muslim.uz

muslim.uz

Шариат талабларига жавоб берадиган илк рақамли банк – Rezq/Baraka БААда ўз ишини бошлади. Мазкур рақамли банк Яқин Шарқ минтақасида виртуал тарзда ўз хизматларини тақдим этмоқчи.

Шунингдек Rezq/Baraka келажакда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Индонезия, Малайзия, Буюк  Британия, Австралия, Бразилия, Мавритания ва Африкадаги молиявий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ислом молияси тамойилларига мувофиқ ишловчи дунёдаги биринчи рақамли банк Rezq/Baraka Zurich Capital Funds Groupнинг шуъбаси ҳисобланади. 

Ушбу рақамли банк хизматлари фақат мобил телефонлар ва компютерлар орқали амалга оширилади. Илова Apple Store, Google Play (Андроид дўконлари) ва кўплаб алоқа сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мавжуд. Rezq/Baraka дунёдаги Ислом шариат қонунларига тўла мос келадиган биринчи рақамли банк сифатида бошқа ислом банклари учун янги форматда хизмат кўрсатиш имкониятларини очиб бериши кутилмоқда.

 

azon.uz

“Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (“Тафсири Бағавий”).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек: “Аллоҳим, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.

Дарахтзорлар – юртга чирой берадиган, ҳаёт сифатини оширадиган манбалардан. Шу мақсадда шаҳар ва туманларимизда янги боғ ва сайилгоҳлар ташкил этилмоқда. Бундай “яшил ҳудудлар” сўнгги йилларда кўплаб қурилишлар бўлиб, тобора ривожланиб бораётган Тошкент шаҳри учун, айниқса, муҳим.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиз яқинида улкан манзарали боғ барпо этилмоқда. 25 февраль куни ушбу боғ лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Бугун унга илк кўчатлар экилди.

Шу муносабат билан бу ерга парламент ва ҳукумат аъзолари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги, нуронийлар, илм-фан ва санъат вакиллари, спортчилар, ёшлар йиғилди.

– Бугунги муборак Рамазон кунларида сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Халқимиз учун муносиб шароитлар яратиш бўйича кўп ишларни бошлаганмиз. Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Янги боғ нафақат манзараси, ландшафти, балки мазмуни билан ҳам алоҳида эътиборга молик. Боғнинг умумий кўриниши худди улкан дарахтнинг бешта шохи шаклида бўлади. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифодалайди.

Боғни оддий парк эмас, энг аввало, юксак маданият ва маънавият масканига айлантириш мақсад қилинган. Бу ерда одамлар табиат қўйнида осуда дам оладиган сўлим ҳудудлар яратилади. Каштан, эман, чинор, лола, липа боғлари барпо этилиб, ноёб манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади. Сунъий кўл, спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, фавворалар қурилади.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президентимиз бу мажмуанинг тарихий-ғоявий аҳамиятини таъкидлади.

- Бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Лекин давлатчилигимиз 3 минг йиллик. Бу ана шу буюк тарихни кўрсатадиган мажмуа бўлади. Бу ерга келган ёшларимиз, чет эллик меҳмонлар ҳам шуни англайдиган далиллар акс эттирилади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб, бу муҳташам боққа “Янги Ўзбекистон” деб ном беришни таклиф этди. Йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.

Аввал хабар қилинганидек, мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси ҳам бунёд этилади.

Муборак Рамазон ойида амалга оширилган “Меҳр-5” операцияси Ўзбекистон раҳбариятининг навбатдаги хайрли иши бўлди.

Самолётда парвоз қилиш олдидан жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз суратлари билан  бўлишади. Бу кўпинча парвоз завқи, саёҳат иштиёқи билан боғлиқ бўлади.  

Лекин узоқ йиллар ватангадоликда юрган одамларнинг парвози самолёт у интиқ бўлган заминга қўнгунча кўзёшларга чулғаниши ҳақида эшитганмисиз?    

“Президентимиз бизни жаҳаннамдан олиб чиқди. Суриядан самолётга ўтирганимдан Ватанимизга келиб қўнгунимизгача кўз ёшларим тинмади. Бизга ўзимиз ҳатто тасаввур қила олмайдиган яхшиликни раво кўрганларни тинмай дуо қиляпман”, деб таъкидлайди Нодира Оловиддинова.  

У ўзи туғилиб ўсган Наманган вилояти Косонсой туманидан чиқиб кетганига 24 йил бўлган экан. Турмуш ўртоғи хорижда ишлашга жазм қилганида у ҳам бирга йўлга чиққан. Бу йўллар турли сарҳадларни босиб ўтиб, охирида уларни Сурия давлатига олиб борди.  

– Аввал Қозоғистон, Эрон, Туркия давлатларида яшаб, ишлаганмиз. Кейин Сурияда яхши маош тўлаши ҳақида эшитиб, у ерга борганмиз. Бироқ боришимиз билан жаҳаннам оловига тушиб қолганимизни тушундик, лекин ортга йўл йўқ эди, – дейди Н.Оловиддинова. –  Атрофимизда ўқ овозлари тинмас, бомбалар ёғилиб турган бир шароитда юрак ҳовучлаб яшардик. Кунлардан бирида қизимни олиб, иш билан уйдан чиқдим. Қайтиб келганимизда яшаётган жойимизга бомба тушиб, уй ҳам, шу вақтда ўша ерда бўлган турмуш ўртоғим, беш ўғлим кунпаякун бўлган экан...  

Ҳаммасидан бир кунда айрилиб, фарёд кўтарганича қолган аёл бир қизи ва ўша вақтда уйдан чиқиб кетгани учун тирик қолган яна бир ўғли билан уч-тўрт йилдан буён оғир шароитда яшаб келган. Қўрқув тўла уйқусиз тунларида юртга қайтишга кўзи етмаса ҳам Яртгандан доим нажот сўраган.  

Ҳаёт сўқмоқларида бу аёл каби адашганларни кўпчилик қоралайди, албатта. Бироқ инсон борки, хато қилади. Айниқса, эри, ака-укасининг қистови билан юртдан чиқиб кетган аёллар, уларнинг болалари аслида айбсиз айбдорлардир.  

Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра ва бевосита назорати остида хорижий юртларда қийин шароитга тушиб қолган шундай ватандошларимизга кўмак бериш, уларни мамлакатимизга қайтариш бўйича “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга ошириб келинмоқда.  

Шу кунгача ўтказилган “Меҳр-1, -2, -3, -4” операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан оғир аҳволга тушиб қолган 438 нафар аёл ва бола мамлакатимизга олиб келинди.  

Зеро, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлат ҳимоясида экани Бош қомусимизда кафолатланган.  

Куни кеча Муборак Рамазон ойида АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатлар кўмаги билан амалга оширилган “Меҳр-5” операцияси натижасида Сурия ҳудудидаги уруш кетаётган “қайноқ нуқталар”га бориб қолиб, “Ал-Хол” лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.  

Улар мутаассиблик, террорчилик йўлига кирган турмуш ўртоқларининг ундови билан Сурияга борган ва эрларини жангларда йўқотиб, ўзлари бева, фарзандлари эса етим қолган.  

Ватанга олиб келинган болалар орасида ҳам отасини, ҳам онасини йўқотган 7 нафар чин етим ҳам бор.

Ачинарлиси, тақдирнинг аччиқ қисматига дучор келган бу ватандошларимиз ҳаёт кечириш учун зарур бўладиган оддий шароитлардан маҳрум ҳолатда яшаб келган.  

– Юртимизда кечиримлилик, афв этиш, адашган кишиларнинг тўғри йўлга тушиб кетишига имкон беришдек азгу амаллар мунтазамлик касб этган, – дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков. – Ушбу муборак кунларда шундай яна бир бағрикенгликнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Президентимиз топшириғи билан уруш кетаётган жойдан оғир аҳволда қолган аёллар ва болалар олиб келинди.  Халқимиздан, давлатимиз раҳбаридан кечирим сўраб, ёрдам сўраб ёлворган бу аёллар нотўғри даъватларга учиб, хорижга чиқиб кетган турмуш ўртоқларининг хатоси қурбони бўлган. Бу ҳолатдан бошқалар, айниқса, ёшлар сабоқ олиши керак. Чунки шу кунларда ҳам сохта даъволарга алданиб, гўёки хижрат қилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлаётганлар топилади. Айнан шулар бундай қилмишнинг оқибати нима бўлишини мана бу тирик етимлар мисолида англаши зарур.    

Суриядан олиб келинган аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаториясига жойлаштирилди. Уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилади.  

Аввал янги тонг отишига ишонмай уйқуга ётган бу 93 нафар инсоннинг бугунги тонгги хотиржамликда, эртанги кунга ишонч билан отди.  

Халқаро экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон ўз фуқароларини ҳарбий можароли зоналардан олиб чиқиш билан фаол шуғулланаётган кам сонли давлатлардан бири саналади.  

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, айнан “Меҳр”операцияси орқали аввал олиб келинган шахслар бундай бағрикенгликка жавобан ҳозир тинч ҳаёт кечириб, ҳалол меҳнат билан шуғулланмоқда. Болалар эса таълим олмоқда. Чин етим бўлиб қолган фарзандлар Меҳрибонлик уйларига  жойлаштирилган. Уларнинг янги ҳаёти, дунёқараши яхши томонга ўзгарган.  

Турли сабаблар билан адашган, бугун тўғри йўлга тушаётган бундай шахсларга нафақат давлат, жамоатчилик ғамхўрлик кўрсатиши, балки уларнинг атрофидаги одамлар ҳам бефарқ бўлмаслиги керак. Зеро, бир заминда туғилиб, ёнма-ён яшар эканмиз, ҳар биримиз бир-биримиз учун ҳам масъулмиз.  Зотан, қаерда адашганлар бўлса, бу унинг атрофидагиларнинг лоқайдлиги маҳсулидир.    

Ҳеч қачон бефарқ бўлманг, яқинларингиз, атрофингиздагилар адашишига йўл қўйманг.  

    Норгул Абдураимова,  

ЎзА

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги «Металлург» - «Қўқон-1912» (2:0) ўйинининг 36-дақиқасида учрашув бош ҳаками рўзадор футболчиларнинг оғиз очишлари учун ўйинни тўхтатиб турди.

Шунингдек, параллел равишда давом этган «Навбаҳор» - «Олимпик» ўйинида ҳам бош ҳакам учрашувни тўхтатиб, рўзадор футболчиларга оғиз очиб, ифторлик қилиб олишларига рухсат берди.

 

islom.uz

Янгиликлар

Top