muslim.uz

muslim.uz

Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВ

Покистон президенти Ориф Алви Карачида ислом боғига эга “Жинна” шаҳар боғини очиб берди. Карачи Ислом боғида Қуръонда зикр қилинган 22 ўсимлик мавжуд. Улар орасида анжир, анор, зайтун, маккажўхори, саримсоқ, пиёз, ясмиқ, буғдой, занжабил, қовоқ, тарвуз, тамаринд, сидр, узум, банан, бодринг ва райҳон бор.

Бундан ташқари, Покистоннинг турли ҳудудларига тегишли боғда 42 хил турдаги мевали ўсимликларни кўриш мумкин. Буларга гуава, чику, шарифа, хурмо, манго, жамун, тут, азуре, папайя, анор, фалса ва бошқалар киради.

Ижтимоий хизматлар жамоат бирлашмаси президенти Шавкат Омерининг айтишича, шаҳар паркига 5 мингга яқин дарахт экилган.

Покистон президенти манфаатдор томонларни, жумладан, фуқаролик жамияти ва ноҳукумат ташкилотларни атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосига қарши самарали курашиш учун Карачидаги ўрмон қопламини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Хабаровск ўлкаси муфтийси Муҳаммад ҳазрат Гитинов ва имом-муҳтасиб Абдуллоҳ ҳазрат Магомедханов Хабаровск шаҳар ҳокими муовини, Темир йўл туманини бошқариш бўйича шаҳар маъмурияти қўмита раиси Роман Брюханов билан учрашди.
Учрашув жоме масжиди жойлашган Кострома кўчасининг тиқилинчлиги билан боғлиқ муаммога бағишланди. Бу ҳақда Islam.ru хабарига кўра transsibinfo.com маълум қилмоқда.
Томонлар кўчада автомобилларнинг кўплиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек ибодат хизматлари ва дам олиш кунларида автомобилларни қўйиш жойлари учун ҳудуд топишда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини инсонга синов ўлароқ берди. Инсон ҳаётда яшар экан, Аллоҳнинг синовини бошидан ўтказади. Инсон яхши кунлар учун шукр қилади, синовли кунларига сабр қилади. Инсон дунё ҳаётини яшаб Аллоҳнинг ҳузурига борганида берилган неъматлардан сўроқ қилинади.  

Қиёмат кунида тўрт нарсадан сўроқ қилинмасдан қадамларимиз жойидан силжимайди. У тўрт нарса қуйидагилардан иборат:

Дунёда берилган умримизни нимага сарф қилганимиз;

Йигитлик даврини қандай ўтказганимиз;

Мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаганимиз;

Илмимизга қандай амал қилганимиз.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қиёмат куни банда тўрт нарсадан сўралмагунча, унинг қадами жойидан жилмайди; умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўтказгани. Молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва олган илмига қандай амалгани”  (Имом Термизий ривояти).

Шу сабабли барчамиз бу дунё ҳаётида ёшлик даврини икки дунёда манфаатли бўлиб ўтказишга, олган илмимизга амал қилишга, мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаётганимизга, умримиз сарфини тўғри қилишга жиддий эътибор беришимиз лозим.   

Аллоҳ таоло барчамизни ёшлик чоғларини тўғри ўтказишга, илмимизга амал қилишга, мол-мулкни ҳалол йўл билан топиб, уни ҳалол  жойларга сарфлашга, берилган умрни эса икки дунё саодати йўлида сарф қилишга муваффақ қилсин!

Аллоҳ таоло қиёмат кунида юқорида тилга олинган тўрт нарсадан саволга тутилганида Ўзи юзимизни ёруғ бўлишига муваффақ қилсин!

 

Р. Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими.

 

Top