Ўзбекистон янгиликлари

Ҳудудларда эҳтиёжманд оилаларга ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда

Муборак Рамазон кунларида кам таъминланган юртдошларимиздан хабар олиниб, уларга хайр-эҳсонлар улашилмоқда ва ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Бундай хайрли ишлар ҳудудларда фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Хусусан, шу кунларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ҳам эҳтиёжманд кишилар қалбларига қувонч улашилди. Туманнинг “Хушали” ва “Бахт” МФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган 160 дан ортиқ фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилиб, уларга турли ноз-у неъматлар тортилди. Шунингдек, туманнинг "Шоввоз ота" зиёратгоҳида эҳтиёжманд оилаларга эҳсон қилиш мақсадида жонлиқ сўйилиб, аҳолига тарқатилган бўлса, кўкдалалик саховатпеша Даминов Нурмамат ҳомийлигида 16 та эҳтиёжманд оилага зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Бундай эҳсон тадбирлари Самарқанд вилоятининг барча туману маҳаллаларида ҳам кенг миқёсда ташкил этилди. Жумладан, Оқдарё туман бош имом хатиби Н. Исламов ташаббуси билан “Бозоржой” МФЙда яшовчи фуқаро Ўлмас Бекмуродов ҳомийлигида моддий ёрдамга муҳтож кишилардан 100 нафар фуқароларга ифторлик қилиб берилди. Мана шундай саховатли инсонлар томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонлари вилоятнинг Каттақўрғон, Иштихон, Жомбой, Тайлоқ каби туманларининг кўплаб маҳаллаларида ҳам ташкил этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 784 times

Янгиликлар

Top