Ўзбекистон янгиликлари

Бугун 23- май куни Чортоқ туманида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида Чортоқ туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб ва мутаваллилари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.

Жумладан, масжидлар имом-хатиб ва имом-ноибларини иш давомати, функционал вазифаларини бажариш, кийиниш маданиятига риоя қилиш бўйича шахсий намуна бўлиши лозимлиги ҳамда Фуқораларни қабул қилиш кунини ҳам сифатли қабул қилишни айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш давомида Чортоқ туманидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят  вакиллиги
Матбуот хизмати

Read 638 times

Янгиликлар

Top