Янгиликлар

Насронийлар ҳам рўзадор

Муборак Рамазон ойида Ироқда маҳаллий насронийлар мусулмонлар билан биргаликда бир ҳафта давомида рўза тутдилар. Халдо-Католик черкови руҳонийси Луис Рафаэл Сако мусулмонларга хайрихоҳлик билдириб, рўзани бирга тутишни таклиф қилда шундай деди.

“Насронийлар кун бўйи ўзларини ейишдан тийиб, шу вақтларини Ироқ ва Бутун дунёда тинчлик ҳукм суришини сўраб ибодат қилишга сарфлашлари керак. Рўза тутиш ва ибодат қилиш мўъжиза келтиради. Насронийлар бу ҳақида яхши биладилар”.

Насронийлар фақатгина рўза тутиш, ибодат қилиш билан чекланиб қолмадилар. Халдо насронийлари Ал – Фалужа қочоқлари эҳтиёжи учун 50 минг доллар миқдорида ёрдам пули йиғдилар.  

6 миллион кишига виза

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг ахборот маркази Рамазон ойининг 15-куни - 2016 йил 21 июнь кунига қадар умра ибодатини бажариш учун Саудия Арабистонига келган зиёратчилар сони 5 888 986 нафарга етгани ҳамда яқин кунлар ичида умра визасини олган зиёратчиларнинг 6 миллион нафарга етишини маълум қилди.

Халқаро алоқалар бўлими

Read 5606 times

Янгиликлар

Top