Ўзбекистон янгиликлари

Индонезиялик қориларга давлат университетларига кириш учун имтиёз берилди

Индонезияда Қуръони каримни ёд олган ҳофизларга давлат томонидан алоҳида имтиёзлар берилмоқда. Унга кўра, ҳукумат ҳофизи Қуръонларни фаол илмий жараёнга кенг жалб қилиш мақсадида уларга махсус имтиёзли дастурдан фойдаланиш имкониятини берди.

Маълум бўлишича, давлат университетларидаги «Муваффақият йўли» деб ном олган махсус ўқув дастури Қуръон ҳофизларини олийгоҳларга кириш имкониятини кенгайтириб бермоқда. Ушбу дастурга кўра, академик ва санъат соҳасидаги юқори даражага эга бўлган талабалар имтиҳонларни топширишда катта имтиёзларга эга бўлишади. Бундай талабалар университетдаги умумий талабларнинг 11 фоизини ташкил этади.

Янги жорий этилаётган тизимга мувофиқ, Қуръони Карим ҳофизлари ҳам энди мана шу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги вақтларда Индонезияда қарийб барча олийгоҳларда ушбу дастурдан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1966 times

Янгиликлар

Top