muslim.uz

muslim.uz

Жануий Суматрадаши Палембанг кўргазмалар марказида Индонезия архипелаги тарихига доир бўлган қўлёзма ва чоп этилган ноёб китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Жануби-шарқий Осиёда биринчи бўлиб чоп этилган Қуръони карим ҳам қўлёзмалар қаторида Адабиёт ҳафталиги доирасида кўргазмага қўйилди. Бу ҳақда The Jakarta Post нашри хабар берди.

Ушбу кўргазма Палембанг катта масжидида якшанба кунига қадар давом этиши маълум қилинган.

Кўргазмага қўйилган Мусҳаф 1848 йилнинг августида чоп этилган бўлиб, минтақада голландлар томонидан дастлабки тошбосма усулида чоп этиш дастгоҳи ўрнатилгач чоп этилган. Ушбу даврда бир қанча ададда чоп этилган Мусҳафларнинг икки донаси ҳозиргача сақланиб қолгани маълум. Бири музейда бўлса, бошқаси шахсий коллекцияда сақланмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Куч билан балки кўп нарсага эришарсан, аммо муҳаббат ва эҳтиромга эришолмайсан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Руҳий жиҳатдан кўп эзилувчилар ёлғончилар жамиятида яшовчи ростгўйлардир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Севувчи қалб ўзига дунёни сиғдирса, ҳасадчи қалб ўз соҳибини ейди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Кўпчилик одамлар бошқа жойга бориб яшасам бахтли бўламан деб ўйлайдилар. Аммо бошқа жойда ҳам ўз нафслари билан бирга бўладилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ким ошқозонига (нималар кириб-чиқаётганига) эътибор бермаса, бошқа нарсаларга ҳам эътибор бермайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ўлмоқчимисан? Ўзингни денгизга от. Ана ўшанда чўкиб кетмаслик учун, тирик қолиш учун қандай курашишингни кўрасан. Аслида сен ўлишни эмас, балки ичингдаги “Муаммолардан қутулиш учун ўзимни ўлдиришим керак” деган васвасани ўлдиришни истайсан!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Тилдан бошқа барча аъзолар қарийди ва чарчайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Душманингнинг гапларига яхшилаб қулоқ сол. Уларнинг гапларида дўстларинг айтмай яширган ҳақиқатлар бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 *****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

mercredi, 24 avril 2019 00:00

Аудиохабарлар (24-04-2019)

ЎМИ Матбуот хизмати

Аллоҳ таборака ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳисоб саловоту саломларимиз бўлсин.
Мамлакатимизда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини ошириш, зиёратларни юқори савияда ташкил этиш ва муборак сафарларнинг нархларини пасайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Шунга мувофиқ, Ўзбекистонда 2019 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 млн. 300 минг сўм этиб белгиланди. Қайд этиш керакки, ўтган 2018 йил учун ҳаж зиёрати нархи 38 млн. сўм эди. Бу йилги сарф-харажатлар эса тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.
Тараққиётимизнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан динимиз арконларини адо этиш учун улкан шарт-шароитлар берилаётгани, хусусан, она-Ватанимиздан муборак ҳаж сафарига бораётган фуқароларимиз учун яратилаётган қулай имкониятлар халқимизга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
2019 йилда ҳаж ибодатини адо этишга тараддуд кўраётган мўмин-мусулмонларимиз учун ҳаж сафарининг баҳоси пасайтирилиши тарихий воқеа бўлди. Ўтган йиллар давомида бундай енгиллик кузатилмаган эди, бу ҳам бўлса, муҳтарам Президентимизнинг шахсий ташаббуслари билан биринчи марта муборак сафарга борувчилар учун сафар нархининг кескин даражада пасайтирилиши бўлди. Кўрсатиладиган хизматлар савиясини янада ошириш баробарида, сафар баҳосининг қарийб 10 миллион сўмга камайиши жуда катта мурувватдир.
Давлатимиз Раҳбарининг муборак сафар зиёратчиларига кўрсатаётган мана шундай юксак эътибор ва ғамхўрликка мос равишда келгусида фуқароларимиз ҳаж ибодатини адо этиб, Ватанимизга қайтгач, ўзбекистонлик ҳожилар шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатишади, савоб ишларда бор куч-ғайратларини сарфлашади, иншаа Аллоҳ.
Муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирган ҳолда эл-юрт саодати ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларида улкан зафарлар ато этишини Яратган Парвардигордан сўраймиз.
Биз, мўмин-мусулмонлар халқимиз ҳаёти янада фаровон, муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида амалга оширилаётган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Ҳақ таборака ва таолодан сўраб дуолар қиламиз.


Усмонхон АЛИМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Касир ибн Яҳё отасидан ривоят қилади: “Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. У пайтда Умар ибн Абдулазиз у ерда волий эди. Сулаймон одамлар билан бирга пешинни ўқигач, уларга ўгирилиб, меҳробга суяниб ўтирди. Шу пайт кўзи Сафвон ибн Сулаймга тушди ва Умардан “Бу киши ким? Ундан кўра хушбичим, келишган одамни кўрмаганман” деб сўради. Умар: “Сафвон” деб жавоб берди.

Халифа Сулаймон бир хизматкорга: “Ҳой бола, мана бу халтада беш юз динор бор. Буни олиб, анави турган одамга олиб бор!” деди. Йигит Сафвоннинг олдига бориб, намоз ўқиб бўлгунича кутиб турди. Сафвон намоз ўқиб бўлиб, салом бергач, йигитдан: “Нима ҳожатинг бор?” деб сўради. Йигит: “Мўминларнинг амири “Буни оиласига ишлатсин” дедилар” деб айтди ва (халтани кўрсатди).

Сафвон хизматкор йигитга: “Сен юборилган одам мен эмасман” деди. Йигит ҳайрон бўлиб, “Сиз Сафвон ибн Сулайм эмасмисиз?” деб сўради. У киши “Сафвонман” деб жавоб берди. “Унда бу халтани сизга юборишди” деди йигит.

Шунда Сафвон йигитга: “Сен бориб, буни аниқлаштир” деди. Йигит қайтиб кетди. Сафвон дарҳол поябзалини олди-да, масжиддан чиқиб кетди. Шу билан Сафвон то Сулаймон Мадинадан қайтиб кетгунича кўринмади”.

Сафвон ибн Сулайм раҳимаҳуллоҳ мадиналик машҳур тобеинлардан бўлиб, катта фақиҳлардан, зоҳид ва ибодатли зотлардан эдилар. Ҳижрий 132 йилда 72 ёшларида вафот этганлар.

 

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар,

зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса”

китоби асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақолалар

Top