muslimuz

muslimuz

Отангизнинг исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилишини истайсизми?

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Россия ва Ислом оламининг халқаро иқтисодий конференцияси шу йил май ойида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

“IQNA”нинг “Yeni Şafak”га таяниб хабар беришича, май ойида Қозон шаҳрида Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: Кaзaнфорум 2023” халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий, таълим, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, конференция Россия ва бутун дунёда ислом молия тизими институтларини ривожлантиришга кўмаклашади, қўшма халқаро лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Ислом молияси, сармоя, саноат, кичик ва ўрта бизнес, дипломатия, халқаро ҳамкорлик, технология, туризм, тиббиёт ва спорт каби мавзулар анжуманнинг асосий мавзуларидан иборат.

Бу йил конференция доирасида “Ҳалал Ехпо” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда Россиянинг ҳалол маҳсулотлари, хизматлари, инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари намойиш этилади.

Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин ушбу конференция ҳақида бундай деди: “Бу йилги йиғилишда Миллатлар Ҳамдўстлиги, Яқин Шарқ, Aфрика, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика мамлакатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. “Ўтган йилги форум доирасида  200 дан ортиқ дастур ўтказилди ва 130 дан ортиқ шартнома имзоланди”.

  Татаристон ҳукумати раҳбари, Казанфорум ташкилий қўмитаси ўринбосари Ростам Миниханов:  “XV Қозон форуми Россиянинг ислом давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини кўрсатади”, - деди.

Мазкур форум жорий йилнинг 25-30 май кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Алҳамдулиллаҳ, юртимиздаги ҳар бир масжид обод ва файзли масканга айланиб боряпти. Бу маърифат масканларида мўмин-мусулмонлар барча шароитлардан тўлиқ фойдаланиб, эмин-эркин ибодатларни адо этишмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Учтепа туманидаги "Лаби зах" жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғиштни қўйиб берди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, туман имоми, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, масжид маъмурияти иштирок этди.

Маросим сўнгида масжид тез ва қисқа фурсатда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.

 

Шайх, Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ Ҳумайд: "Олимлар Аллоҳ таоло берган илм ва ҳикмат ила эл-юртда бирлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини мустаҳкамлашга, бўлиниш ва зиддиятларнинг олдини олишга масъулдирлар".

Масжидул Ҳаром имом-хатиби, йирик уламолар ҳайъати аъзоси. Қироллик девони маслаҳатчиси. Халқаро ислом фиқҳи академияси раиси.

Саудия Арабистони. Риёз. 2024. Ислом олами уюшмаси ҳузуридаги Ислом фиқҳ академиясининг 23-сессияси.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Туркиядаги Тўпқопи музейида сақланаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шиппакларининг кўриниши

Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ: "Абу Ҳадиднинг ҳовлисига кирдим. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқ кийимларини кўрдим", деган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди (бир тасма бош бармоқ билан ёнидаги бармоқ ўртасида турар эди, иккинчиси ўрта бармоқ билан ёнидагисининг ўртасида турар эди). Ўша икки тасманинг учи келиб қўшилган қадам юзидаги кўндаланг тасма ҳам бир жуфтдан эди” (Имом Термизий ривояти).

Шиппакнинг олд томони эгри шаклда эди (бармоқни турли тош ёки нарсалар тегишидан ҳимоя қилиш учун).

Шиппакнинг орқа томонидаги тасма товонни қаттиқ қучоқлаб турган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг товонлари сергўшт бўлмаган.

Саҳобалар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимларига ўхшаш шиппак кийишни яхши кўрардилар ва оёқ кийимларини шундай қилиб олардилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 
Page 84 sur 265

Янгиликлар

Top