muslim.uz

muslim.uz

 Хабар берганимиздек, бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларнинг пойтахтимиз ва Тошкент вилояти ташрифлари бошланди. Уламоларимиз ташриф давомида Тошкент вилоятидаги масжидларда жума намозини адо этиш асносида жамоатга таъсирли маъруза қилиб бердилар.

***

Масжидда аҳоли билан учрашув

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл туманидаги “Эски қовунчи” жоме масжидида аҳоли билан учрашди, уларнинг дарду ташвишларини тинглади.

Шунингдек, уламолар “Ёшлик”, “Гулистон”, “Қовунчи”, “Пистали” ва “Дархон” маҳаллалари аҳолиси билан ҳам дилдан суҳбат қуришди. Учрашув жуда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

***

Янги хонақоҳ биноси кўздан кечирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, таниқли олим Салоҳиддин домла Шарипов Ангрен шаҳридаги “Облиқ” жоме масжидининг янги қурилаётган биносини кўздан кечирди. Устоз қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

***

Эҳтиёжманд оилалар эътиборда

Тошкент вилоятига уламоларнинг ташрифи давомида маънавий-маърифий учрашув, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

 Ана шундай тадбирлардан бири Бўка туманида бўлиб ўтди. Нуриддин домла Холиқназаров, Собиржон домла Рустамов, Баҳриддин домла Шарипов ҳамда Хумоюддин Тошболтаевлар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ҳусниддин домла Ортиқов шаҳардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

***

Аҳли илмлар унутилмайди

Тошкент вилоятига ташриф буюрган уламолар кун тартибидан инсон манфаатларига хизмат қиладиган, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтирадиган, одамларни эртанги кундан рози бўлиб яшашга ундайдиган ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаяпти.

Жумладан, уламоларимиз дин учун хизмат қилиб ўтган азиз инсонларнинг оила аъзоларини зиёрат қилишни ҳам унутишмади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, раис маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов ва бошқа уламолар кўп йиллар давомида динимиз равнақи йўлида катта хизмати сингган Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби марҳум Хайрулла домла Турматовнинг оиласи ҳолидан хабар олишди. Марҳум уламо ҳақига Қуръони карим тиловат қилиниб, Хайрулла домланинг амалга оширган хайрли ишлари эсга олинди.

***

 

Уламоларимизнинг сафарлари давом этмоқда. Тафсилотларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га яқин мамлакатимиздаги матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари, ҳамкор ташкилотларнинг ахборот хизматлари ходимлари ва блоггерлар иштирок этди.
Маросим Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди.


Тадбирда Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай маъруза қилдилар:
“Сиз азиз ижод аҳлини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳақ таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан аксарият соҳалар каби оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам эътирофга лойиқ янгиликлар ва ўзгаришлар жорий этилди.


Аллоҳ таолога шукрки, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда Сиз каби ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни бор, албатта.
Мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган Сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти жуда ҳам таҳсинга лойиқдир. Зеро, Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади:«Эй Муҳаммад, Раббингиз йўли-динига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125).


Шунинг учун ижод аҳлини Аллоҳ таолонинг мана шундай хитобига амал қилган ҳолда эзгуликни ёйиш, илму маърифатни тарқатишда энг гўзал услубни танлаган ҳолда имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимдир.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда катта натижаларга эришилди.


Ҳозирги кунда ахборот хизмати ходимлари жуда ҳам муҳим шахсларга айланиб улгурди. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.
Оммавий ахборот воситалари ходимларини янада фаолликка, дадилликка ва тезкорликка чақирган бўлардим. Ушбу касб эгалари энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Ахборот хизматлари ходимлари нафақат матн ёзишни, балки замонавий медиа усулларидан кенг фойдаланишлари ҳам зарурдир.
Ҳозирги мураккаб даврда оммавий ахборот воситалари, жумладан, журналистлар, блогерларнинг яқин ҳамкорлиги, касбий биродарлиги, холислиги янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Журналистлар қўлни қўлга берса, эзгу ғоялар атрофида бирлашса, ўйлаган мақсадларимизга етамиз, инша Аллоҳ.
Имкониятдан фойдаланиб, ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот соҳасида иш юритаётган жонкуярларимизга Ҳақ таолодан сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.
Барча ижодкор ходимларни яна бир бор касб байрамлари билан муборакбод этаман. Қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, доимо мўмин-мусулмонларимиз ардоғида бўлинг, барчангизга бахту саодат, ижодий ютуқлар ёр бўлсин”.
Шундан сўнг байрам тадбирига йилғилган барча ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирлари, таниқли блоггерлар, матбаачилар ва мутасадди ташкилотлар вакилларига илиқ сўзлар битилган табриклар ва эсдалик совғалари топширилди.


Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи” газеталари таҳририятлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ҳидоят сари” кўрсатуви ижодкорлари иш фаолиятдаги алоҳида фаоллик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қўлларидан ташаккурномаларни қабул қилдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклаб, соҳа ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига миннатдорлик изҳор қилди.

Тадбир якунида муфтий ҳазратлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ижодий баркамоллик, диний соҳа ривожи, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз маърифатини юксалтиришни Ҳақ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.
Сўнгра тадбир иштирокчилари эсдалик учун суратга тушишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Дин ишлари бўйича Ахборот хизмати

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида илдамлаб бораётган Ўзбекистонимиз тарихан жуда қисқа даврда улкан ютуқларга эришмоқда. Миллий маънавиятимиз ва қадриятларимиз тикланиб, ўзлигимизга қайтдик. Тинчлик ва барқарорлик қарор топди.

Айни пайтда, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз кучларнинг мавжудлигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Шу жиҳатдан, тинчликни асраш бугунги куннинг долзарб ва аҳамиятли вазифаларидан бири эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Юртимизга нисбатан таҳдидлар ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ва террорчилик ва интернет орқали ҳужум  каби кўринишларда намоён бўлмоқда. Буни ислом динини ниқоб қилиб, Ўзбекистонни демократик тараққиёт йўлидан оғдиришдек ғаразли мақсадни кўзлаб фаолият олиб боришга интилаётган экстремистик ташкилотлар ҳаракати мисолида яққол кўриш мумкин. Улар ўзларининг бузғунчи ғояларини тарқатишга иродаси бўш, дин ҳақидаги билимлари саёз кишиларни таъсир доирасига тортишга ҳаракат қилмоқдалар. Хориждаги террорчи ва экстремистик кучлар ҳамда марказлар қўллаб-қувватлаётган бундай оқимлар ўзларининг ёвуз мақсадларини амалга ошириш йўлида жуда катта куч ва маблағ сарф қилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ҳушёрликни таъминлаш масаласида майда-чуйда деган нарсалар бўлмайди. Зеро, "Бир гугурт бир қишлоқни ёндиради", дейдилар... Шундай бўлса-да, афсуски, ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар мавжудлигини, орамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашни фақат давлат иши деб ўйлайдиганлар ҳам бор. Аммо жамиятда лоқайд кимсалар борлигининг ўзиёқ тараққиётга жиддий хавф солиши ҳаммага аён. Луқмони Ҳакимдан "Одамларнинг энг ярамаси, энг ёмони ким?" деб сўрадилар. У киши: "Одамларнинг ёмонлик қилаётганини кўра туриб, кўрмасликка олгани, бепарво, лоқайд бўлганидир", деб жавоб бердилар.

Дарҳақиқат, бепарволик ва беғамлик барча даврларда юзага келган кулфат ва мусибатларнинг асосий сабабчиси бўлган. Донишмандлардан бирининг "Душманлардан қўрқма – нари борса, сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, сенга хиёнат қилиши мумкин. Бироқ, бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши оқибатида Ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади", деган фикри ҳам бефарқлик келтириб чиқарадиган оқибатларнинг даҳшатини тасаввур қилиш имконини беради.

Баъзи одамлар "тинчлик-осойишталикни асраш" деганда қўлда курол билан мамлакат чегарасини қўриқлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни тушунади. Аслида тинчликни асраш фақат ҳарбий мудофаа дегани эмас. Осуда ҳаётни ҳимоя қилиш фақат ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идораларининг зиммасидаги вазифа эмас! Осойишталик жами эзгу ниятлар ва тилакларимиз амалга ошишининг асоси ва манбаи экан, уни асраб-авайлаш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда ҳар бир инсон "юртим тинч – мен тинч", деган ҳақиқат билан яшаши, ўз уйи, маҳалласи, Ватан хавфсизлиги учун қайғуриши, бу ишни бурчи деб билиши зарур.

Фарзандларимизни фидойилик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварлик, Ватанга садоқатга ўргатиш кўп жиҳатдан ота-оналарга боғлиқ. «Бекордан Худо безор», дейди доно халқимиз. Ёшларимиз турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказишга, касб-ҳунарга, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгаракларга спорт клубларига жалб қилиш ғоят муҳим.

Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро ўз касбини сидқидилдан бажариб, юрт равнақи учун ҳаракат қилиб, лоқайд бўлмасдан атрофдаги воқеаларга теран нигоҳ билан қараб, ҳушёр бўлиб яшаса, тинчлик-осойишталигимиз барқарор бўлади.

 Одилжон  Нарзуллаев

Янгийул  туман ‘’ ИМОМ СУЛТОН’’ жоме масжиди  Имом  хатиби

Янгиликлар

Top