muslimuz

muslimuz

Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда (1336-1417)

Абдулфаттоҳ ибн Муҳаммад ибн Башир ибн Ҳасан Абу Ғудда Ҳалаб (Суриянинг шимоли)да туғилган. Олимнинг насаби Холид ибн Валидга бориб етади. Шайхнинг хонадонларида ушбу насаб шажараси ҳамон сақланиб келинади.

Отаси Муҳаммад тақвоси, Қуръон қироати билан танилган шахслардан эди, ота касб – тўқима газламалар савдоси билан шуғулланарди. Бобоси Башир ҳам Ҳалабдаги тўқима газлама савдогари эди. Оналари эса Фотима Музакталий олима, фозила аёллардан эди.

Шайх бошланғич маълумотни туғилган шаҳрида олди ва олий маълумот олиш учун Мисрнинг "Ал-Азҳар" университетига ўқишга кирди. XIV асрнинг тенгсиз уламоси Зоҳид Кавсарийдан (1296-1371) жуда кўп илмий манфаатлар олди.

Шунингдек, Шайх Муҳаммад Абу Заҳра (1898-1974) фақиҳ олим; Шайх Муҳаммад Хузар ал-Ҳусайн (1876-1958) тафсир ва фиқҳ соҳасида ўз асрининг алломаси, хусусан Моликий мазҳаби ва қиёсий фиқҳда билимдон бўлган; Шайх Юсуф Дужавий (1893-1963) фақиҳ, аллома; Шайх Абдулмажид Дарроз; Шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир (1893-1963) муҳаддис; Шайх Маҳмуд ибн Муҳаммад Шалтут (1893-1963) муфассир, фақиҳ ва Азҳар шайхи; Шайх Мустафо Сабрий (1869-1954); Шайх Абдулҳалим Маҳмуд (1907-1978) муфассир, мутасаввиф, адиб; Шайх Ийсо Манун (1889-1956) фақиҳ; Шайх Абдулваҳҳоб Халлоф (1888-1956) муҳаддис, фақиҳ, мерос илми каби фанлар бўйича мутахассис ва бошқа етук уламолардан илм олди.

Шайх Абдул Фаттоҳ ҳадис илми бўйича мутахассис эди. Кўплаб классик асарларга изоҳлар ёзган. Дамашқ университетининг шариат факультетида мударрис бўлиб фаолият юритди. У ерда уч йил "усул ал-фиқҳ", "ҳанафий фиқҳи", "мазҳаблар орасидаги қиёсий фиқҳ"дан дарс берди. Ундан кейин Ибн Ҳазмнинг маҳаллий фиқҳи энциклопедиясини тузишда ҳам иштирок этди. У икки жилдда нашр этилди.

Бундан ташқари, 1385-1408 йиллар давомида Ар-Риёз (Саудия Арабистони)даги Муҳаммад ибн Сауд университетининг ҳадис факультети ва бошқа факультетларида маърузалар ўқиди. Бир муддат Қирол Сауд университетида (Ар-Риёз) ҳам дарс берди.

Шайх Абдул Фаттоҳ Ар-Риёзда вафот этди. Бақи қабристонига дафн этилган.

Муфтий Иброҳим Десаи раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис илмига кириш" китобидан олинди.

jeudi, 11 janvier 2024 00:00

Қулоғингизни кесманг!

Ҳикоя қилинишича, бир давлатнинг маликаси подшоҳи учун валиаҳд дунёга келтириши кечикиб кетибди. Подшоҳ мамлакатнинг турли минтақаларига элчилар жўнатиб энг яхши табибларни йиғиб келибди. Аллоҳ маликага ўша табибларнинг қўли билан шифо бериб, малика валиаҳдга ҳомиладор бўлибди.

Подшоҳ қувончдан кўкларга учибди ва шаҳзода туғилишини кун санаб кутибди. Ниҳоят муддати етиб валиаҳд дунёга келганда ҳаммани даҳшат қуршаб олибди. Гап шундаки, бола бир қулоқли бўлиб туғилган экан!

Подшоҳ бундан қаттиқ безовталанибди ва шаҳзода улғайгач ундаги бу нуқсон тахтга ўтиришдан мосуво қилиб қўйишидан қўрқибди. У масалага ечим топиш мақсадида ҳамма вазирлари-ю маслаҳатчиларини йиғибди. Маслаҳатчилардан бири бундай дебди: Подшоҳим, бунинг ечими жуда осон. Янги туғиладиган болаларнинг ҳаммасини туғилган пайти битта қулоғини кесиб чиқиш керак. Шунда шаҳзодамиз улғайганда ҳамма у билан бир хил бўлади.

Подшоҳга бу фикр ёқибди ва туғилган чақалоқнинг битта қулоғини кесиб қўйиш бу мамлакатда одат тусига айланибди.

Орадан бир неча ўн йил ўтиб аҳолининг ҳаммаси бир қулоқли бўлиб қолибди!

Бир куни бошқа мамлакатдан бир йигит келиб қолибди, унинг одатдагидек иккита қулоғи бор экан. Мамлакат аҳолиси бу ғариб ҳолатдан ажабланишибди ва уни ўртага олиб масхаралашибди. Уни мазаҳлаб “Ҳой икки қулоқли” деб чқиришар экан!

Охири барибир тинч қўймай, ўзларига ўхшатиб қўйиш учун унинг ҳам битта қулоғини кесиб қўйишибди. Шундай қилиб жамият тўлалигича манқуртга айланибди. Бундай ҳолат тарихда минг маротабалаб кузатилган.

Аллоҳ таоло пайғамбарларни жамиятдаги мана шундай фикрий ва диний тўсиқларини, қолоқликларини тўғирлаш учун юборади.

Мана масалан Иброҳим алайҳиссаломнинг жамиятига ширк ғов бўлган эди. Иброҳим алайҳиссалом улар ичида ёлғиз бўлсалар ҳам уларнинг манқуртлигига қўшилмадилар.

Лут алайҳиссалом халқи ўша бузуқ иш билан машҳур эди. Лут алайҳиссалом улар ичида ёлғиз бўлсаларда уларнинг бузуқлигига қўшилмадилар.

Хато иш ҳамма одамлар қилса ҳам хатолигича қолаверади. Тўғри иш ҳеч ким бажармасада тўғриб ўлиб қолаверади!

Қулоғингизни кесманг!

Тўғри йўлда эканингизга ишонгиз комил бўлса, бошқаларни рози қиламан деб ундан оғманг. Ахир улар хатоларидан хижолат бўлишмаяпти-ку, сиз нега тўғрилигингиздан хижолат бўлишингиз керак?!

Доим ёдда тутинг, Қуръони каримнинг қайсики жойида “Кўпчилик одамлар” сўзи келган бўлса, доим кетидан:

Ё “Билмайдилар” (Аъроф сурасининг 187-оятида, Юсуф сурасининг 21, 40, 68-оятларида, Наҳл сурасининг 38-оятида, Рум сурасининг 6 ва 30-оятида, Сабаъ сурасининг 28 ва 36-оятида, Ғофир сурасининг 57-оятида, Жосия сурасининг 26-оятида);

Ёки “Ақл юритмайдилар” (Моида сурасининг 103-оятида, Анкабут сурасининг 63-оятида, Ҳужурот сурасининг 4-оятида);

Ёхуд “Иймон келтирмайдилар” (Ҳуд сурасининг 17-оятида, Раъд сурасининг 1-оятида, Ғофир сурасининг 59-оятида) сўзи келган. Шу учта сўз доимо “кўпчилик одамлар” сўзи билан ёнма-ён келади.

Бундан келиб чиқадики кўпинча жамиятдаги одамларнинг аксарияти хато йўлда бўлади ва бу билан “кўпчилик тарафда бўлиш керак” деган ғоя пучга чиқади.

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.

jeudi, 11 janvier 2024 00:00

Отам менга ёрдамчи

Оилада ягона қиз фарзанд бўлганим учун ҳамма юмушлар менинг зиммамда эди. Бошида идишларни ювиш, уйларни супуриш, кийимларни тахлаш каби ишлар менга қизиқ туюларди. Бора-бора бу ишлардан безиллаб қолдим. Ошхона ҳам кўзимга ёмон кўринадиган бўлиб қолди.

Дадам менга бу ишлар ёқмаётганини билиб ошхона ишларида менга ёрдамлашадиган бўлдилар. Дадам ошхонага кириб онамнинг фартукларини тақиб олардилар. Кейин мен йиғиштириб келган идишларни енг шимариб ювишга киришардилар. Орада зерикиб қолмасин деб менга сув сачратиб ҳазиллашиб ҳам турардилар. Шу баҳона ўқишларим ва бошқа ишларим ҳақида дадам билан гаплашиб ҳам олардик.

Мактабимизда ўтказилган мусобақада ғолиб чиққан куним ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўша куни дадам онамга “Бугун ошхонани қизим иккаламизга қўйиб бер” дегандилар. Кейин иккаламиз ошхонага кириб лаззатли таомлар, пишириқлар пиширгандик.

Шу тариқа дадам менга ошхона ишларини севдириб қўйгандилар. Ошхона ишларини қилаётганда ниятни тўғри қилиш, бу ишим сабабли уйимизда озодаликка ҳисса қўшишимни, бу эса хонадонга барака олиб келишини тушунтирардилар. Дадам менга уй ишлари ҳам, агар ният тўғри бўлса, ибодатга айланишини англатганлар. Кўпинча ўзлари идиш ювиб турганларида пичирлаб зикр қилардилар. Кейинчалик бу одатлари менга ҳам ўтди. Дадамнинг шарофатларидан ошхона ишларини завқ билан бажарадиган бўлдим. Бугун ошхонага кирсам, дадам ёдимга тушадилар. Ҳақларига хайрли дуоларимни йўллайман.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

Қози байзовий ким ХIV асрда Хуросонда яшаб, асосан тафсир, араб тилшунослиги бўйича фаолият олиб борга ва бир неча йирик асарлар ёзган олимдир. Ҳаёти, таълими ва фаолиятиб, асарлари ҳақида қисқа ва лўнда малумот бериш.

Энг асосий асар и “Тафсир Байзовий” тарихи ҳақида қисқа ва лўнда малумот бериш.

Асарнинг ҳозиргача илмий доираларда ўқиб ўрганилишига унинг услубан мустаҳкам ва асосли манбаларга таяниб ёзилгани ҳисобланади. Байзовий асар муқаддимасида ўз услуб ҳақида қуйидагиларни айтган:

  1. Байзовий тафсир ёзишдан олдин бирламчи ўрганиш лозим бўлган илмлар: ақоид ва фиқҳ фанлариини пухта билиш, муфассир учун зарурлиги ҳақида бир асар ёзиб, унда муфассирлик шартларини батафсил баён қилганини зикр этади.
  2. Араб тилини тўлиқ ўзлаштириш муфассирлик шартларидан бўлиб, тафсири китобини ёзишдан олдин бир асар ёзиб, оятлардаги луғавий маъноларга алоҳида эътибор қаратган, уларни бир неча ҳил эъроб кўринишида ўқилишини кўрсатиб берган. Масалан:    الم эъроби ҳақида  қуйидагича кўринишларни баён қилади:   الم -  мубтадо, (гапнинг эгаси) у Куръонга ёки сурага исм ёки ундан, الم  дан таркиб топган (тақдир қилинган) иборага исмдир. ذلك эса унинг хабаридир[1].
  3. Олим саҳоба ва тобеъинлар, салаф уламолари ва соҳанинг мутахассисларидан етиб келган сўзлар сарасини танлаб олиб, ўз тафсирида келтиради.
  4. Қуръон оятларини ўқилишидаги машҳур етти қироъат кўринишларини зикр этиш билан чекланиб қолмай, шоз (машҳур бўлмаган) қироъатларни уларнинг ровийлари мўътабар бўлгани учун ўз ўрнида келтириб ўтган.
  5. Бир оятни зикр қилар экан, гоҳида унга мувофиқ келувчи бошқа оятларни ва ҳадиси шарифларни изоҳ ва тўлдирувчи сифатида келтириб ўтган. Жумладан, Бақара сураси 2 ояти –لا ريب فيه هدى للمتقين   ҳақида هدى  мажрур замирдан ҳол (тушум келишигидаги олмошнинг равишидир), у равишдаги омил бўлишсиз لا га сифатдош бўлиб келган ўрин-пайт ҳолидир. ريب сўзи аслида ҳаракат номи “رابني الشيء”  – “бир нарса мени шубхага солди” деб айтилган иборада келганидек, безовталаниш ва шубҳага боришни билдиради. Буни ريب)  ) ни шубҳа дейилиши нафс қалқиб, безовталаниб уни хотиржамлиги йўқолишидир. Ҳадиси шарифда Сени шубхалантирганни тарк қилиб, шубхасизига ўт дейилган.  Чунки,   شك)) шак – гумондир, (صدق)  сидқ эса хотиржамликдир. Ҳаёт синовлари туфайли замон борасида шубха қилишлик ҳам шак қилишликдир[2].

Хулласи калом оятни тафсир килишда унга хамоҳанг ҳадиси шарифларни ҳам зикр килганлигини кўрамиз.

  1. Байзовий ақидавий оятларни тафсирида турли фирқаларнинг сўзларини ҳам келтириб, аҳли сунна ашаърийларнинг қовлини таржиҳ (кучли) санаб, унга қарши чиққанларга раддиялар берарди.

Масалан:  Аллоҳ таъалонинг:  ولوموا أنفسكم )    ( فلا تلوموني ояти ҳақида Байзовий айтади:  فلا تلوموني )   (ушбу оят ҳақида  (шайтон) фақат васваса қилишимни ўзига мени маломат қилманглар. Кимки очиқ душманлик қиладиган бўлса ман каби уни маломат қилинмайди.   ( ولوموا أنفسهم ) Сизлар ўзларингизни маломат қилинглар.  Ман сизларни васваса қилганимда роббингизни қўйиб менга итоат қилдинглар, Роббингиз сизларни даъват қилган нарсага итоат қилмадинглар. Муътазилийлар бу каби мисоллар билан банда амалларини ўзи яратади деб далил қиладилар. Банданинг қудрати ўзи ўша ишни феъли орқали бажариши ҳам мумкинку, у қудрат эса Мотуридий уламолари айтганларидек банданинг касбидир[3].   

  1. Ҳукм оятлари ҳақида зикр қилганда унда фиқҳий мазҳабларни қисқача баён қилиб ўтарди. Уларни орасида Шофеъий мазҳабини таржиҳ (кучли) санарди. Кўп ўринларда Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳабларини зикр қилиш билан кифояланиб, Ҳанбалий мазҳаби ҳақида жуда оз ўринларда сўз юритарди балки, Ҳанафий, Моликий, Шофиъий мазҳаблари билан чекланади. Бундай ҳолатлар унинг тафсирида кўплаб учрайди.

Масалан:

( معلومات ) Ҳаж қилиш маълум ойлар ҳақидаги оятини тафсирида : у шаввол, зул қаъада ва зул ҳижжани 9 куни Шофиъий мазҳабида, Абу Ҳанифада эса, шаввол, зул қаъда   ва зул ҳижжанинг 10 куни, Моликийда зул ҳижжанинг тўлиқ ҳаммаси Ҳаж ойларидир дейилади. Юқоридаги ихтилофларга кўра Ҳажнинг вақтидан мурод Ҳажга эҳромга кириш вақти ёки Ҳаж аммаллари ва маносикларининг вақти ёки мутлоқ ҳаж маносикларидан иборат чиройли саналадиган амаллар.

Имоми Молик зул ҳижжа ойининг охиригача умра қилишни макруҳ санаганлар. Абу Ҳанифа эса, Шавволдан олдин гарчи эҳромга кириш дуруст деган бўлсаларда, аммо уни макруҳ санаганлар[4].

  1. 8. Байзовий Исроилийёт ривоятларини тафсирида жуда кам ўринларда зикр килган, ривоятларни заифлигини билдириш учун, бошида قيل روي каби сўзлар билан бошлаганлиги ҳам, тафсир ёзишдаги услубига далолат қиларди[5].
  2. Қози Байзовий коинотга оид (борлиққа оид) табиат, фалакиётга доир оятлар баҳсига чуқур кириб, атрофлича баён қилишга ҳаракат қилган, шоядки шу амали билан Фаҳриддин Розийдек буюк имомнинг التفسير الكبير тафсири йўлидан юрса, чунки, унинг тафсири ёрдамида ёзганлигини муқаддимада эътироф қилган эди[6].

Юқорида Қози Байзовий “Анварут - танзил ва асрорут –таъвил” номли     тафсирининг услуби  ҳақида баён қилдик. Алломанинг асарлари ва унинг сермаҳсул ижоди  ҳақида жуда кўп гапириш ва ёзиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда еттинчи аср ҳижрийда Қози Байзовий Хуросонда илм фан чўққига чиққан бир даврда замонасининг забардаст уламолари билан бир қаторда туриб ижод қилган буюк симолардандир.

Байзовийнинг кўплаб дурдона асарлари борки, бизлар унинг асарларини ўқиб ўрганишимиз ва изланишлар олиб боришимиз ва келажак авлодларга етказишимиз лозим ва лобуд бўлади.

 

 

Тошкент ислом институти

“ Тиллар кафедраси ” катта ўқитувчиси

Иззатилла Юлдашев.

 

 

 

 

.

 

 

 

 

.

 

 

mercredi, 10 janvier 2024 00:00

Зуҳо (чошгоҳ) намози

“Зуҳо” сўзи – “чошгоҳ вақти” деган маънони англатади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан(Зуҳо сураси, 1-оят).

Қуёш чиққандан тахминан йигирма дақиқа ўтгач ушбу намозни ўқиш мумкин. Унинг энг афзал вақти бомдод намозини адо этгандан сўнг, ўша жойда қуёш чиққунча зикр билан машғул бўлиб, қуёш чиққандан кейин ўқишдир.

Зуҳо намози икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. У зот алайҳиссалом “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини тиловат қилардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини баъзан узлуксиз ўқир эдилар. Биз энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Гоҳида эса ўқимас эдилар, энди бу намозни ҳаргиз ўқимасалар керак, деб ўйлардик(ИмомТермизий, Имом Аҳмад ривояти).

Батафсил: http://old.muslim.uz/index.php/rus/maqolalar/item/4039

“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.

Янгиликлар

Top