Дунё янгиликлари

Фаластин Давлати элчиси Шайх Абдулазиз Мансурга табрик йўллади

Фаластин Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси  доктор Муҳаммад Абдулла Таршахоний  жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва "Минор" жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланганлари муносабати билан табрик мактубини йўллади. Унда Шайх ҳазратларининг иш тажрибалари, кучли билимлари мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, ватанимиз тинчлигини сақлаш ва ислом маърифатини кенг ёритиш учун етарли эканига ишонч билдирилган. Шунингдек, сиҳат-саломатлик ва янги вазифада муваффақиятлар тиланган.

Маълумот учун, Фаластин Давлатининг Тошкентдаги элчихонаси бир вақтнинг ўзида  ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёдаги дипломатик ваколатхонаси сифатида фаолият юритади.


ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2880 times

Янгиликлар

Top