muslim.uz
Рамазон ҳайити муносабати билан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига табриклар келмоқда
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига хорижий мамлакатлар мусулмонлари идоралари раҳбарлари, чет эл давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари, халқаро ташкилотлардан табрик мактублари келмоқда.
Шайх Равиль Гайнуддин, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий;
Шайх-ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода, Кавказ мусулмонлари идораси раиси;
Серикбай ҳожи Ораз, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий;
Аҳмет Башар Шен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси;
Муҳаммад Таршаҳани, Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси;
Шири Шириев, Турманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси;
Носир Бушрит, Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси;
Аҳмад Холид Ал-Жийрон, Кувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси;
Саид Шахабуддин Тимури, Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси;
Баҳман Оғарозий, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси;
Викентий, Ўрта Осиё митрополити раҳбари, Ўзбекистон ва Тошкент митрополити;
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Минг ҳаромдан ўттиз ҳалол афзал... (Аудиоҳикоя)
Рамазон ҳайити соат неччида ўқилади?
Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида шу йил 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.
Юқоридаги линк орқали ҳайит намозини ўқиш бўйича видеодарсни томоша қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Чумолидан ўрганайлик!
Келинглар, чумолилардан муваффақиятга эришиш сирларини ўрганайлик. Чумолилар шундай услубларни ишлатадики, бу услублар уларни бир-бирига ёрдам бериб, муваффақиятга эришишига сабаб бўлган.
Қайси биримиз ишда, ўқишда ёки уйда руҳий босимга учрамаганмиз?! Кўп учраганмиз, тўғрими? Неча марталаб муваффақиятсизлик ва тушкунликни ҳис қилганмиз. Сиз бир неча марталаб қилмоқчи бўлган ишингизни қилолмай қолиш ёки сиздан ўқилиши сўралган китобни ўқий олмаслик қўрқувини ҳис этгансиз. Ҳа, инсон кўпинча бу нарсаларни ҳис қилади. Биз чумолилар оламидан бу муаммога илмий ечим топа оламиз.
Тадқиқотлар хулосасига кўра, ер юзида чумолининг 11000 дан ортиқ тури бор экан. Чумолилар, тури ва сони кўп бўлишига қарамасдан, ўта аниқлик, тенглик, ўзаро ёрдам, тартиб-интизом билан меҳнат қилишар экан. Улар ҳатто раҳбарлик қиладиган “Қиролича чумоли” ёки уларни етаклайдиган “Қўмондон чумоли” бўлмаса ҳам шундай тарзда ишлашар экан. Ҳар бир чумоли ўзининг зиммасида нима вазифа борлигини жуда яхши билар экан.
Қуйида чумолилар муваффақиятга эришиш учун қандай тактикаларни ишга солиши ҳақида сўз юритамиз.
“Умидсизликдан сақланиш!”
Бу ўта муҳим қоида бўлиб, чумолиларнинг миясига программалаштириб қўйилган. Аллоҳ таоло ҳар бир чумолининг миясига шундай нарсани жойлаганки, ўша нарса чумолини ҳеч қачон умидсизликка тушмаслигини, маррага етишдан чарчамаслигини таъминлаб туради. Шунинг учун чумоли бир ишни, то мақсадига эришмагунча такрорлайверади.
Чумоли ризққа эга бўлиш, донни ёки баргни маҳкам ушлаш, уни кўтариш ва бир жойга олиб бориб қўйишга интилади. У бу ишни юз мартадан ортиқ бажариши мумкин. У бу ишдан ҳеч қачон чарчамайди, малолланмайди ва умидсизликка тушмайди. Мана шу унинг муваффақиятга эришишдаги энг муҳим техникаларидан биридир.
Психологлар айтишадики, инсон ҳаётда зафарга, ютуққа, маррага эришиш учун умидни узмаслик талаб этилади. Агар умидсизликка тушса ва ҳаракатни тўхтатса, натижага эришолмас экан.
“Ўзаро ёрдам!”
Бу қоида ҳам чумолилар муваффақиятининг сирларидан биридир.
Чумолиларда тавозеъ, тиришиб ишлаш ва ихлос бор. Чумоли, гарчи ундан талаб қилинмаса ҳам, ихлос билан ишлашидан, ўз ишини пухта қилиб бажаришидан хабарингиз борми?! Олимлар мана шуни кашф этишди. Ҳар бир чумоли ўз ишини энг комил шаклда адо этар экан. Уларнинг ишида хиёнат, алдов ва ўйинқароқлик йўқ экан. Улар ихлос билан, ишга жиддий ёндашиб меҳнат қилишар экан. Бу – маррага эришиш, зафарни қўлга киритишнинг энг катта омилидир. Банданинг нафақат бу дунёда, балки, охиратда нажотга эришишининг энг катта сабаби – ихлосдир!
“Ўзини фидо қилиш ва бошқаларни ўзидан устун деб билиш!”
Биласизми, чумолилар бошқаларни ҳимоя қилиш, уларнинг роҳат-фароғатини таъминлаш ва уларга таом олиб келиш учун керак бўлса ўзини ҳам қурбон қилар экан. Улар ўзаро бирикиш орқали ажойиб “жонли кўприк” ясашар экан. Мана шу кўприкни ясаш пайтида кўплаб чумолилар устидаги чумолиларнинг оғирлигидан, оғриқдан вафот этар экан. Бошқалар ўша кўприкдан эсон-омон ўтиб олишлари учун бир гуруҳ чумолилар ўз жонларини хатарга қўяр эканлар. Субҳаналлоҳ!
Психологлар айтишича, бир ишда фидокорлик кўрсатиш ўша ишнинг муваффақиятли битишига сабаб бўлар экан.
“Жамоавий режалаштириш ва ўзаро ёрдам!”
Кўпчилик инсонлар ёлғиз ўзи қарор қабул қилиши, бошқалар билан ўзаро ёрдамнинг йўқлиги ёки улар билан маслаҳатлашмаслик оқибатида муваффақиятсизликка дучор бўлади.
Мутахассисларнинг айтишича, чумолилар бир ишни ҳеч қачон ёлғиз бажаришмас экан. Балки кўпчилик бўлиб, жамоавий тарзда бажаришаркан. Катта-катта ширкатларда ҳам биргалашиб ишлаш, бир-бирига амалий ва фикрий ёрдам бериш, ўзаро маслаҳатлашиш муваффақият гарови бўлиб хизмат қилади.
“Аниқ мақсад!”
Албатта, бу ҳаётда муваффақият қозонишнинг катта омилларидан бири аниқ мақсаддир. Ким аниқ мақсадсиз ҳаракат қилса, ҳеч қачон маррага етолмайди. Чумолилар олдин аниқ бир мақсадни ўз олдига қўйиб олиб, унга эришиш йўлида кўпчилик бўлиб, бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилар экан.
“Ишни ўз эгаларига топшириш!”
Ишлаш жараёнида вазифалар ихтисосликларга қараб тақсимланар экан. Бир чумоли қўриқчилик ишига масъул бўлса, бошқаси кузатиш, хатардан огоҳлантириш ишига масъул бўлар, яна бири ёшлар тарбиясига, бошқаси эса бинонинг мудофаасига масъуллик қилар экан. Шу тарзда чумолиларда ишлар ўз мутахассисларига топширилар экан. Албатта, ишни ўз эгасига топшириш унинг пухта, пишиқ ва сифатли ва энг муҳими ўз вақтида бажарилишига сабаб бўлади.
“Яшаш жойида зарарли одатлар, ишлардан холи бўлиш!”
Чумолилар ўзлари яшайдиган инларида зарарли ишлар, одатларни қилишмас, ҳамма муҳим, жиддий иш билан банд бўлар экан. Бекорчилик, бировларга зиён етказиш каби нарсалар уларда кузатилмас экан.
Дўстларим! Бу айтилганлардан бироз бўлсада фойда олдингизми? Ишда, ўқишда, уйда, кўчада ва бошқа яхши жойларда муваффақиятга эришиш сирларини бироз бўлса-да билиб олдингизми? Бу заиф жонзотдан нимадир ўргана олдингизми? Кўриниши заиф бўлса-да, аммо иродаси, азму қарори билан кучли ҳашаротдир.
Дарҳақиқат, у Буюк Холиқнинг ажойиб қилиб яратган махлуқидир. Қуръони Каримда шу митти жонзотнинг номи билан аталган сура борлигини биласизми? Ўзи митти бўлса ҳам қиладиган ишлари митти эмаслигини энди англаб етдингизми?
Аллоҳ таоло Қуръони Каримдаги “Чумолилар” деб номланган сурада шундай деган:
“Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, у нима қилаётганингиздан хабардордир” (Намл сураси, 88-оят).
Абдуддоим Каҳелнинг мақоласини
Нозимжон Иминжонов таржима қилди
Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табриклар келмоқда
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлардан табрик мактублари келмоқда.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп;
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев;
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Саудия Арабистони Подшоҳи, икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла Иккинчи бин ал-Ҳусайн;
Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф ал-Усаймин.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати