muslim.uz

muslim.uz

Ҳижрий учинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 624 йил сентябрь-октябрь) – Бану Сулайм қабиласи Мадинага ҳужум қилиш учун катта қўшин тўплаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар етиб келгани заҳоти (ёки Қурайш карвонини кўзлаб), у зот уч юз жангчидан ташкил топган лашкар билан Мадинанинг жанубий тарафидаги Буҳрон деган жойга бордилар (лекин жангсиз кейинги ойда Мадинага қайтиб келдилар. Бу юриш тарихга “Буҳрон ғазоти” номи билан кирган).

Ҳижрий тўртинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 625 йил сентябрь-октябрь) – Ғатафон қабиласининг Бану Муҳориб ва Бану Саълаба уруғларидан ташкил топган саҳройи араблар бир жойга йиғилишаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар келганида, бу тошбағир ва тўпори бадавийларнинг дилларига қўрқув солиш мақсадида Нажд даштлари оша улар устига тезлик билан юриш қилдилар (қароқчилик ва босқинчиликни ўзларига касб қилиб олган бу бадавийлар мусулмонларнинг келаётгани хабарини эшитиб, қўрқиб, тоғнинг тепасига чиқиб кетишди. Шундай қилиб, мусулмонлар бу босқинчи қабилаларнинг попукларини пасайтириб, дилларига қўрқув солиб қўйди ва жумодул аввал ойида Мадинага соғ-омон қайтиб келишди. Бу юришга “Нажд ғазоти” дейилади);

Ҳижрий олтинчи йил, рабиъус соний ойи (ёки рабиъул аввал ойи / мил. 627 йил июль-август ёки август-сентябрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу бошчилигида қирқ нафар саҳобани Ғамр суви атрофида жойлашган Бану Асад қабиласига юбордилар (бу юришга “Уккоша ибн Миҳсан сарияси” дейилади);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу бошчилигида ўн кишилик сарияни Бану Саълаба диёридаги Зулқасса деган жойга юбордилар (у ерга етиб борганларида душман улар учун юз кишилик пистирма тайёрлаб қўйган экан. Мусулмонлар уйқуга кетганда пистирмадагилар тўсатдан ҳамла қилиб, уларни ўлдириб кетишди, фақат битта Муҳаммад ибн Маслама яраланган ҳолда тирик қолди. Бу юришга “Муҳаммад ибн Маслама сарияси” дейилади);

Ҳижрий олтинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 627 йил август-сентябрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаммад ибн Маслама сариясида ўлдирилган саҳобаларнинг қасосини олиш учун Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу бошчилигида қирқ нафар саҳобани яна Зулқассага юбордилар (улар тунлари пиёда йўл юриб, тонг пайти Бану Саълаба қабиласига ҳужум қилдилар. Душман тоққа қочиб чиқиб кетди. Мусулмонлар фақат бир кишини қўлга олди ва у мусулмон бўлди. Бу юришга “Абу Убайда ибн Жарроҳ сарияси” дейилади);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бошчилигида бир сарияни Марруз-заҳрондаги Жамум суви атрофида жойлашган Бану Сулайм қабиласи устига юбордилар (бу юришга “Зайд ибн Ҳориса сарияси” дейилади);

Ҳижрий тўққизинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 630 йил июль-август) – Рум шоҳи Қайсар Муъта жангидан бир йил ҳам ўтмай, мусулмонлар енгиб бўлмас катта қудратга айланмасларидан туриб, уларни батамом тор-мор қилишга аҳд қилди ҳамда румликлар, уларга тобе бўлган Ғассон ва бошқа араб қабилалари иштирокида жуда катта қўшин ҳозирлаб, катта урушга тайёрлана бошлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлажак урушга тайёргарлик қилиш мақсадида аёлларидан бир ой давомида ийло қилдилар (яъни уларга яқинлашмасликка қасам ичдилар) ва улардан четланиб, бир ҳужрани маскан тутдилар.

Ўша кунларда мунофиқлар ўз фитна ва макр-ҳийлаларига ўчоқ бўлиши учун масжид суратида бир марказ барпо қилдилар (у масжидининг номи “Зирор” яъни, мусулмонларга зарар етказиш масжиди эди. Сўнг улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу масжидларида намоз ўқиб беришларини сўрашди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урушга тайёргарлик қилиш билан банд бўлганлари учун у ерда намоз ўқишни кейинга сурдилар).

Ҳижрий ўн саккизинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 639 йил апрель) – ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида Шом мамлакатидаги мусулмонларнинг аҳволидан хабар олиб келиш мақсадида Мадинадан саҳобалар билан йўлга чиқдилар (Шом чегарасидаги Сарғ қишлоғига етганида, Шомда ўлат тарқагани ҳақида хабар етиб келди ва Шомга кирмасдан ортларига қайтишди. Ўша ўлат сабабли, Шомда 25-30 минг мусулмон вафот этган. Ўлганлар ичида Абу Убайда ибн Жарроҳ, Муоз ибн Жабал, Язид ибн Абу Суфён ва Суҳайл ибн Амр сингари машҳур саҳобалар ҳам бор эди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, шаҳар аҳолисини тоғли ҳудудларга кўчиришни буюради. Чунки ўлат тоғ аҳолиси орасида тарқалмас экан. Шу сабаб, қолган халқ ўлимдан сақланиб қолган. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин);

Ҳижрий 368 йил, рабиъус соний ойи (мил. 978 йил ноябрь) – саҳобалар ҳақида ёзилган «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб» китоби муаллифи Абу Умар ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ жума куни имом минбарда хутба ўқиётганида туғилди;

Ҳижрий 491 йил, рабиъус соний ойи (мил. 1098 йил март) – салб урушлари бошланди;

Ҳижрий 1252 йил, 21 рабиъус соний (мил. 1836 йил 4 август) – машҳур «Раддул мухтор» китоби муаллифи ҳанафий уламоларининг охирги муҳаққиқларидан Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ вафот этган;

Ҳижрий 1375 йил, рабиъус соний ойи (мил. 1955 йил ноябрь-декабрь) – Саудия давлати ўз тарихида Масжиди Ҳаромни илк бор кенгайтириш ишларини бошлади;

Ҳижрий 1420 йил, рабиъус соний ойи (мил. 1999 йил июль-август) – машҳур «Мабоҳис фи улумил Қуръон» китоби муаллифи шайх Манноъ Қаттон вафот этди…

ТИИ ўқитувчиси

Абдул Азим Зиёуддин

 тайёрлади

 

Тафсирда тобеинларнинг ихтилофлари саҳобаларнинг ихтилофларидан кўпроқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида Қурьони карим тафсирида ихтилоф бўлмаган. Саҳобалар замонида бир оз ихтилоф пайдо бўлди. Тобеинлар даврида бу ихтилофлар янада кучайди. Аммо тобеинлардан кейин муфассирлар асрида, яьни ёзма тафсирлар кўпайгани сайин муфассирлар ўртасидаги бундай ихтилофлар ҳаддан ошиб кетди.

Тафсирда девон тузиш умавийлар халифалигининг охири, аббосийлар халифалигининг аввалида бошланди. Бундан олдинги тафсирлар ривоятларга асосланар эди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки бирлари иккинчиларидан, тобеинлар эса саҳобалардан ёки тобеин иккинчи табеиндан ривоят қилар эди. Тафсирдаги биринчи қадам шу тариқа қўйилган. 

 Саҳобалар ва тобеинлар асридан сўнг тафсирда иккинчи қадам қўйилди. Бунда асосан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларга мазмунига қараб бобма-боб тартиб берилган, улар орасидан алоҳида бир боб ажратилиб, бу бобда Қуръон оятлари тафсири ривоят қилинар эди. Қурьони каримнинг бошидан охиригача сурама-сура, оятма-оят ёзилган махсус тафсири йўқ эди. Бу даврда кўплаб уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларни жамлаш мақсадида турли шаҳарларни айланар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, саҳобаларга ва тобеинларга нисбат берилган ҳадисларни йиғар эдилар. Язид ибн Ҳорун ас-Суламий (117-ҳижрийда вафот этган), Шуъба ибн Ал-Ҳажжож (160-ҳижрийда вафот этган), Вақиъ ибн Жарроҳ (197-ҳижрийда вафот этган), Суфён ибн Уяйна (198-ҳижрийда вафот этган), Руҳ ибн Убода Ал-Басрий (205-ҳижрийда вафот этган), Абдураҳмон ибн Ҳаммом (211-ҳижрийда вафот этган), Одам ибн Адий Иёс (220-ҳижрийда вафот этган), Абд ибн Ҳамид (249-ҳижрийда вафот этган) ва бошқалар шулар жумласидан бўлиб бу уламолар жамлаган оятларнинг тафсири мустақил тафсир китоби сифатида эмас, ҳадис китоби боблари ичида тафсирга ажратилган бир боб сифатида девон қилинган эди. Афсуски, бу қийматли асарлар бизгача етиб келмаган. Шунинг учун улар  ҳақида фикр айтиш имконига эга эмасмиз. 

Тафсирдаги учинчи дадил қадам  бу – тафсирнинг мустақил илм сифатида ҳадисдан ажратилиши бўлди. Мусҳафнинг тартибига мувофиқ ҳолда Қуръони каримнинг ҳар бир оятига батафсил тафсир баён қилинди. Бундай хайрли ишга қўл урганлар қаторида Ибн Можжа (273-ҳижрийда вафот этган), Ибн Жарир ат-Табарий (310-ҳижрийда вафот этган), Абу Бакр ал-Мунзир ан-Найсобурий (318-ҳижрийда вафот этган), Ибн Адий Ҳотим (327-ҳижрийда вафот этган), Абу Аш-Шайх ибн Ҳаббон (329-ҳижрийда вафот этган), Ал-Ҳоким (405-ҳижрийда вафот этган), Абу Бакр ибн Мурдавайҳ (410-ҳижрийда вафот этган) ва бошқа ўнлаб уламолар бор эдилар. Бу уламоларнинг тафсирлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, саҳобаларга, тобеинларга ва табаа тобеинларга мансуб ривоятлардан иборат бўлиб, “тафсиру маъсур”дан деярли фарқ қилмас эди. Фақат Ибн Жарир ат-Табарийнинг тафсири бошқа тафсирлардан кенгроқ эди. Унда турли ривоятлар айтилганидан сўнг, кучлироқ ривоятга алоҳида урғу берар, уни бошқалардан қувватлироқ эканини исботлаб фикр билдирар, зарурат бўлганда эъробин ҳам баён қилар эди, ҳатто баьзи ҳукмларни чиқаришда оятлардан истинбот ҳам оларди. Тафсир илми шу тариқа поғонама-поғона ривожлантирилди. 

Хулоса қилиб айтганда, Қурьони каримнинг кўплаб хилма-хил тафсирлари юзага келганки, уларни санаб кўплигидан ва ниҳоятда катталигидан киши ҳаяжонга тушади. Ибн Ҳолкон “Вафаётул аъён ” китобида ёзишича, мўтазилийларнинг шайхи Амр ибн Убайд Ҳасан Басрийдан ривоят қилиб Қуръонга жуда ката тафсир ёзган. 

“Табйийну казибил-муфтарий” китоби муаллифининг ёзишига қараганда, Абул-Ҳасан ал-Ашьарий “Ал-Мухтазан” деган тафсир ёзган бўлиб унинг ҳажми етмиш мужалладдир. Ибн Арабийнинг ривоятига кўра, “Ал-Мухтазан” беш юз мужаллад.

Ал-Жувайнийга нисбат берилган тафсир ҳам жуда катта ҳажмда бўлиб, Қуръони каримнинг ҳар бир оятига ўн хилдан маъно берилган. 

 Ал-Қушайрий ҳам жуда катта ҳажмли китоб ёзган. 

Ибн ал-Анбарийнинг бир юз йигирма тафсирни иснодлари билан ёд билганлиги айтилади. 

Абу Ҳилол ал-Аскарий “Китобул-маҳосин” деган тафсир ёзган, унинг ҳажми беш мужалладдир. 

Қуръонга тафсир ёзган уламоларнинг замонлари ва маконлари бир-биридан фарқ қилганига қарамай, тафсир ёзиш услублари бир-бирига мос келгани кузатилади. Масалан, мутақаддим олимлардан баьзилари хоссатан, “тафсири маъсур” (ривоятларга асосланган тафсир) ёзган бўлсалар, мутаххир уламоларнинг баьзилари ҳам шу усулда тафсир ёзганлар. Агар мутақаддим олимларнинг баьзилари ўз мазҳабларининг устунлигини исботлашга ва унга даьват қилишга ўз тафсирларида кўпроқ аҳамият берган бўлсалар, бундай усул мутааххир олимларнинг тафсирларида ҳам мавжуддир. Шунинг учун биз замонидан қатъи назар аввал “тафсири маъсур”ларнинг энг машҳурлари ҳақида, ундан кейин турли фирқаларнинг тафсирлари ҳақида, ундан сўнг тасаввуфий тафсирлар ҳақида, ундан сўнгра фалсафий тафсирлар, фиқҳий тафсирлар, ва ниҳоят илмий тафсирлар ҳақида фикр юритамиз.

Азизхўжа ИНОЯТОВ, 

 Чор Бакр жоме масжиди имом-хатиби 

 

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар ҳар биримизни тўлқинлантирди, ўйлантирди, мушоҳадага чорлади. Айниқса, фарзандлар таълим-тарбияси, ёт ғояларга эргашиб, адашганлар қисмати хусусида гапирар экан, Президентимиз биз улуғ алломалар ворислари эканлигимизни, юртимизда ислом динининг асл моҳиятини тарғиб этиш борасида улкан ишлар олиб борилаётганини, шундай экан, ноёб ва бой маънавий меросимиздан ёшларимизни қанча кўп баҳраманд этсак, шунчалик наф бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Юракдан айтилган бу сўзлар кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?! Дарҳақиқат, мамлакатимиз фозилу фузалолари азал-азалдан жаҳон аро шуҳрат қозониб, ҳақли равишда “Ислом оламининг қуввати” унвонига сазовор бўлган. Самарқанд ва Бухорода Мирзо Улуғбек қурдирган мадрасалар ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Айни вақтда аждодларимизнинг диний-маърифий меросини янада теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалардан саналади.

Шунингдек, шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида дунёда муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазият динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини аҳоли ва, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари, диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний таълим тизимини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш, юқори илмий тайёргарликка эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Ана шу вазифалар асосида буюк мутафаккир аждодларимиз асос солган илмий мактаблар ва йўналишлар давомийлигини таъминлаш, олий ва ўрта махсус диний таълим ўқув юртлари, илмий тадқиқотлар марказларини юқори илмий савия ва малакага эга мутахассислар тайёрлаш мақсадида Президентимиз томонидан 2017 йил 15 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор барчамизни беҳад қувонтирди.

Академиянинг ташкил қилиниши юртимизда ислом дини назариясини чуқур эгаллаган, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маърифий меросини теран ўрганган, диний ва дунёвий илмлар, хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ҳар томонлама етук мутахассислар тайёрлаш имконини яратади. У ерда машғулотлар ўтказиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнига Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон Миллий университетининг профессорлари, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, хорижий давлатларидан исломшунос олим ва мутахассислар жалб этилади. Академияда олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида Ўзбекистон Ислом энциклопедияси, буюк аждодларимиз тўғрисида илмий-оммабоп адабиётлар, илмий-маърифий китоблар яратилади, илмий журнал чоп этилиши кўзда тутилган.

Бугунги кундаги тезкорлик, очиқлик, эркинлик тамойилларига асосланган интеграция жараёнларининг чуқурлашиши, ўз навбатида, жамият барча соҳаларининг шиддат билан ривожланишига кенг йўл очмоқда. Бир томондан янги ташкил топган давлатлардаги миллий ва диний ўзликни англаш жараёнлари кечаётган бўлса, иккинчи томондан, маданиятлараро ўзаро таъсирлашиш кучайиб, жамият соҳалари доирасида глобал яхлитлашиш тенденцияси вужудга келмоқда. Айни пайтда, турли сиёсий кучлар томонидан диний омилдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишнинг янги усул ва воситаларининг қўлланилиши диний экстремизм, халқаро терроризм муаммоларининг чуқурлашиб боришига олиб келмоқда. Шу жиҳатдан, кўп конфессияли Ўзбекистоннинг глобал диний маконда тутган ўрни ва унга таъсир этувчи объектив ва субъектив омилларни аниқлаш, мустақиллик йилларида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқларни таҳлил қилиш, мазкур соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Хусусан, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифи ва ташаббуси асосида ислом дини равнақи, унутилган улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, уларнинг нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё халқлари тан олган асарларини халқимизга қайтариш, диний билимларни теран ўрганиш имконини берувчи янги билим даргоҳларини очиш, хорижий мамлакатлар билан турли соҳаларда кенг алоқалар боғлаш бўйича кўплаб хайрли ва эзгу ишлар амалга оширилди. Бу ишларнинг барчаси эзгуликни кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат маҳсулидир.

Маълумки, дин маданий, маънавий инсоний қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан авлодга етказишдаги роли беқиёсдир. Ўзбек халқи ҳаётига диний қадриятлар, исломий тушунчалар чуқур сингиб кетган. Ёшларни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, алломаларнинг илмий-маънавий мероси ўзбек миллати, халқи ғурурига ғурур қўшиб, уларнинг ворислари сифатида ягона халқ бўлиб яшашида куч-қувват бағишлайди.

Бугунги глобаллашув шароитида ранг-баранг, баъзан бир-бирига мутлақо зид дунёқарашлар, сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан чиқиб қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда, одамлар бошига беҳисоб қайғу-кулфатлар солмоқда. Ислом дини эса турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даъват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир. Шу боис бу ҳақда Юртбошимиз Бирлашган Миллат Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида тарихда биринчилардан бўлиб бонг урди. Юртбошимизнинг Ўзбекистоннинг тинчликни асраш, бутун башариятни дўстлик ва биродарликда яшашга даъват этиш, одамларни олий мақсадлар сари бошлашга қаратилган фикр ва мулоҳазалари, шубҳасиз, миллати, дини ва тилидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир инсонда чуқур ҳурмат туйғусини уйғотди.

Сўнгги пайтда жамиятимизда амалга оширилган таҳлиллар турли соҳалар ва даражаларда амалга оширилаётган тадбирларга қарамай, жиноятчиликнинг қисқариши жуда секин экани, асрий миллий ананаларимизга хилоф равишда бир оила аъзолари орасида келишмовчиликлар ҳатто қотиллик содир этилишига олиб келаётгани Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 17 ноябрь куни ички ишлар органлари ва тинчлик-осойишталикни таъминлашда иштирок этувчи бошқа соҳалари билан учрашувда таълим-тарбия ишларида жумладан имом-хатибларнинг ҳам фаоллиги ва масъулиятини оширишга чақирди.

Дарҳақиқат, фарзандлар – юрт келажаги, уларнинг тарбиясини ота-оналар, мактаб ва бошқа таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот органлари билан бир қаторда диний соҳа ходимлари ҳам иштирок этишлари, одамлар орасида кўпроқ бўлиши айни заруратдир. Бу борада ҳар биримиз давлатимиз раҳбари айтганидек, қилаётган ишимизга, аввало, ўзимизни ишонтирсак, таълим-тарбия тизимидаги ўзгаришлар ҳам албатта ёшларимизни буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, ватанпарварлик ва одамийлик, меҳнатсеварлик ва илмга чанқоқлик руҳида тарбияланишларида катта натижалар беради.



Тоир РЎЗИЕВ,

Навоий вилояти бош имом-хатиби.

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди. 

Шунингдек, Умра зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро сўнги икки йил мобайнида Умра ёки сўнги беш йил мобайнида Ҳаж тадбирига бормаган бўлиши керак. Бу кўпчилик юртдошларимизнинг адолат нуқтаи назаридан ниятлари амалга ошишига хизмат қилади. 

Ҳаж тадбирига борадиган номзодларни саралаш ишлари бу мавсумдан камида 5 ой аввал бошланади. Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ туман бош имоми, маҳалла имоми, маҳалла раиси, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси вакилларидан ташкил топади. Номзодлар мазкур ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва муносиблар танлаб олинади. 

Ҳаж ва Умра мусулмонлар учун энг муқаддас зиёрат. Унда иштирок этиш олий ниятдир. Қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, номзодларга бир қатор талаблар қўйилди. Жумладан, номзод Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборли, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги соғлом муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга лаёқатли бўлиб, маҳалла тадбирларида фаол иштирок этиши лозим. 

Барча талабларга жавоб берадиган номзодлар бўйича 15 кун мобайнида жамоатчилик фикри ўрганилади. Улар томонидан билдирилган фикр ва эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади. 

Қарорда жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия бериш кўзда тутилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

On December 6, Organizing Committee of Qur’an Competition held a meeting at the Muslim Board of Uzbekistan. Abdulhakim qori Matkulov gave detailed information about the organizational works carried out by his team. 

Particularly, he mentioned the President Shavkat Mirziyoyev’s initiative on organizing Qur’an Contest which he expressed on September 1, 2017 while visiting “Khazrati Imam” complex. The leader of organizing committee also mentioned that candidates for the contest participation are still being registered, contest judges are being trained and the trained judges are visiting regions for training regional judges, wall papers and posters are being printed, all the activities of the organizing committee are being covered on various websites. 

Usmankhan Alimov, chairman of Muslim Board of Uzbekistan, muftiy gave detailed instructions on holding all regional stages of the competition in a high spirit. Muftiy stressed that any form of nepotism must be strictly avoided. In his speech Usmankhan Alimov noted that a number of international experts are observing the organizational process which would lay the bases for the future international contests. A special gratitude was expressed for the initiative and all the support fostered by Shavkat Mirziyoyev, President of Uzbekistan.

The meeting ended with by Yahya qori Turdiev’s sincere prayers.

 

Янгиликлар

Top