Ўзбекистон янгиликлари

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

Азал-азалдан ҳалқимизда “Ҳашар элга яшар” деган ҳам инсонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи, озодалик ва покликни тарғиб қилувчи, инсонни камолитида ҳизмат қилувчи, биз ёшларни ёши улуғларимиз сафига қадам қўйишимизда, уларнинг ҳаёт таржирабаларини ўзимиз билмаган ҳолда ўрганиб боришимизга, поклик, озодалик деган тушунчалар ҳамда миллийлигимиз англаб боришимизга сабаб бўлувчи бир нақл бор.

Бу орқали инсон фақат ўзинигина поклаб юрса бўлди, дегани эмас балки Аллоҳ таоло инсонни яратиб руҳ билан бирга ақлу идрок бахш этгани, ақлли, ҳушёр инсонлар зиммасига табитан тоза ва покиза сақлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этишдек катта масъулиятни юклаганини, Аллоҳ таоло юклаган бу масъулиятни инсон азалдан бажо этиб келишлигини. табиатни муҳофаза этиш ислом динининг асосий таълимотларидан бири эканлигини, ислом дини барчамизга яшаётган жойларимизнинг тоза, озода бўлиши, ичимлик сувимизнинг беғубор, ўзимизнинг эса покиза юришимизга буюришлигини, асрлар бўйлаб мусулмон киши ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг бурчлари эканлигини англаб борамиз.

Шу маънода юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришликка муносиб шароитларнинг муҳайё этгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишлигини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.08.2019 йилдаги “Мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар, “Мувороуннаҳр” нашриёти, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва буларга туташ қабристонларда шу йилнинг 17-18 август кунлари халқимизнинг азалий қадрияти бўлмиш умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш мақсадида”ги 02/ШТ 438-сонли буйруғи ижросини таъминлаш Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти жамоасида ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳини янада ошириб боришни таъминлаш янги бошланаётган 2019-2020 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида 2019 йилнинг 17 август куни  умумхалқ ҳайрия ҳашари ташкил қилинди. 

Умумхалқ ҳайрия ҳашари билим юртининг 10 нафардан зиёд рахбар ва ишчи ходим ҳамда жорий ўқув йили учун ўтказилган қабул имтихонларидан муваффақиятли ўтган талабалари иштирокида билим юртининг ички ҳудудида (650 кв.м) ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 320 метр ариқлар тозаланди,  билим юрти ички ҳудудида 450 метр ва ташқи худудида 400 метр бетон тўсиқларни оҳланди, билим юрти талабалар амалиёт ўтказиш жойи масжид биноси ички ва ташқи қисмида ҳамда ошхона ва тахоратхоналарда умумий тартибда тозалов ишлари олиб борилди.

Билим юрти ташқи фасад қисмидаги барча дарвоза қисми ва ромлар артиб тозаланди. Шунингдек, билим юрти ҳудудига яқин бўлган Ўзбекисион мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги (билим юртининг КЛУБ биноси)нинг олд қисми майдонларида тозалов ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Билим юрти маънавий-маърифий

ишлар бўйича мудир ўринбосари

 Абдуғулом Мелибоев

Read 2244 times
Tagged under

Янгиликлар

Top