www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат мигрантларини жўнатиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда UPL нашри хабар берди.

Манбаларнинг маълум қилишича, яқин келажакда Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларига қарийб 1 миллион кишини меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун юборади. Томонлар ушбу режани амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда ҳар йили БААга 4,2 минг киши ишлашга кетади. Ушбу мамлакатдан пул ўтказмалар миқдори 35 миллион долларни ташкил этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islam-today.ru сайти хабар берди.

Рушан ҳазрат Аббясовнинг айтишича, диний бошқарма раҳбарларининг илтимосига кўра, Саудия Арабистони бу йил Россия учун қўшимча яна 5 мингта ўрин ажратиб берган. Шу билан Россиядан ҳажга борувчиларнинг умумий сони 25 минг 500 тани ташкил этмоқда. Россиянинг ўзида энг кўп ўринлар Доғистон, Чеченистон, Ингушетия республикаларига ажратилган. Жумладан, Доғистонга 10 мингта ўрин, Татаристонга 1800 та ўрин берилган. Москванинг ўзидан эса 2 минг киши ҳажга боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ушбу масжид Трабзон ва Гумушане вилоятлари ўртасида, Кадирга платосининг денгиз сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган. Бу ҳақда Ислом.уз сайти хабар беради.

Ҳар йили юзлаб ибодат қилувчилар ва табиат мухлислари Туркиянинг ям-яшил Қора денгиз ҳудудида жойлашган 557 йиллик масжидига ташриф буюришади. Тўртбурчак шаклидаги масжид 1,5 метрли тош девор билан ўралган.

Ўзкан Пекиннинг айтишича, тез-тез меҳмон бўлган маҳаллий аҳоли бу анъанани авлодлар учун ҳам сақлаб келаётганини таъкидлайди. — Бу масжид 70-йилларда мен ёш бола бўлган пайтларимда ҳам одамларга тўла эди, худди бугунги кундаги каби. Биз ибодат қилгани келган чоғимизда, ҳеч қачон ёмғир ёғмаган. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бир инояти. Шунингдек, масжидга дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюришади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

"Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”[1].

Бундай икки хавф орасида турган мўмин, шубҳасиз, дунё ҳаётига илтифот этмайди. Имони саломат бўлиши учун қайғурадиган мўмин, фақат Ҳаққа ёлвориш ва сиғинишгина саодат эканини англаб, жаҳаннам азоби ва Аллоҳнинг ғазабига учрамаслик учун зўр бериб ҳаракат қилади. Эртадан кечгача кайфу сафо суриш билан умрини ўтказадиган, охират ҳақида ўйламайдиган  киши  ҳеч  қачон  комил  ва  етук  мусулмон бўлолмайди.

Ҳукм ва тақдирига рози бўлмаганларга буюк Аллоҳ: "Ким менинг тақдиримга рози бўлмаса, юборган балоимга сабр қилмаса, ўзига мендан бошқа маъбуд қидирсин", деб ўз ҳукмини эълон қилганки, бу банда учун жуда катта таҳдид, қўрқинчли ва айни пайтда буюк ҳақиқатдир.

 

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг

“Мўминнинг сифатлари” китобидан

 

[1] “Рамуз ал-аҳодис” 230/15 ровий ҳазрати ибн Муборак (р.а.).

«Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар» деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
«Ким бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шунинг мислини қуриб беради», деб марҳамат қилган Расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, буюк алломалар юрти бўлмиш қадим Мовароуннаҳр юртимизда сўнгги йилларда масжид-мадрасалар қуриш яна одатий жараёнга айланиб бормоқда. Ҳар куни юртимизнинг турли вилоятларидан янги масжид қурилаётгани ёки қуриб битказилиб, ишга тушгани ҳақида хушхабарлар келиб турибди.
Пойтахтимиздаги Сузук ота, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжидларнинг, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги «Ҳаким Термизий» жомеъ масжидларининг бунёд этилгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжиднинг юртимиз раҳбари томонидан бундан кейинги қурилажак масжидлар учун намуна сифатида эътироф этилиши Ўзбекистонда масжид-мадрасалар қурилишига нақадар юксак эътибор берилаётганини ифодалайди.
Бугун 22 июль душанба куни пойтахтимиз Тошкентда ана шундай хайрли ишларнинг яна бир гўзал намунасига гувоҳ бўлдик. Ушбу кун Юнусобод тумани 12 даҳадаги «Кулол Қўрғон» жомеъ масжидининг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволари, имом-хатиблар, мударрислар масжид қурилишига ташриф буюриб, иш жараёни билан танишдилар, масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барча юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Қуръон тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, моддий ва маънавий обод бўлишини, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қиладиган байтуллоҳ бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжиднинг илк ғиштини табаррукона қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар.
Аллоҳ таоло бу кунда қилинган барча хайрли дуоларни ижобат айласин, масжидимизнинг тез кунларда ишга тушиб, саждагоҳга айланишини насиб қилсин, бу эзгу ишга бош қўшган, камарбаста бўлган, моддий ва маънавий ёрдам қилган, уни қурган, қурилишга раҳбарлик қилган, озми-кўпчи ҳисса қўшган барча азизларимизга муносиб ажру мукофотлар ато қилсин!

МУҲАММАД Баҳодир
«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди имом-ноиби

Янгиликлар

Top