muslim.uz

muslim.uz

Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромга янги ногиронлар аравачаларининг катта партияси етиб келди. Мусулмонлар зиёратгоҳи саналган Байтуллоҳ ҳудудига имконияти чекланган ногирон зиёратчиларнинг ҳаракатланиши учун 8000 та оддий ва электр аравачалари келтирилди.

Зиёратчилар аравачаларни махсус мобил илова орқали олдиндан буюртма қилиши мумкин. Ногирон зиёратчилар аравачалардан фойдалангандан сўнг улар дизинфекция қилинади.

Саудия Арабистони Подшоҳлигида соғлигида муаммоси бор зиёратчларга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар йили Макка ва Мадинада ҳаж ва умра амалларини бажариши учун янада қулай шароитлар қилинмоқда.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

jeudi, 23 décembre 2021 00:00

Ашъарий ва Мотуридий

«Шуни билиб олмоқ лозимки, Абул Ҳасан ва Абу Мансур - Аллоҳ улардан рози бўлсин ва Ислом номидан яхшилик-ла мукофотласин - ўзларидан келиб чиқиб бирор фикр айтмадилар ва янги мазҳабни пайдо қилмадилар. Албатта, бу зотлар салафи солиҳлар мазҳабини қарор топтирдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг йўлига мувофиқ келдилар. У зотлардан бири Шофеъий мазҳабининг ва хужжатларининг нусратида турган бўлсалар, бошқалари Ҳанафий мазҳабининг ва хужжатларининг нусратида қоим турдилар. У зотларнинг ҳар иккалалари бидъат ва залолат аҳлига қарши мунозара қилдилар ва уларни ер билан яксон қилиб, ғалаба қозондилар. Дарҳақиқат, бу ҳақиқий жиҳоднинг аслидир! Одамларнинг ўзларини у зотларга нисбат беришига келсак, у зотларнинг ҳар бири салафи солиҳлар йўлига бир арқонни боғладилар, уни маҳкам тутдилар ва унга хужжат ва далилларни келтирдилар. Натижада ушбу йўлда юрган ва далилларга эргашган кишига «Ашъарий» ва «Мотуридий» номи ишлатиладиган бўлди».

«Итҳофу саадатил муттақийн би шарҳи иҳёи улумид дин» асаридан

2/6-7 Б, Имом Муртазо Забийдий роҳимаҳуллоҳ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Раҳматуллоҳ домла Термизий

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” шиори остида 60 дан зиёд иш берувчи ташкилот вакиллари ва талабалар учрашуви ўтказилди. Унда академиянинг бакалавриат ва магистратура йўналишларида 2021-2022-ўқув йили битирувчи талабалари иштирок этди. Бу ҳақда Академия матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Халимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директор ўринбосари Сурайё Каримова, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази директори Лилия Гайнутдинова сўзга чиқиб, иш берувчи ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида узвий ҳамкорлик жамият тараққиёти учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлишини таъкидлашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясини 2021-2022-ўқув йилида 341 нафар талаба бакалаврни, 91 нафар йигит-қиз эса магистратура босқичини тамомлайди.

Битирувчиларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда 100 дан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Жумладан, талабалар республикамиздаги барча таълим муассасалари, ташкилот ва идораларда амалиёт олиб боряпти.

Тадбирда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ иш берувчи ташкилотлар вакилларига, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовга Aкадемия ректори Музаффар Комилов ташаккурнома ва эсдалик совға топширди.

Шундан сўнг ишга танлов юзасидан иш берувчиларнинг битирувчилар билан суҳбат жараёнлари ташкил этилди. Шу куннинг ўзида 100 дан зиёд талабалар билан меҳнат шартномалари тузилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top