Ўзбекистон янгиликлари

Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур – Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.

Жиззах вилоятига сафар давомида Юнусобод тумани бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий Жиззах шаҳридаги “Хўжа Нуриддин” жоме масжидига ташриф буюриб, кўп минг кишилик масжид қавм айни шу мавзуда мавъиза қилиб бердилар.

Жума намозига азон айтилганда масжиднинг муҳташам хонақоҳи ва кенг ҳовлиси ҳам тумонат одамга тўлган эди. Сўнг Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла жума намозини ўқиб бердилар.

Намоз, Қуръон тиловати ва хайрли дуолардан сўнг устоз вилоят аҳлига юртимизда олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар, Ватан тараққиёти, эл-юрт тинчлиги, мамлакат ободлиги, ҳаётимиз фаровонлигини сўраб ва жамоат ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1291 times

Янгиликлар

Top