muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 20 ноябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Зангиота туманидаги “Имом ал-Бухорий” масжидига пешинга, тумандаги “Имом Аъзам” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

Зангиота туманидаги “Нурил Ислом” масжидига пешинга, тумандаги “Садр ота” жомесига хуфтонга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

Қибрай туманидаги “Дорул Ислом” масжидига пешинга, тумандаги “Ўнқўрғон” жомесига хуфтонга “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов;

Зангиота туманидаги “Иттифоқ” масжидига пешинга, тумандаги “Мир Абдуллоҳ эшон” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

Қибрай туманидаги “Дарвеш бува” масжидига пешинга, тумандаги “Тўқай тепа” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

Қибрай туманидаги “Машариб ота” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳожи Туроб ўғли ҳожи Абдулла” жомесига хуфтонга Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов;

Қибрай туманидаги “Ўткир” масжидига пешинга, тумандаги “Ар-Раҳмон” жомесига хуфтонга Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов;

Зангиота туманидаги “Салмони Форсий” масжидига пешинга, тумандаги “Умир” жомесига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби Акбарали домла Маматов;

Қибрай туманидаги “Дўрмон” масжидига пешинга, тумандаги “Байтқўрғон” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳридаги “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев;

Қибрай туманидаги “Абдураҳмон ибн Авф” масжидига пешинга, тумандаги “Хўжақўрғон” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

Қибрай туманидаги “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидига пешинга, тумандаги “Зайниддин ҳожи ота” жомесига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Зангиота туманидаги “Фатҳ” масжидига пешинга, тумандаги “Абдужалилбоб” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

Зангиота туманидаги “Абдулло ибн Равоха” масжидига пешинга, тумандаги “Абу Бакр Сиддик” жомесига Тошкент шаҳар “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби Абдуллажон домла Ғуломов;

Зангиота туманидаги “Ал-Имон” масжидига пешинга, тумандаги “Амир Ҳамза ибн Абдумуталиб” жомесига хуфтонга Зангиота тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурали домла Мавланов;

Зангиота туманидаги “Анас ибн Малик” масжидига пешинга, тумандаги “Андалус” жомесига Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби Обид домла Мирҳамидов;

Зангиота туманидаги “Мўмин ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Ботир” жомесига хуфтонга Пискент тумани Собирхон ота жоме масжиди имом хатиби Суннатилла домла Эрназаров.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

samedi, 20 novembre 2021 00:00

15 уламо 15 масжидда!

Минглаб одамлар уларни тинглашди

Бугун хуфтон намозида Тошкент вилоятининг Янгийўл, Тошкент ва Қибрай туманларидаги  масжидларга уламолар ташриф буюришиб, намоздан сўнг мўмин-мусулмонларни иршод қилдилар. Динимизнинг соф таълимотини одамларга етказиб, кўнгилларга зиё улашдилар.

Зеро, Аллоҳ таоло амру маъруф ва наҳйи мункар қилувчи, ваъз-насиҳат этувчи бандаларини энг яхши уммат дея мадҳ этган: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамларнинг энг яхшиси кимлиги сўралганда, у зот алайҳиссалом: «Одамларнинг яхшиси – қорироғи, тақводорроғи, амри маъруф қилувчироғи, наҳйи мункар қилувчироғи ва силаи раҳм қилувчироғи», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Шунга мувофиқ, бугун Тошкент туманидаги “Айриота” масжиди қавми Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномовнинг маърузасидан баҳраманд бўлишди. Аброр Мухтор Али домла “Раҳим ота”га, шунингдек, бошқа имом домлалар “Ҳожиота”, “Эшонбува”, “Эшонхўжа ота”, “Ҳамд” масжидларига ташриф буюришди.

Янгийўл туманидаги “Гулбаҳор” жомеси намозхонлари Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домланинг гўзал мавъизисидан мутаассир бўлишган эса, “Олтинобод”ликлар Яҳё домла Абдураҳмоновнинг, “Гулбоғ”, “Имоми Аъзам”, “Кескан”, “Саид ибн Зайд” ва “Саид ота” масжидлари жамоаси ҳам олимларимизнинг маърифатидан баҳра олишди.

Қибрай тумани “Саъдулла ота” масжиди намозхонлари Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла билан суҳбатлашдилар.

Хуллас, 15 уламо 15 масжидга ташриф буюриб, турли мавзуларда маърузалар қилиб, халқимиз маърифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Толиб Низом

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров

Қирғизистон уламоларидан ташкил топган делегацияни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва масъуллар Самарқанд темрйўл вокзалидан кутиб олдилар.
Сўнг Қирғизистон муфтийси ва дин ишлари бўйича бошқарма бошлиғи билан вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят бош имом-хатиби биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.
Шунигдек давра суҳбатида Самарқанднинг тарихий обидалари ва Самарқандда етишиб чиққан улуғ олимлар ҳақида гапириб ўтилди.

Қирғизистон уламоларининг Самарқанддаги зиёрати давом этмоқда.

 

Самарқанд вилояти вакиллиги

 

 

— Вафот этганларнинг ортидан бақириб йиғласа, вафот этган балчиққа ботади, дейишади. Шу рост-ми?

— Абу Молик  Ашъарийрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимда тўрт тоифа нарса борки, у жоҳилият ишларидандир. У ишларини тарк қилмайдилар. 1. Ҳасаб-Насабда фахрланиш. 2. Бошқанинг насабини камситиш. 3. Юлдузлардан сув талаб қилиш. 4. Маййитга бақир-чақир қилиб йиғлаш. Ўликка бақириб йиғловчи агар ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни тик турғазиб қўйилади. Устида қатирон (суюқ смола)дан кўйлаги ва қичитқичдан совути бўлади”, дедилар.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Top