиё бўлишлик бахтини ато қилди.

Ота-оналаримиз ҳаёт бўлсалар, уларни рози қилиб хайрли дуоларини олиб қолмоқликни биз фарзандларга Аллоҳ таоло насиб этсин. Ўтганларнинг борадиган жойларини улуғ мақомлардан қилсин. Омин!

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2016-2017 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Она тили” фанидан диктант, “Маънавият ва маърифат”, “Чет тили”, “Тарих” фанларидан тест синов шаклида бўлиб ўтди.

Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, барча диний таълим муассасаларида малакали ўқитувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Абитуриентлар гуруҳларга ажратилиб, имтиҳон ўтказиладиган хоналарда зарур шарт-шароитлар яратилган. Ота-оналарининг дам олишлари учун ҳам салқин ичимликлар, тоза ва шинам жойлар ташкил этилган.

Қабул имтиҳонлари олдидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда имтиҳон ўтказиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди. Махсус қопларда муҳрланган имтиҳон саволлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган вакиллар ҳамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида очилди.

Йиғилишда ота-оналар сўзга чиқиб, ёшларимиз диний ва дунёвий таълим олишлари учун, бугунги кунда, ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилганлиги, буларнинг барчаси жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги, тинч ва осойишталиги шарофати ҳамда “Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун”нинг амалдаги ифодаси эканлигини ғурур ва ифтихор билан таъкидладилар.

Йиғилиш якунида, барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаб, гуруҳлар ўзлари учун ажратилган хоналарга жойлаштирилдилар. Ҳамда кириш имтиҳонлари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур имтиҳон натижалари 15 июль куни эълон қилинади. Имтиҳондан кетма-кетликда энг юқори балл тўплаган 24 та абитуриент ўрта махсус ислом билим юртларига ўқишга қабул қилинади.

 

 

Таълим ва кадрлар тайёраш бўлими

Янги Зеландиянинг тиббиёт бўйича олимлари инсонни саратон касаллигига олиб келувчи омилларни ўрганиб чиқишди.

Тадқиқотлар натижасида ушбу совуқ дарднинг асосий сабаби спиртли ичимликлар истеъмол қилиш экани маълум бўлди. Бунинг учун ўта-кетган пиёниста бўлиш шарт эмас, балки алкоголни оз миқдорда мунтазам ичиб юрган одам ҳам вақт ўтиб мазкур балога чалинишни мумкин экан.

Статистика бўйича аёлларда ичкилик кўпроқ кўкрак, эркакларда эса оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, жигар ва ошқозон саратонини келтириб чиқради.

 

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.

Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Макка шаҳрида жойлашган Абраж ал-Байт (Abraj Al-Bait) меҳмонхонаси дунёдаги энг қиммат меҳмонхона деб тан олинди.

Маълумотларга кўра, меҳмонхона қурилишига 15 миллиард доллар сарфланган.  У 8 йил давомида қурилган бўлиб, минора кўринишидаги 6 та бинони ўз ичига олади. Меҳмонхона турар жойининг умумий майдони 1,5 миллион квадрат метрни ташкил этади. Бир пайтнинг ўзида ушбу меҳмонхонага 100 минг киши жойлашиши мумкин.   

Унинг яна бир устунли томони баландлиги 601 метрдан иборатлигидир. Унга 20 км узоқликдан ҳам кўриниб турадиган диаметри 40 метрли бўлган соат ўрнатилган. Рейтинг бўйича иккинчи ўрин Сингапурдаги  “Marina Bay Sands” меҳмонхонаси комплексига тегишли. Унинг қурилишига биринчи ўринни олган меҳмонхонага нисбатан 3 баробар кам маблағ – 5 миллиард АҚШ доллари сарфланган.

Энг қиммат меҳмонхоналар рўйхатида яна Хитой, АҚШ ва БААдаги меҳмонхоналар ҳам бор.

Халқаро алоқалар бўлими

lundi, 11 juillet 2016 00:00

Энг қадимги кутубхона

Марокашнинг Фас шаҳридаги Ал-Қаровин Университети 859 йили очилган.

Университетга Фотима ал-Фиҳри асос солган. У Марокаш катта савдогарининг қизи бўлган. Тарихий манбаларда Фотимага ёшгина аёл, илмга жуда чанқоқ ва ўта қизиқувчан деб таъриф берилган.

Ал-Қаровийн университети бугунги кунда ҳам мусулмонларнинг олий таълим билим юртларидан биридир. Бугунги кунда Университет  Фас шаҳрининг бошқа қисмига кўчирилган бўлса-да, кутубхона ва масжид эски жойида сақланиб қолган.   

Халқаро алоқалар бўлими   

Мақолалар

Top