muslim.uz
Тошкент шаҳридаги 1 Июнь кунидаги Хатмоналар
Бугун 1 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 16-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 01.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
- “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч маҳалласи, Темур Малик кўчаси 15-уй. Тел.: +998 71 263 64 74)
Қорилар: Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғли, Карабаев Абдулҳай Алимжонович
2. “Қуддуси шариф” жоме масжиди. (Манзил: Сирғали тумани, Қипчоқ кўчаси 66-уй. Тел.: +998 71 257 40 66)
Қорилар: Иноғомов Ислом Илҳом ўғли
3. “Кўкча оқтепа” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй. Тел.:+998 71 271 44 98, +91 137-84-66.)
Қорилар: Дадажонов Ҳасанбой Абдуманнонович, Собиров Абдулбосит Абдулҳафизович
4. “Умар ибн Хаттоб” масжиди. (Юнусобод тумани, А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй. Тел. :+998 71 226 77 15)
Қорилар: Каримов Абулқосим Обидович
5. “Юнусобод” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Рафиков кўчаси 22 уй. Тел. :+998 71 212 08 91)
Қорилар: Қўлдашев Абдуҳалил Эргашали ўғли
6. “Раҳимжон ҳожи ота” жоме масжиди. (Манзил: Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +998 71 253 45 60.)
Қорилар: Қодиров Орифжон Аъзамович, Холматов Комил Бакимаматович, Йўлдошев Муҳиддин Мадаминович
7. “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй. Телефон: +998 71 229 73 69.)
Қорилар: Салоҳиддинов Нуриддин Зайниддин ўғли, Аъзамов Абдулло Лутфулло ўғли.
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Дунёни қалб кўзи ила кўрувчилар
Кеча, 31 май куни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими Чилонзор туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида имконияти чекланганлар билан илк учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган фуқаролар иштирок этишди.
Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин қизлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Мунира Абубакирова сўзга чиқиб, йиғилганларни муборак Рамазони шариф билан қутлади. Сўнгра, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – имконияти чекланганларни қўллаб-қувватлаш, уларга эътибор бериш, меҳр улашиш, қолаверса, самарали ҳамкорлик сари ташланган илк қадамлар эканини таъкидлаб ўтди.
Тадбир очиқ мулоқот, самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Жумладан, Миробод тумани Баёт маҳалласида яшовчи онахон Ҳафиза Мўминова қуйидагича савол билан мурожаат этди:
“Аввало бизга Рамазон ойининг фазилатлари ва бу ойда қилинажак амаллар ҳақида қисқача гапириб ўтсангиз. Кейинги саволим, қайнона келин муносабатлари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз?
Иштирокчилар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти мутахассиси Дилбар Аҳмедова, Чилонзор тумани отинойиси Холида Усмонова ҳамда Кар-соқовлар жамияти аъзоси Моҳира Кубаевалар атрофлича жавоб беришди.
Имконияти чекланган фуқароларнинг саволларидан шуни англаш мумкинки, улар диний-маърифий тушунчаларни ўрганишга жуда ҳарис. Ўзларининг тили билан айтганда, ҳали билишлари керак бўлган муҳим мавзулардаги масалалар жуда кўп. Бугунги суҳбат анчайин йиғилиб қолган саволларга жавоб олиш учун яхши имконият бўлгани ва келажакда шу каби учрашувлар тез-тез ташкиллаштириб турилса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтишди.
Шубҳасиз, давлатимизнинг янада тараққий этиши учун одамларимизнинг соф ва тоза фикрли, диний эътиқод мустаҳкам бўлиши муҳим роль ўйнайди. Афсуски, имконияти чекланганларнинг диний билимлари етарли бўлмагани сабабли улар орасида миссионерлар тузоғига илиниб қолганлари ҳам бор. Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда бу каби масалаларга ижобий ечим топиш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, жорий учрашув ҳам ўта муҳим ва долзарб аҳамият касб этади.
Учрашув якунида маърифий суҳбатдан олам-олам завқ олган иштирокчиларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг Рамазон эҳсонлари тақдим этилди.
Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (39-қисм): Қадр кечаси дуоси
Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин, деб айтгин”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
ЎМИ Матбуот хизмати
«Энг намунали хатиб» мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 31-май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Май ойи – хатоба, нутқ маданияти ва воизлик санъати фан ойлиги” муносабати билан “ЭНГ НАМУНАЛИ ХАТИБ” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, устоз мураббийлари ва талабалари иштирок этдилар.
Мусобақа анъанага кўра Қуръони карим тиловати билан бошлангандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов тадбирни очиб бериб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тиладилар.
Мусобақани олиб борувчи “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов домла талабалар хатоба-воизлик сирларини пухта ўзлаштириши уларнинг келажакда халққа диний илмларни етказишларида нақадар муҳим эканини қуйидагича таъкидлаб ўтди: “Имом-хатиб бевосита халқ мураббийси бўлгани учун унинг доимий аудиторияси халқ бўлади. Воиз қавмига етказмоқчи бўлган мақсадини ифода этишда уни ўзини тутиши, воизликнинг одобларига риоя этиши ҳамда халқ тилида содда тарзда нутқ қилиши тингловчилар эътиборини жалб қила олишда асосий омил эканини таъкидлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Албатта, баён (сўзни тўғри ва гўзал ифода этиш)да сеҳр-жозиба бордир[1]”, деган ҳадиси шарифларини ҳаммага эслатиб ўтдилар.
Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди:
Хатоба фанига оид назарий савол;
Жума ёки ийд намози хутбасини ёддан ўқиб бериш;
Таровеҳ намозлари тасбеҳларни ёддан ўқиб бериш.
Мусобақада иштирок этган талабаларнинг юқоридаги шартлар бўйича чиқишларини қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар:
Сайдалиев Мўминжон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси;
Рустамов Собиржон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси;
Неъматов Жаҳонгир домла–“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири;
Жангиров Муҳаммаджон домла–“Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси.
Юқорида зикр қилинган шартлар бўйича:
3- босқич талабаси Халилов Шавкат 83 балл билан биринчи ўринни
2- босқич талабаси Мансуров Мусохон 79 балл билан иккинчи ўринни
1- босқич талабаси Ғаффоров Умарали 69 балл билан учинчи ўринни эгалладилар.
Мусобақа сўнгида институт ректори У.Ғафуров ташкил этилган мусобақа борасидаги ўзининг ижобий фикрларини билдириб, келгусида ташкил қилинажак мусобақалар бундан-да кўтаринки кайфиятда ўтишини тилаб қолди.
Ғолиб гуруҳлар институт раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
“Диний фанлар” кафедраси
ўқитувчиси Б.Азамов
ЖАР етакчиси Мусулмонларни иқтисодиётга ёрдам бергани учун мақтади
Чоршанба куни Жанубий Африканинг янги президенти Кирил Рамафоса мусулмонларни мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссалари учун мақтади. Бу ҳақда "Аzon" нашри хабар берди.
«Мусулмонлар аҳолининг атиги 1,6 фоизини ташкил қилса-да, улар 55 миллион одамнинг иқтисодига 10 фоиз ҳисса қўшганларини айтишим мумкин», деди у Кейп Таундаги ифторлик дастурхонида.
Рамафоса ўша куни кечқурун Мусулмонлар суд кенгашининг етакчилари билан биргаликда ибодат қилишди.
Шунингдек, мусулмонларнинг иқтисодиёт, ҳукумат, суд ва бизнесга доир ҳар бир йўналишдаги иштирокини таъкидлаб ўтди.
Рамафоса, шунингдек, жанубий африкалик мусулмонларни кам таъминланган оилаларга ихтиёрий равишда ёрдам беришини ҳам айтиб ўтди. У терроризмни қоралади ва Жанубий Африка террорчилар учун дам олиш жойи эмаслигини айтди.
"Юз йиллар олдин бўлгани каби Жанубий Африка Республикасида ҳеч қачон Ислом тақиқланмайди", деди Рамафоса.
ЎМИ Матбуот хизмати