muslim.uz

muslim.uz

Toshkent shahar Uchtepa tumani "Abdulloh ibn Masud" jome masjidida umumxalq hashari
samedi, 19 août 2017 00:00

Ҳашарда ҳамма ҳозир

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига биноан, жорий йилнинг август ойи ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.

Айни кунларда мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик тантаналари ҳамда муборак  Қурбон ҳайтини кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ушбу қутлуғ байрамларни юртимизни озодагина қилиб кутиб олиш барчанинг орзуси. Шу боисдан бугунги ҳашарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги масжидлар, ўқув даргоҳлари ва бошқа ташкилотлар, хусусан, “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Ушбу ҳашар Ўзбекистон 24 телеканали орқали ёритиб борилди.

Кишини тўлқинлантириб юборадиган ҳодиса шунда бўлдики, нашриётда шартнома бўйча ишлаётган таниқли адабиётшунос Олим Олтинбекдан “Асосий иш жойингизга ҳашарга бормадингизми...” деб сўралганда у киши: “Бу – умумхалқ ҳашари. Элимизнинг урф-одати. Бу ерда бир оз ёрдамлашиб, кейин у ишхонамга бораман”, деб жавоб берди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ватанимизда фаолият кўрсатаётган тўққизта ислом билим юрти, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университети қаторига Бухоро олий мадрасасининг қўшилиши айни муддао бўлди.

Юртбошимиз ташаббуси билан очилган ушбу олий  даргоҳга юртимизнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан 50 нафар толиби илм қабул қилинди. Мазкур илм  масканида ҳам диний, ҳам дунёвий  билимларни мукаммал эгаллаган етук кадрлар тайёрлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Бу дориломон кунларимиз тинчлик ва осойишталик неъмати шарофатидандир.

Қуръони каримда бундай дейилади: “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонлик)инъом этсак у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро, 83).

Ояти каримадан англашиладики, бизга берилган тинчлик, саломатлик ва фаровонлик – неъмат. Унинг қадрига етиш, шукрини қилишимиз лозим.

Аллоҳ таоло тараққий этиб бораётган юртимизни ёмон кўзлардан асраб барчамизга ушбу шодиёна кунларимизни муборак қилсин, тинчлик ва осойишталигимиз барқарор бўлсин.

Феруза САЙФУЛЛАЕВА,

Бухоро шаҳридаги “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси

 

Боғ

Ўрта асрлар Европасида томорқалар бўлган. Аммо маданий ҳордиқ чиқариш ва кўнгил очиш учун барпо бўлган боғларни айнан араблар ўйлаб топган. Шундай қилиб, биринчи қироллик боғи 11 юзйилликда, ўша замонларда мусулмонлар қўл остида бўлган Испанияда пайдо бўлган. Шунингдек, боғларнинг кўрки бўлган чиннигул ва лоланинг асл ватани ҳам мусулмон мамлакатларидир. 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

Болгария ислом академиясининг очилиш маросими 4 сентябрь куни бўлиб ўтади.  Бу ҳақда Татаристон республикаси муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин ахборот берди.

Болгария ислом академиясининг биринчи 25 нафар талабаси сентябрдан таълим олишни бошлайди. Кўпроқ талабаларни жалб этиш мақсадида дарслар тўловсиз бўлади. Эҳтимол, стипендия берилиши ҳам мумкин.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА

 

Page 87 sur 264

Янгиликлар

Top