muslim.uz
Муфтий ҳазрат хорижлик дин ва давлат арбоблари билан учрашди
Шу йил 22-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хорижий давлатлардан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари билан мулоқот ўтказдилар.
Муфтий ҳазратлари дастлаб Туркия диёнат ишлари раиси ўринбосари профессор, доктор Усмон Тирасчи билан учрашиб, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, “Вақф” хайрия жамоат фонди, зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Профессор, доктор Усмон Тирасчи Туркия давлатининг Ўзбекистонга бўлган эътибори юқори экани ҳақида гапириб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва тариқат намоёндаларининг мақбаралари акс этган “Олтин силсила” тақвими нашр этилгани тўғрисида сўзлаб берди.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари Россия муфтийлар кенгаши ва диний идораси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рустам Валиулин, Миср Араб Республикаси Парламенти аъзоси, Миср сўфий тариқатлари кенгаши раиси Абдулҳодий ал-Қасабий, Доғистон Республикаси мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шихабуддин Гусейнов ва Индонезиянинг “Истиқлол”, “Дорал-Қуръон” музейлари директори Мухлис Муҳаммад Ҳанафий билан учрашувлар ўтказдилар.
Мулоқотда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ва жаҳоннинг турли минтақаларидан, хусусан, мусулмон дунёсидан диёримизга сайёҳларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансур
Нуриддин домла Холиқназаров – Аёлнинг мажбуриятлари
Расулуллоҳ хулқлари билан хулқланамиз
(2-қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазилларига асло ёлғон аралашмас эди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Ё Аллоҳнинг Расули! Сиз бизга ҳазил-мутойиба қиласиз?” дейишди.
У зот алайҳиссалом: “Албатта, мен ҳақдан бошқани айтмайман”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулишлари чиройли табассумдан иборат эди.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим” (Имом Термизий ривояти).
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар” (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон қироатини дона-дона, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироат қилганларида оятларни ажратиб-ажратиб ўқирдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъдага вафодор эдилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим. Менда у зотнинг бир оз ҳақлари қолди. Мени уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим. Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: “Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қийинчилик ёки хурсандчилик етса ҳам намозга шошар эдилар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирон юмуш тушса, намоз ўқишга чоғланардилар” (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни “биллур”лар дер эдилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анжаша исмли хушовоз сарбонлари бор эди. У завжаи мутоҳҳаралар бор туяларни етаклаб кетмоқда эди. Бас, у зот унга: “Эй Анжаша, оҳиста юр. Биллурларни синдириб қўйма”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кимсадан ранжисалар, унинг ҳақига дуо қилардилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишидан хафа бўлсалар: “Пешонаси тупроққа белангур (яъни сажда қилгур), унга нима бўляпти?” дер эдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болажон эдилар.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида Ҳасан ва Ҳусайн орқаларига сакраб (мингашардилар). Қачон намозни тугатсалар, қучоқларига ўтказиб: “Ким мени яхши кўрса, бу иккисини яхши кўрсин”, дер эдилар» (Имом Абу Яъло ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикнинг рўпарасида турмасдилар.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб “Ассалому алайкум, Ассалому алайкум” дер эдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишни ўнг томондан бошлар эдилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Дунёдаги энг катта вақф қилинган хурмозор ҳақида эшитганмисиз?
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Динимизда хурмо ҳақида кўплаб маълумотлар ворид бўлган бўлиб, бугунги тиббиёт ва илм-фан ҳам хурмонинг жуда кўплаб фойдалари борлигини аниқлади.
Хурмонинг тарқалиши, айниқса, Рамазон ойида янада авж олади. Унинг турлари кўп. Навларига ва одамларнинг талабига қараб хурмо турли нархларда сотилади. Қуйида дунёдаги энг катта ва энг сифатли хурмо боғи ҳақида сўз юритамиз.
Бу — Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳридаги боғ бўлиб, у дунёдаги энг катта майдонни эгаллаган хурмозордир. Бурайда шаҳри – Мамлакат шимолидаги Қосим минтақасининг маъмурий маркази ҳисобланади.
Боғ ҳақида сўз юритадиган бўлсак, 5466 гектар майдонда 200 минг туп хурмо дарахти мавжуд бўлиб, булардан дунёдаги энг сифатли 45 навдаги хурмо ҳосили олинади. Боғ йилига ўн минглаб тонна ҳосил беради.
Бу хурмозор тадбиркор Солиҳ ибн Абдулазиз Рожиҳийга тегишли бўлиб, у кўплаб вақфларнинг соҳибидир.
Рожиҳий вақфларининг Қишлоқ хўжалик бошқармаси мутасаддилари томонидан қаттиқ меҳнат ва уринишлар эвазига маҳсулотни яхшилашга ва боғни халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга ҳаракат қилиб келинди.
Боғдан чиқадиган ҳосил Аллоҳ таолонинг йўлида вақф қилиниб, бутун мамлакат ва барча араб давлатлари бўйлаб тарқатилади. Айниқса, Рамазон ойида аҳолининг ифторлик қилиши учун кўплаб тонна хурмолар етказиб берилади.
Ушбу боғ “Дунёдаги энг катта хурмозор” ва “Дунёдаги энг сифатли хурмозор” номинациялари бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.
У бошқа хурмозорлардан экин экиш ва суғоришда янгича техника воситаларидан фойдаланиши, соҳага оид энг сўнгги услубларни қўллаши ҳамда ишга илмий ёндошиши билан ажралиб туради. Мана шулар боғнинг энг гўзал манзаралардан бирига айланишига ва кўплаб халқаро мукофотларни қўлга киритишига сабаб бўлган.
Бу ерда етиштириладиган хурмоларни таҳлил қилиб, ўрганган лабораторияларнинг хулоса беришича, ушбу ҳосилларда саломатликка хавф соладиган моддалар ва кимёвий дори воситаларининг қолдиқлари йўқ бўлиб, улар ейишга яроқли ҳамда соғлик учун жуда фойдалидир. Шунингдек, ҳосилни етиштиришда бутунжаҳон саломатлик меъёрларига ҳам риоя қилинади.
Боғнинг назорати ва у ерда иш юритиш учун 12 нафардан ортиқ кучли агрономлар жалб этилган. Улар тупроқнинг ҳолати, унумдорлиги, суғориш ишларининг бориши ҳамда пишиб етилган ҳосилнинг сифатини назорат қилиш билан шуғулланадилар.
Ушбу хурмозор 2007 йилда Европа Иттифоқи Органик деҳқончилик бўлими (ECOCERT)нинг “Бутун дунёга хурмо етказиб бериш имкониятига эга боғ” мазмунли гувоҳномаси билан тақдирланган. Шунингдек, Саудия Арабистонидаги Қосим университети ва Подшоҳ Сауд университети томонидан “Боғ маҳсулотларида зарарли кимёвий воситаларнинг қолдиғи йўқ” мазмунли юксак даражадаги гувоҳномалар билан тақдирланган.
Боғдан олинган ҳосилларнинг барчаси мамлакатдаги 90 та хайрия жамиятларига, шунингдек, қўшни араб ва ислом мамлакатларига тарқатилади.
Рожиҳийнинг ушбу боғи хурмо етиштириш соҳасидаги энг етакчи лойиҳалардан, шу билан бирга жаҳондаги энг катта хайрия ишларидан биридир.
Интернет маълумотларидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси
Ҳар яхшининг бир ёмони бордур
Ижтимоий тармоқларнинг ақидага бўлаётган салбий таъсири
Бугунги замонимизда кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Айниқса, жуда ҳам куп ишларимиз, хожатларимизни осонлашишига ва иқтисодимизнинг ривожланишига сабаб бўлаётгани сир эмас. Аммо, халқимизнинг “Ҳар яхшининг бир ёмони бор” деган нақлига кўра, ижтимоий тармоқлар ва алоқа воситалари сабабидан купгина муаммоларни келиб чиқаётгани ҳам сир эмас. Гуёки, мен бу воситаларни ошхонада оиласи учун лазиз таомни тайёрлашга ҳаракат қилаётган хонадон бекаларининг қўлидаги пичоққа ўхшатгим келди. Пичоқдан кимдир яхши ниятда фойдаланса, кимнингдир қўлида совуқ қуролга айланади.
Аллоҳ таоло Ҳабиби Муҳаммад Мустофа соллаллоҳу алайҳи ва салламни тарихдан ибрат олишликка буюриб Иброҳим ҳалилуллоҳнинг ҳаётларини эслатиб, Иброҳим сурасининг 35-36-оятларида шундай деди:
وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَٰذَا الْبَلَدَ آمِنًا وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعْبُدَ الْأَصْنَامَ (35) رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ ۖ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي ۖ وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
“Эсланг, Иброҳим шундай деган эди: “Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин. 36. Эй Роббим, албатта, у (санам) лар одамлардан купини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳимлисан”.
Иброҳим алайҳиссалом йўл юриб, йўл юрсалар ҳам мўл юриб ҳозирги Каъбаи Муаззаманинг ўрнига Биби Ҳожар билан гўдак Исмоилни қодириб ортларига қайтдилар. Маълум бир жойга етиб У киши она болани кўрадиган улар эса у зотни кўрмайдиган жойда туриб Аллоҳ таолога илтижо ила қуйидаги дуони қилдилар: “Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин. Эй Роббим, албатта, у санамлар одамлардан купини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳимлисан”.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонлик юрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. Энди, у ерда яшовчилар эътиқодларини соф қилсалар бас.
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларидан юртнинг тинчлиги қанчалик улуғ неъмат экани билинади. Шунингдек, юртнинг тинчлиги учун уша юрт аҳилларининг эътиқоди соф бўлиши асосий сабаб экани маълум бўлди. Бу ҳақиқатни Иброҳим алайҳиссалом: “Мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин”, деб қилган илтижоларидир. Бу дуони қилишига сабаб Иброҳим алайҳиссалом ҳар замонда келиб оилаларидан хабар олиб турар эди. Шунда савдо карвонлари саҳрода дам олиб, тунаб ва сув захираларини таъминлаб олишлари учун Иброҳим алайҳиссалом оиласи макон тутган муқаддас ерда, Исмоил алайҳиссалом оёғлари остидан чиққан замзам қудуғи атрофида қўним топар ва дам олиб бўлгач йўлларида давом этар эдилар. Мана шу қўним топиш муддатида карвонлар ўзларининг ибодатлари-ю, одатларини қилар эдилар. Кимлардир тошларга сиғинса, кимлардир ёғочлардан ясаб олган бутларига ва яна кимлардир оташларга. Бунга гувоҳ бўлган Иброҳим ҳалилуллоҳ карвонлар қилаётган бу ибодат ва одатлар аста-секинлик билан кўзлар ўрганиб, зурриётларига ва уларнинг соф эътиқоду-урфларига таъсир қилишидан ва сингиб кетишидан қўрқар эди. Бунга далил Ҳалилулоҳнинг дуоларини давомидир. “Эй Роббим, албатта, у (санам) лар одамлардан купини адаштирдилар”. Дарҳақиқат, санамлар қандай қилиб адаштирсин, ваҳоланки, улар на фойда бероладилар ва на зарар. Балки, бутларга топинувчи, эътиқоди ва таълимоти бузуқ кимсалар ва манашу бузуқ таълимотини оммага ёйиб, мусулмонлар орасига тафриқа ва адоват уруғини солувчилар адаштирадилар. Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарларини исматда қилиб қўйган бўлсада, Иброҳим ҳалилуллоҳ ўзларини ҳам бузуқ эътиқоддан омонда бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашининг сабаби эътиқодга таъсир қилувчи турли хил таълимотларнинг купайиши соф эътиқодга нақадар хатарлик эканидир. Шунингдек, Иброҳим ҳалилуллоҳ зурриётлари ҳақида дуо қилганининг сабаби оталар ҳар доим фарзандларининг эътиқоди соф бўлиши учун улар кўриб, ўқиб ва ибратланиб ўрганаётган таълимотларнинг софлигига жуда ҳам қаттиқ эътибор қаратишининг муҳимлигидир.
Ҳа, Иброҳим ҳалилуллоҳ бу жуда муҳим бўлганидан ва ота ўзининг маъсулиятини адо этишда Аллоҳ таолонинг ёрдамисиз машаққатли ва бирон бир натижага эришиб бўлмаганидан Роббисига ёлвордилар. Зеро, Аллоҳ таоло мағфират қилгувчи ва раҳимлидир.
Ҳа, айниқса замоннинг шиддат билан ривожланиши ва глобаллашув жараёнлари кўз ўнгимизда рўй бераётган бир пайтда бу жуда муҳимдир.
Ҳа, Иброҳим ҳалилуллоҳнинг замонларида умматнинг эътиқодига бутлар раҳна солган бўлса, бизнинг давримизга келиб ўзларининг бузуқ ниятлари билан динлар ўртасида Миссионерлик ҳаракатларини қилаётганлар ва аҳли сунна ва жамоат ақидасига хилоф бўлган хаворижлар ақидасига муофиқ ҳолатда мусулмонларнинг қони, моли ва обрусини ҳалол санаётганлар раҳна солмоқдадир.
Ҳофиз Ибн Касир Димашқий роҳимаҳуллоҳ хаворижларнинг келажакда кучга эга бўлганида умматнинг бошига нималар олиб келиши мумкинлигини шундай зикр қилади: «Анави (хаворижлар) кучни қўлга киритганларида ер юзининг борини, Ироқу-Шомни фасодга тўлдиришади. Улар бола-қиз демай, эркак-аёл демай ўлдираверишади. Чунки уларнинг наздида гўё барча одамлар бузулиб бўлган-у, уларни омматан ўлдириш билангина ислоҳ этиш мумкин холос...». «Ал Бидоя ван Ниҳоя» китоби, 10/584,585.
Росулуллоҳ Уҳуд тоғида шундай деган эди: “.... Мен Аллоҳга қасамки, сизларнинг мендан кейин мушрик бўлиб кетишингиздан қўрқмайман, балки ўша (ер хазиналари) борасида талашиб-тортишишингиздан қўрқаман».
Ҳа, Росулуллоҳ алайҳис-салом қўрққан нарсалар бўлмоқда, мусулмонлар қўлидаги дунё бойликлари бўлган конлару - нефтларга эгалик қилишлик мақсадида мусулмонларни бир бирига гиж-гижлаётган, ўрталарига нифоқ уруғини солаётганлар гарчи дунёнинг бир чеккасида бўлсалар ҳам интернет ва ижтимой тармоқлар орқали ўз мафкураларини халққа сингдираяпди ва ўз хайрихох қулларини топаяпди.
Ҳа, бугун замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаларига чуқур кириб бормоқда. Хусусан, интернет тармоғи энг оммабоп ва тезкор ахборот тарқатиш воситасига айланди. Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Оммавий жараён чуқурлашаётган, инсон онгини эгаллашга интилиш тобора кучаяётган, динлар, эътиқодлар ва урф-одатлар бир-бирига тўқнаш келаётган ҳозирги шароитда ёш авлодни, уларни тарбиялаётган ота-она ва мураббийларни ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотлардан асраш муҳим вазифадир .
Ҳа, бу виртуал оламда оқу-қора, яхшию-ёмон, савобу-гуноҳ ва адолату-разолат ҳаммаси аралаш мужассамдир. Зеро, биз ўзимизни замондан ва замонни ўзимиздан айро тасаввур қилаолмаймиз. Фақатгина, бугунги кунда турли кўринишдаги ахборот воситаларининг нозик жиҳатларини ҳар биримиз англаб етган ҳолда аввалам бор, Иброҳим ҳалилуллоҳ тутган йўлни маҳкам тутиб ўзимиз ва зурриётларимиз ҳақига Аллоҳ таолодан ножот тилаб дуо қилиш, сўнгра уларга соф эътиқод ва анъанавий урф-одатларимизни ўзимиз яхши билган, юксак илмига хулқи мос тушган, халқнинг маънавий ва маърифи онгини оширишда гуёки динни қўлидаги чуғ мисол ушлаб турган юртимизнинг уламоларидан таълим олиш ва аждодларимиз қолдирган илмий меросларни ўрганиш орқали соф эътиқодимизни сақлашимиз мумкин, халос.
Шоядки, фарзандларимиз парда ортида туриб, таълимотинининг аввалида софликни кўрсатиб сўнгида тор, қаронғу ва борса келмас кучаларда сарсон-саргардонликка бошловчи, қалбида марази бўлган, ўзидан “шайх, олиму-уламо” ясаб олганлардан динни ўрганмасинлар!
Шоядки, фарзандларимиз уларнинг даъватларига учиб, исломнинг буюк шиорлари бўлган “жиҳод”, “хижрат” ва “ҳалифалик” каби улуғ сўзлар ортига беркитган манфур ният ва ишлари қурбони бўлиб, мусулмонларнинг хунларига зомин бўлмасинлар!
Шоядки, ўзининг жоҳиллиги ва дунё қарашининг торлиги сабабли кимларнингдир қўғирчоғига айланиб қолган ва ўзининг жирканч башараларини Ислом ниқоби остига яшириб, фасод-терористик ишларини “Ислом динининг амри” деб қилаётганлар каби муқаддас динимизнинг ойдек юзига ва асрлар давомида илму-маърифати ва чиройли хулқу-атвори билан дунёга намуна бўлган мусулмон умматининг нурлик юзларига қора доғлар бўлмасинлар!
Амин! Амин! Амин!
Оқ туникали жоме масжиди имом ноиби
Темиров Наврўзжон.
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.