muslim.uz
Бошқа динга қизиқмайлик (аудио)
Кўргазмада ноёб Қуръон карим китоби намойиш этилмоқда
Покистоннинг Синд вилоятидан истеъфодаги полиция ходими Қуръони каримни тўлиқ қўлда тўқиш учун ноёб техникадан, яъни оддий қаламлардан фойдаланди, деб хабар бермоқда islam.ru.
2014 йилда нафақага чиққан Хон Шоҳнавоз Малхининг айтишича, у Қуръони каримнинг барча оят ва бобларини қаламларга ип билан тўқиган биринчи рассомдир. У ушбу техникани полицияда хизмат қилаётганда маҳбуслардан ўрганган. Лойиҳани бажариш учун у ўн йил давомида ҳар куни саккиз соатгача машаққатли иш олиб борган.
Унинг асарлари ҳозирда Карачидаги Покистон Миллий музейида намойиш этилмоқда. Кўргазма 19 мартгача давом этади.
Малхи ушбу техникани хаттотлик шаклидаги "ихтиро" деб атади. “Сизга фақат ип ва қалам керак. Сиёҳ, қалам, қоғоз ёки мато керак эмас", дейди у.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Умра зиёрати бўйича хабарнома
Сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуслари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ҳудудларида умра навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилди.
Қувонарли жиҳати, “COVID-19” пандемияси сабаблитўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга қўйилди.Шу йилнинг 22 январь куни зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонига жўнатилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Умра-2020” мавсумида сафар харажатларини тўлиқ амалга оширган, лекин “COVID-19” пандемияси сабабли зиёратга бора олмаган фуқароларимиз Умра зиёратига юборилмоқда.
Шу йилнинг 17 март ҳолатига 21 мингдан ортиқ зиёратчи,
Саудия Арабистонига жўнатилиб, улардан 16 минг нафардан зиёдроғи умра амалларини тўлиқ адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келдилар.
Ҳозирда 5 минг 600 нафарга яқин зиёратчи Саудия Арабистонида Умра зиёратларини амалга оширмоқда.
Маълумки, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ ўрнатилган карантин талаблари аста-секин юмшатилмоқда.
Хусусан, жорий йил 5 март кунидан эътиборан, Подшоҳликка ПЗР тест жавобисиз кириш ҳамда оралиқ масофани сақлаш тартиби бекор қилинди. Яна бир қувонарли жиҳати – эндиликда Саудиядан Ўзбекистонга келаётган зиёратчиларимиздан ҳам ПЗР тести талаб этилмайдиган бўлди.
Шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан барча давлатлар, хусусан, Туркия, Малайзия, Индонезия, Эрон ва Миср каби йирик мусулмон мамлакатларига Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилди.
Бу, ўз навбатида, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошишига, хусусан, Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“Вақф” хайрия жамоат фондида тўпланган маблағлар қаерга сарфлангани очиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров кўрсатилган ёрдам ва хайрия ишлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга пул маблағи, кийим-кечак, озиқ-овқат, зарур маиший ҳамда тиббий техниклар ва бошқа турдаги хайриялар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 миллиард 76 миллион сўмлик маблағ ажратилган.
Шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож аммо, касб-ҳунарга эга фуқаролар учун ўтган 2021 йилда “ВАҚФ кўмаги” лойиҳаси ташкил этилиб, юртимизнинг 6 вилоятидан 200 дан ортиқ фуқароларга касб-ҳунаридан келиб чиқиб, қандолат печи, тикув машинаси, чилангарлик ва пайвандлаш ускуналари хайрия қилинган.
ЎзА хабарига кўра, натижада 200 дан ортиқ хонадон ўз даромадига эга бўлишни бошлади. Мамлакатимизнинг олис ва чекка ҳудудларидаги ичимлик сувига муҳтож 150 мингга яқин аҳоли қатлами учун 80 га яқин артезиан қудуқлари қазиб чиқарилиб, хайрия ишлари амалга оширилган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, 2018 йилдан айни вақтга қадар фонд томонидан имконияти чекланган фуқаролар учун 221 дона ногиронлик аравачалари хайрия қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича Марказий Осиё уламолари мулоқоти
Шу йил 15 март куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ҳилолини кузатишга тайёргарлик кўриш бўйича онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла ва бир гуруҳ уламолар иштирок этди.
Давра суҳбатида уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда жорий йилда Шаъбон ойининг охири ва Рамазон ойи ҳилолини кузатиш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ҳомиджон домла Ишматбеков Рамазон ойи мўмин-мусулмонларни учун энг улуғ мавсум эканини билдирган ҳолда Ислом дини таълимотларида муборак Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини белгилашда, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифлари асос қилиб олинганини изоҳлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов ўтган йилларда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини кузатишда қўшни мамлакатлар уламолари билан маслаҳатлашиб, иш тутилгани минтақадаги мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигига катта омил бўлганини қайд этди.
Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла Ислом дини таълимотларида муборак Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини белгилашда, юқоридаги ҳадиси шариф асос қилиб олинганини изоҳлаб, унга мувофиқ, Рамазон ҳилолини кўз билан кўриш ва ҳукмий кўриш жоиз эканини ифодалади. Шунингдек, Ҳанафий мазҳабига кўра, дунёнинг қайси ерида янги ҳилол кўрингани маълум бўлса, шу ҳилол эътиборга олиниши мўътабар манбаларда баён этилганини қўшимча қилди.
Қозоғистон мусулмонлари идораси вакили Ҳасан Аманқулов астрономик ҳисоб-китобларга кўра, Рамазон ойининг ҳилолини кузатишга тайёргарлик бўйича фикр-мулоҳазаларни билдирди.
Фатво бўлими мудири Ғуломжон Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича маълумотларни тақдим этди.
Йиғилиш ишчан ва дўстона руҳда ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати