Ўзбекистон янгиликлари

Анжуман: Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти

22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди.

Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди.

Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади

Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди.

Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек  Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди.

Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

 

М.ХЎЖАЕВ,

Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  

                                                              

 

 

 

 

Read 5957 times

Янгиликлар

Top