muslim.uz

muslim.uz

         Тарихдан маълумки, илм-фан, маданият борасида дунё халқларининг ривож топиши, халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлишида бизнинг аждодларимиз қолдирган улкан илмий, маънавий мероснинг аҳамияти беқиёс. Буни бугун дунё тан олмоқда. Халқлар тинчлиги, юртлар ривожланишига бўлаётган хавф-хатарлар ортаётган бир вақтда аждодлари йўлидан бораётган бу ватан ва миллат дунёҳамжияти узра бугун ҳам бўй чўзмоқда.

         Айни кунларда мамлакатимизда, хусусан, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 15-16 сентябрь кунлари ўтадиган мазкур саммитда 15 давлат етакчиси, ўндан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари, дунёнинг кўзга кўринган эксперт ва таҳлилчилари, сиёсатшунослар иштирок этиши кутилмоқда. Бу эса мезбон мамлакат учун фахр ва ифтихор бағишлаш билан бирга катта масъулиятни ҳам талаб этади.

         Давлатимиз раҳбари томонидан, ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим, дея қайд этилди.

         Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 13-оятида: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”, дея маълум қилган.

         Бугун дунё халқлари ушбу оятнинг мазмуни остида бирлашишга ҳар қачонгидан ҳам кўра муҳтож. Ҳар бир шахс жамият учун фақат яхшиликни раво кўриши, ёмонликлардан тийилиши ва бошқаларга азият беришдан узоқда бўлмиши керак. Айниқса, мусулмон киши ўзига севимли бўлган нарсани бошқа биродарларига ҳам бўлишини яхши кўриши, яъни уларга фойда келтириш ва улардан ҳар қандай зарарни даф қилиши лозимдир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Яхшиликка йўлловчи киши ўша яхшиликни қилувчи кабидир” дея марҳамат қилганлар.

         Демак, мусулмон уммати азалдан ўзининг тинчликпарварлиги, ўзгаларга яхшилик ва меҳр улашиши, мусулмон халқлари ўзга халқлар билан бўлган халқаро муносабатларда ҳам барчага ибрат ва намуна бўлган. Шу кунларда юртимизда ўтказилажак Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ҳам файзли ва катта янгиликларга эга ҳолда ташкил этилади. Саммитда қабул қилинадиган қарор ва имзоланадиган келишувлар дунёда тинчлик ҳукмрон бўлиши, халқ ва миллатларнинг фаровон яшаши, шу жумладан, Ватанимиз тараққиёти бунданда ривож топишига сабаб бўлажак, инша Аллоҳ!

Убайдуллоҳ Абдуллаев,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Муҳаммадисхоқ домла Мўминов

Вилоят бош имом хатиби ўрибосари

"Сузук ота" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар туманлари бош отинойилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир ТОшкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Зулайҳо Соатова ва ҳокимият вакиллари иштирокида ўтказилди.
Йиғилишда отинойилар фаолиятини такомиллаштиришга оид муаммолар ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр- мулоҳазалар тингланди.
Ҳокимият вакиллари муаммоларнинг олдини олиш ва отинойиларнинг ижтимоий масалаларини раҳбарият билан келишган ҳолда ҳал қилинишини билдирдилар. Шунингдек, йиғилишда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва "Меҳр" операцияси доирасида юртимизга қайтарилган аёллар билан, бу борада туманлардаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари билан биргаликда иш олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хайруллоҳ домла Сатторов

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Тарихда Фотима Самарқандийя деб ном қолдирган бу аёл ўз даврининг катта олими Алоуддин Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг қизи бўлган. Оталари ўзларига келган фатвони қизларига кўрсатмай туриб жавоб бермаганлар. Шунинг учун барча фатволарда оталари билан бирга қизлари Фотиманинг муҳри босилган.

Фотима Самарқандийянинг хабарлари бутун дунёга тарқалгач, арабу ажамлардан ҳатто баъзи юрт подшоҳлари томонидан совчи кела бошлайди. Лекин Алоуддин Самарқандий қизларини оддий лекин ўта илмли шогирдлари Косоний раҳматуллоҳи алайҳга берганлар.

Шогирдларига қизларини турмушга узатиш қиссаси шундай бўлган: «Алоуддин Самарқандийнинг "Туҳфатул фуқаҳо" номли фиқҳ фанидаги машҳур асарлари бор эди. Шогирдлари Косоний ўша китобни 8 жилдлик китоб қилиб шарҳладилар ва "Бадоиус саноиъ" деб ном қўйдилар. Китобни кўрган устозлари қизларини шогирдларига никоҳлаб қўйдилар».

Шунинг учун баъзилар: "Туҳфа китобини шарҳлатиб қизини ўшанга турмушга берди", дер эди.

Фотима Самарқандийя турмушга чиққач илм олиш ва илм беришдан тўхтамадилар. У киши эрларига ҳам баъзи масалаларда берган фатволарини тўғрилаб, эрлари қилган хатоларини баён қилиб берар эдилар.

Бу ҳақда муаррих Ибн Адим шундай ёзади: "Фотима мазҳабдаги фиқҳий масалаларни эридан кўра яхшироқ биларди. Баъзида Косоний хато қилиб қўйса Фотима, унинг хатосини тўғрилаб фатводаги хатосини баён қилиб берар эди. Ҳатто Косонийнинг ўзи ҳам баъзи масалаларда аёлидан фатво сўрарди".

Ушбу фақиҳа аёл 581 ҳижрий санада Ҳозирги Сурияда Ҳалаб шаҳрида вафот қилганлар. Қабрлари Иброҳим Халил жоме масжиди олдидаги қабристонда. Аёллари вафот этгандан сўнг Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳар жума куни аёлларини зиёрат қилгани келар эдилар. Кейинчалик Косоний ҳам вафот қилдилар ва у киши ҳам Сурияда дафн қилиндилар.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Мақолалар

Top