ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг рафиқалари Адолатхон ҳожи она Алимовага акаси Аббосхон Боязовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг иймонларини саломат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратлари ва Адолатхон ҳожи онага ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 1781 times

Янгиликлар

Top