Ўзбекистон янгиликлари

Мўмин мўминнинг кўзгусидир!

Кеча Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Маъруф ота” жоме масжидида эшитиш, сўзлашишиш ва кўриш имконияти чекланган юртдошларимиз иштирокида “Сиз бизга кераксиз!” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутахассиси Мунирахон Абубакирова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Аҳмедова, Сергели тумани бош имом-хатиби А.Ахбўтаев, отинойилар ва икки нафар сурдо таржимони ҳамда 106 нафар имконияти чекланган инсон иштирок этди.

Тадбирда Сергели тумани бош имом-хатиби А.Ахбўтаев тадбир иштирокчиларини муборак Рамазон ойи билан муборакбод этиб, “Миссионерлик ва унинг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза килди.

Дарҳақиқат, бугун ҳар қадамда огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз шарт. Чунончи, бир томондан пайт пойлаб ўзларининг пуч ва сохта даъволарига ишонтирмоқчи бўлаётган ақидаси бузуқ кимсалар изғиб юрган бўлса, иккинчи томондан ўзларини “Иегово шоҳидлари” сектаси вакиллари қилиб кўрсатаётган “имон ўғрилари”нинг найранглари урчмиб боряпти.

Шундай экан, нафақат ўзимизни, фарзандлааримизни, айни пайтда маҳалладошларимиз ва юртдошларимизни ҳам турли ёт ғоялар таъсиридан асрашимиз динимиз талабидир. Негаки. Ҳадиси шарифда: “Мўмин мўминнинг кўзгусидир”, деб марҳамат қилинган (Имом Абу Довуд ривояти).

Дарҳақиқат, Ислом – муқаддас дин. Ота-боболаримиз асрлар оша айнан шу динга эътиқод қилиб келишган. Бугун. Афсуски. Бегоналарнинг арзимас матоҳлаарига учиб, ўзга динни танлаётганлар жуда катта хатарга йўл қўйишмоқда. Энг ачинарлиси, улар имонларидан айрилишмоқда.

Тадбирда айримлар билиб-билмай бошқа динга ўтиб кетаётгани, миссионерлар ўзларининг ҳаракатларини карантин вақтида авж олдириб, аҳолининг заиф қатламларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётгани, ҳушёр бўлиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунирахон Абубакирова сўзга чиқиб, Ислом ҳақ дин эканлиги, мўмин-мусулмон киши имонини, динини, Ватанини ҳар нарсадан устун қўйиши шартлигини, миссионерлар томонидан бериладиган турли кўринишдаги моддий рағбатларга алданиб колмаслик кераклигини аниқ мисоллар орқали тушунтириб берди.

Тадбир сўнгида жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун ана шундай диний-маърифий суҳбатларни кўпроқ ўтказиш, аёлларга кўпроқ эътибор қаратиш, шу билан бирга, шуундай фуқаролар ўртасида турли танловлар ташкил этиш таклифини беришди.

 

М. ЭРКИН қизи

Read 1442 times

Янгиликлар

Top