muslim.uz

muslim.uz

Куни кеча, 1 декабрь куни Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлиди шарифлари муносабати билан билим юрти талабалари орасида «Ҳадис» ва «Сийрат» бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни билим юрти мудири Шамсиддин Бауатдинов кириш сўзи билан очди ва Пайғамбар алайҳиссаломни яхши кўриш динимиздаги вожиб амал экани, бу борада мўътабар манбаларда етарлича маълумотлар келтирилгани, Ул зотнинг суннатлари ва ҳадисларини ўрганиш муҳим эканини сўзларди. Шунингдек, бу борада давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар ҳақида гапириб ўтди. Келажакда билим юртимиздан Имом Бухорий, Имом Термизийдек улуғ уламолар етишиб чиқишига умид билдирди ва талабаларни бу борада астойдил таълим олиб ўз устиларида ишлаш кераклигини уқтирди.
Мусобақада билим юрти 2, 3, 4-босқич талабаларидан ҳар биридан 4 нафар талаба саралаб олинди ва ўз билимларини синовдан ўтказди.
Талабаларнинг билимларини баҳолаш учун билим юрти ўқитувчилари томонидан ҳакамлар ҳайъати тузилиб, баҳолаб борилди.
«Ҳадис» бўйича ўтказилган мусобақанинг шартлари қўйдагича:
1. Олтита сaҳиҳ тўплaм эгaлaри ҳaёти вa ижoди ҳaқидa.
2. Ҳaдис эърoблaрини тўғри қўйиш вa маънoсини aйтиш.
3. “Ал-Aдaб ал-муфрaд” китoбидaн 200 тa ҳaдисни ёддaн aйтиш.
«Сийрат» бўйича ўтказилган мусобақанинг шартлари эса қўйидагича:
1. Имoм Бaрзaнжийнинг Нaбий алайҳиссаломгa ёзгaн мaвлид китoбидaн 5 мaбҳaсдaн бирини aйтиш;
2. “Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам вa aҳли бaйт” ҳaмдa “сиз Пaйғaмбaр алайҳиссаломни кўргaнмисиз” китoбидaн тeзкoр сaвoл жaвoб қилиш.
3. Ижoдий иш.
Мусобақа якунида «Ҳадис» йўналиши бўйича:
1-ўринни 4-курс талабалари, 2-ўринни 3-курс талабалари ва 3-ўринни эса 2-курс талабалари қўлга киритди.
«Сийрат» йўналиши бўйича:
1-ўринни 4-курс талабалари, 2-ўринни 3-курс талабалари ва 3-ўринни эса 2-курс талабалари қўлга киритди.
Мусобақа давомида талабаларга тезкор саволлар тақдим қилинди. Бундан ташқари талабалар томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайиссаломга мактуб, саловат ва нашидалар айтилиб, тадбирнинг юқори савияда ўтказилишига имконият яратилди.
Ғолиблар билим юрти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Ережепов,
Билим юрти маънавият ва маърифат
ишлари бўйича мудир ўринбосари

dimanche, 02 décembre 2018 00:00

Якшанба мутоаласи

ЎМИ Матбуот хизмати

samedi, 01 décembre 2018 00:00

"Унга баённи ўргатди"

Ҳозирги кунда тил ўргатувчи ўқув марказлари кўпайди. Кўпчилик тил ўрганишга қизиқиб, мазкур ўқув марказларида таълим олишмоқда.

Тил ўрганиш яхши иш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга иброний тилни ўрганишни амр қилганларида, у киши қисқа муддат ичида бу тилни ўрганиб олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимонларига айланганлар.

Биз янги бир тилни ўрганишимиз учун ўша тил борасидаги грамматика китобларини ўқиймиз. Ҳарфлар ва сўзларнинг талаффуз қилиниши, бир-бирига қўшиб, гап тузилиши, гапнинг бўлаклари ва ҳоказо жиҳатларини синчковлик билан ўзлаштирамиз. Бу иш учун икки-уч йилни сарфлаймиз. Ўзимиз ўрганаётган тилда бироз гаплаша оладиган бўлганимиздан кейин биров билан ўша тилда гаплашсак, айтадиган сўзларимизни хаёлимизда тузиб олиб, хато қилмасликка уриниб, аста гапирамиз. Ўз она тилимизда гапирганимизда эса, “хаёлда сўз тузиш” деган машаққат бўлмайди, бу нарса ҳатто хаёлимизга ҳам келмайди.  

Биз ўрта-махсус ислом билим юртида, кейинчалик Ислом институтида таълим олганимизда инглиз тили, форс тилидан ҳам сабоқ олганмиз. Ўша тилга оид луғатларни ёдлаб, сўзларни қўшишни, феълларни замонга мослашни ўрганганмиз. Аммо ўша тилда гапирмоқчи бўлсак, аввал хаёлимизда гап тузиб, сўзларни ўз ўрнига жойлаштириб, кейин аста гапирардик.

Форс тилини эсга олдик. Мисолни ҳам шу ҳақида келтирсак.

Кўчада юрганимизда, форс-тожик тилида гаплашадиган инсонларнинг ўзаро суҳбатларини эшитиб қоламиз. Бир аёл боласининг бошига урди. Шунда болакай “Ман чи кардам?” (“Мен нима қилдим?”) деб дарҳол жавоб берди.

Бу ҳол инсонни ўйлантиради. Агар менинг ҳам бошимга кимдир уриб, уришининг сабабини форс-тожик ёки бошқа тилда сўрашимни шарт қилиб қўйганида, “Бу одам бошимга урди. Энди ундан “Нега уряпсиз?” ёки “Мен сизга нима қилдим?” деб сўрашим керак. Форс тилида “мен” дегани нима эди, “сизга” деган сўз қандай ифода қилинарди, “нима қилдим?” деб форсчада қандай айтиларди?” деган саволлар миямда айланишни бошлар, хаёлимда луғатларни топиб, гапни тузиб бўлиб, орадан бир муддат ўтгач, ўша инсондан нега ургани сабабини форс тилида сўрар эдим.  

Аммо ҳалиги болакай ўйланиб ўтирмади. Хаёлида гап ҳам тузмади. Гапирганда хато ҳам қилмади. Худди ўзим ўзбек тилида гапирганимда қандай тезкорлик билан жавоб берсам, у ҳам тожик тилида шундай тез жавоб берди.  

Бу нима эканини биласизми? Бу Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган жараёндир!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:  

الرَّحْمَنُ عَلَّمَ الْقُرْآنَ خَلَقَ الْإِنسَانَ عَلَّمَهُ الْبَيَانَ

“Роҳман. Қуръони ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди” (Роҳман сураси, 1-4-оятлар).

Муфассирларимиз “Унга баённи ўргатди” оятидан мурод “Унга ҳалол-ҳаромни, дунё ва охират ишларини, инсон эҳтиёжи тушадиган ҳамма нарсани, нутқни, гапиришни ва ҳоказоларни ўргатди”дир” дейишган.

Ҳа, азизлар, биз ўз она тилимизда қийналмай гапиришимиз, ўз фикримизни эркин ифода эта олишимиз, хоҳиш-истакларимизни баён қилишимиз Аллоҳнинг неъмати, раҳматидир.

 

 Нозимжон Иминжонов

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.

*****

Сўзларингни тушунмайдиган одам билан бирга турсанг худди зиндонда тургандек бўласан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Инсон икки йўл билан таълим олади:

  • Ўқиш орқали;
  • Ўзидан илмлироқ киши билан суҳбат қилиш орқали.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ишнинг тез бажарилишига эмас, пухта қилинишига қара. Чунки одамлар сендан ишни қанча муддатда бажарганингни сўрашмайди. Балки улар ишингнинг сифатига, пухта бажарилганига эътибор беришади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар “ёмон кўриш” деган нарсани электр токига айлантира олганимизда, бутун дунёни чироқ билан ёритиш мумкин бўларди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Зийнат учун экиладиган дарахтлар бор. Баъзи дарахтларнинг фақат соясидан фойдаланилади. Баъзи дарахтларнинг эса соясидан ҳам фойдаланилади, кўриниши ҳам мафтункор бўлади, пишиб-етилган ширин мевалари ҳам бўлади. Одамлар ҳам худди дарахтларга ўхшайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Одамларни ўзингга қаратиш учун ёлғон гапирма! Одамларни сендан узоқлаштирса ҳам рост гапиришдан қўрқма!

“Сукутдаги садолар”

*****

Хатоларингни тошга ўйиб ёзадилар, фазилатларингни эса сувга чизадилар.

“Сукутдаги садолар”

*****

Фазилатли аёл қидиришдан олдин ўзингиз фозил бўлинг! Мевалар зоҳир бўлишидан олдин гуллар зоҳир бўлиши керак.

Доктор Мустафо Маҳмуд

*****

Сен қила оладиган иш – қалбингни поклашингдир. Ҳеч кимга озор берма! Ҳеч кимни жароҳатлама! Ўзинг шундай гўзал ишлар қилгингки, ҳеч ким сени унутолмасин.

“Сукутдаги садолар”

 

*****

Сиздан нега узлатни яхши кўришингиз ҳақида сўрашса, “Узлат – ғийбатдан роҳат, чақимчиликдан қочиш, тилнинг тойилишидан қўрғон, миш-мишлардан узоқлашиш” деб жавоб беринг.

“Сукутдаги садолар”

*****

Овозингни эмас, сўзларингнинг савиясини кўтар!

“Сукутдаги садолар”

*****

Инсон икки сабабга кўра ўзгаради:

  • Ё кўп ўқиб, ўрганганда;
  • Ёки кўп озорларга учраганда.

“Сукутдаги садолар”

*****

Ҳаётдаги энг рост ҳикмат

Агар сен яхши яшамаётганингни ҳис қилсанг, билгинки, намозни яхши ўқимас экансан.

“Менга жуда ёққан сўзлар”  

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

Айни пайтда юртимизда Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида турли танлов ва тадбирлар ўтказилмоқда.
29 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир» номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Унда институт талабалари ўзаро мусобақалашишди. Тадбир кўтаринки кайфият ва дуои хайрлар билан ўтди. Ушбу мусобақа якунларига кўра ғолиблар аниқланиб, "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор совғалар тақдим этилди.
19 – 29 ноябргача Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиблари аниқланиб, қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Top