Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Сирдарё вилоятидa қайта қурилган “Шодмонхўжа” жоме мaсжиди очилишида иштирок этадилар

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этадилар.
Муфтий ҳазратлари жума намозида мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳозирги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportali

Read 1184 times

Янгиликлар

Top